Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/5196 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья NIYAZOV SPARTAK BAZARBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8cfcc2cd-2e21-43f0-9e59-6ed3f4eecca6 Claim ID PDF Hash 0f51e7f5eb44ae0d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 256-моддаси ФКнинг 256 law
ФКнинг 644-моддаси ФКнинг 644 law
ушбу Кодекснинг 256-моддаси ушбу Кодекс 256 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/5196-сонли иқтисодий иш Нукус шаҳри судья С.Ниязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 ноябрь Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Ниязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси П.Шыныбековнинг котиблигида, Фермерлар кенгаши вакили *** (2025 йил 8 сентябрдаги 150-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили *** (2025 йил 17 сентябрь кунги 1-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, ***нинг даъвогар "***" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "***" МЧЖдан 342 500 000 сўм зарар, 16 440 000 сўм пеня ундириш ҳамда тарафлар ўрталарида 2025 йил 20 март куни тузилган 1/5/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: *** (бундан буён матнда Фермерлар кенгаши деб юритилади) даъвогар "***" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар "***" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 342 500 000 сўм зарар, 16 440 000 сўм пеня ундиришни ҳамда тарафлар ўрталарида 2025 йил 20 март куни тузилган 1/5/1-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 июнь кунги ажрими билан иқтисодий иш Нукус туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июль кунги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 сентябрь кунги қарори билан Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 июль кунги ажрими бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Нукус туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2025 йил 14 октябрь кунги ажрими билан Фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида даъво предметини зарар эмас қарз деб ундириш ва даъво миқдорини яъни пеня миқдорини 171 250 000 сўмга кўпайтириш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган. Суд мажлисида Фермерлар кенгаши вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгарга пул ўтказиб берилганини, бироқ жавобгар пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини, жавобгар пулларни ўзлаштирган бўлиши мумкинлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд мажлисида даъвогар фермер хўжалиги раҳбари даъвонинг талаблари асосли эканини, чунки ўз вақтида тегишли аванс тўлови амалга оширилганини, бироқ жавобгар томонидан томчилатиб суғориш технологияси жорий этилмаганини, банкдан кредит олганини ва у пулларни жавобгарга ўтказиб берганини, бироқ жавобгар пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини, жавобгарга томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун ер майдони далолатнома асосида топширилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг ҳаракатига баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқаришни сўради. 2 Жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ишнинг кўрилиши тўғрисида хабар қилинганлиги тилхат ва почта ҳужжати билан тасдиқланади. Шу боис, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларга асосланиб, даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зарар етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда томонларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 март куни 1/5/1сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарнинг ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси материаллари ва ускуналарини шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш, монтаж ишларини сифатли бажариб, монтаж ишлари якунлангандан сўнг даъвогарга топшириш назарда тутилган. Шартноманинг 3.1-бандида, жавобгар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда 27,4 га пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 685 000 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 4.1-бандига асосан, даъвогар томонидан 50% аванс пули тўлаб берилгандан сўнг, жавобгар шартнома шартларини бажаришга киришади. Ишдаги банк ҳужжати билан жавобгарнинг банк ҳисоб рақамига 2025 йил 24 март куни 342 500 000 сўм аванс пуллари ўтказилганлиги тасдиқланади. Аванс пулларини қайтариш тўғрисидаги Фермерлар кенгашнинг талабномаси жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган. Лекин, жавобгар Фермерлар кенгашининг талабини бажармаган. Шу боис, Фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан 342 500 000 сўм зарар, 16 440 000 сўм пеня ундиришни ҳамда тарафлар ўрталаридаги пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган. ФКнинг 256-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг 3 тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. ФКнинг 644-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи пудрат шартномаси бўйича ўзининг муқобил мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан материал, ускуналар, техник ҳужжатларни ёки қайта ишланиши (ишлов берилиши) керак бўлган ашёни бермаганлиги пудратчининг шартномани бажаришига тўсқинлик қилган ҳолларда, шунингдек мазкур мажбуриятлар белгиланган муддатда бажарилмаслигини яққол кўрсатиб турган ҳолатлар мавжуд бўлганида (ушбу Кодекснинг 256-моддаси) пудратчи ишга киришмасликка, бошланган ишни эса тўхтатиб қўйишга ҳақли. Суд, даъвонинг пул маблағини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, шартноманинг 1.2-бандида, буюртмачи пудратчига ишларни бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 5.1-бандида, шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда экин майдонларини махсус белгилар билан ажратган ҳолда далолатнома бўйича жавобгарга бериши лозим. Ер майдонларини ажратиб бериш ҳақида жавобгар даъвогарга почта алоқаси бўлими орқали 2025 йил 10 апрель, 10, 20 май, 10, 21 июнь кунлари хатлар йўллаган. Лекин, даъвогар томонидан белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилгани тасдиқланмайди. Шу сабабли, ишдаги ҳужжатлар билан шартноманинг 1.2, 5.1-бандлари талаблари даъвогар томонидан бажарилмаган, ФКнинг 256, 644-моддалари талабларига риоя қилинмаган, деб баҳолашга асослар мавжуд. Шу боис, даъвонинг қарз, пеня ундириш талабларини қаноатлантириш рад қилиниши лозим. ФКнинг 382-моддаси биринчи қисмига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилиши лозим. Чунки, ваҳоланки талабномада шартномани ўзаро келишув йўли билан бекор қилиш сўралмаган бўлса ҳам талабнома жавобгарга шартноманинг тарафи бўлмаган Фермерлар кенгаши томонидан берилган, бу ҳолат эса, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлигини билдиради. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд 4 даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисми 18-бандига мувофиқ, Фермерлар кенгаши давлат божи тўлашдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ, фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмайди. Баён қилинганларга асосланиб, суд даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, даъвогардан ишнинг видеоконференцалоқа режимида қўрилиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Шунингдек, суд банк томонидан даъвогарга ажратилган ва жавобгарга ўтказилган кредит маблағларининг жавобгар томонидан ишлатилишидаги ҳаракатларида жиноят аломатлари бор йўқлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқаришни ва ижро қилиш учун прокуратурага юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179моддаларига асосланиб, суд қарор қилади: Даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин. Даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар "***" фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Аниқланган қонун бузилиши ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор қонунда белгиланган тартибда протест келтириши мумкин. Судья С.Ниязов