← Назад
Решение #2849607 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 718 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8930-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили * (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
410.146.575 сўм асосий қарз ва 205.073.287 сўм пеня, жами 615.219.862 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
205.073.287 сўм пеня ундириш даъво талабидан воз кечиши ҳақида судга ариза
тақдим қилиб, 410.146.575 сўм асосий қарзни ундиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матанда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни
уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материлалар асосида кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарз
ундириш даъво талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш даъво талаби
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
2 майда 16А-сонли автотранспорт хизмати кўрсатиш шартномаси (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади) тузилиб, унга кўра ижрочи (даъвогар)
транспортда юк ташиш хизматларини кўрсатиш, буюртмачи (жавобгар) эса
кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2, 4.3-бандларига кўра, “буюртмачи” (жавобгар)
“бажарувчи” (даъвогар)нинг ойлик кўрсатадиган ишлари ҳажмидан келиб чиқиб
15 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, қолган тўловни ишлар
бажарилгандан сўнг 30 кун давомида тўлаб бериши келишилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 810.146.575
сўмлик транспорт хизмати кўрсатилган. Жавобгар шартнома мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган хизматлар ҳақи учун 400.000.000 сўм
тўловни амалга ошириб, қолган тўловни шартномада келишилган муддатда ўз
вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 410.146.575 сўм қарздорлиги вужудга
келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома хатлари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 718-моддасига мувофиқ, ташишдан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган тақдирда,
тарафлар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек
тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 410.146.575 сўм қарздорлиги иш
материалларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, таққослаш далолатномаси
ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш даъво талаби асосли
ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 410.146.575 асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар шунингдек, жавобгардан шартноманинг 5.1-бандига кўра
қарздорлик ўз вақтида амалга оширилмаганлик учун 205.073.287 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд мажлисида даъвогар томонидан 205.073.287 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этилди.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва
суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд даъвогарнинг 205.073.287 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво
талабидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги, бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини
инобатга олиб воз кечишни қабул қилишни ва мазкур даъво талаби юзасидан иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, асосий қарздорликни ундириш даъво талаби бўйича суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогарнинг пеня ундириш
даъво талаби бўйича ушбу талабдан воз кечганлигини инобатга олиб, даъвогарни
зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 8.202.911,5 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
2
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 410.146.575 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 8.202.911,5 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвогарнинг 205.073.287 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби
юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
***
3