Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/7503 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d16b29c0-b166-4c72-8bb7-3cd05c85af97 Claim ID PDF Hash 657e8628889a658e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
---------------------сонли иқтисодий иш судья:Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Юлдашев қатнашувида, даъвогар вакиллари Н.Исмаилов ва У.Санжаров(ишончнома асосида), Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси Янгиқўрғон туман филиали кадастр мухандиси Б.Ниязов(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар ----------------нинг жавобгар ----------------га нисбатан жавобгар балансидаги давлат ижтимоий инфратузилма объекти ҳисобланган “Пахтачи” дам олиш маскани биноиншоотлари ва эгаллаган ер майдонларини ўз номига давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини Наманган туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ----------------(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ----------------(бундан буён матнда – жавобгар)га нисбатан жавобгар балансидаги давлат ижтимоий инфратузилма объекти ҳисобланган “Пахтачи” дам олиш маскани биноиншоотлари ва эгаллаган ер майдонларини ўз номига давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2025 йил 22 октябрдаги ажрими билан ишга Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасидан мутахассис, 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси жалб этилган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан мол-мулклар топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан балансга олингалигига қарамай, ҳозирга қадар давлат рўйхатидан ўтказмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 1 Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлишига қарамай, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармасидан вакил қатнашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси Янгиқўрғон туман филиалидан қатнашган мутахассис суд мажлисида жавобгарга қарашли бино-иншоотлар Янгиқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 12 августдаги 675-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигининг заҳирасига олинган бўлсада, дам олиш маскани бино-иншоотларининг бир қисми(собиқ “Ғунча” лагери) 1.95 гектар ер майдонида жойлашган биноиншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, қолган “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотлари 6.41 гектар ер майдонида жойлашган биноиншоотлар туман ҳокимлиги номига руйхатдан ўтказилмаганлиги, “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотларига нисбатан давлат солиқ инспекцияси томонидан қўйилган тақиқ мавжудлиги туфайли кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритиш имконияти бўлмаганлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотларига қўйилган тақиқ UZK D дастурида ечилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори ҳамда 2022 йил 17 майдаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 2025 йил 28 августда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят бошқармаси номига қайта расмийлаштирилиб, 2025 йил 28 2 августда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, 2025 йил 30 октябрь ҳолатига даъвогар номида Янгиқўрғон тумани ҳудудида кўчмас мулк объекти рўйхатга олинмаганлигини маълум қилди. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдирди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришлари, мутахассис хулосаси ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 мартдаги 106-Ф-сонли фармойиши билан ҳамда жавобгарнинг 2019 йил 20 мартдаги 33-Ф-сонли фармойишларига асосан Янгиқўрғон туман Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган даъвогар балансида бўлган давлат ижтимоий инфратузилма объекти ҳисобланган “Пахтачи” дам олиш маскани бино ва иншоотларинини эгаллаган ер майдони билан жавобгарга топшириш белгиланган. Шунга кўра, 2022 йил 6 апрелдаги объектни топшириш-қабул қилиш тўғрисида тарафлар ўртасида тузилган далолатномага асосан мазкур объект даъвогар томонидан жавобгарга топширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига 1-илова “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги белгиланган бўлсада, жавобгар объектни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрмаган. 3 Даъвогар томонидан бир неча бор мурожаат қилинганига қарамай, жавобгар юқорида кўрсатиб ўтилган объектни давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрмаган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотлари ва эгаллаган ер майдонларини ўз номига давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш мажбуриятини юклашни сўраб судга мурожаат қилган. Бироқ Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармаси Янгиқўрғон туман филиалининг мутахассисининг судга тақдим қилинган хулосасига кўра жавобгарга қарашли бино-иншоотлар Янгиқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 12 августдаги 675-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигининг заҳирасига олинган бўлсада, дам олиш маскани биноиншоотларининг бир қисми(собиқ “Ғунча” лагери) 1.95 гектар ер майдонида жойлашган бино-иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Қолган “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотлари 6.41 гектар ер майдонида жойлашган бино-иншоотлар туман ҳокимлиги номига руйхатдан ўтказилмаган. “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотларига нисбатан давлат солиқ инспекцияси томонидан қўйилган тақиқ мавжудлиги туфайли кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритиш имконияти бўлмаган. Бироқ Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан “Пахтачи” дам олиш маскани бино-иншоотларига қўйилган тақиқ UZK D дастурида ечилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори ҳамда 2022 йил 17 майдаги 1-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 2025 йил 28 августда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят бошқармаси номига қайта расмийлаштирилиб, 2025 йил 28 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Мутахассиснинг хулосасига кўра 2025 йил 30 октябрь ҳолатига даъвогар номида Янгиқўрғон тумани ҳудудида кўчмас мулк объекти рўйхатга олинмаган. Мазкур ҳолат ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, ишдаги ҳужжатлар, хусусан, мутахассис хулосаси ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмалар билан ўз исботини топади. Юқоридагиларга кўра суд, низоли объект ҳозирда даъвогар номида рўйхатга олинмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши. 4 Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан 2022 йилдан бери балансга олинган объект давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва шу сабабли жавобгарнинг айби билан судга даъво аризаси киритилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарга юклаш лозим бўлади. Шу боис суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ жавобгардан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 4120000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. ---------------- ҳисобидан: - Республика бюджетига 4120000 сўм давлат божи; - даъвогар ---------------- фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов 5