← Назад
Решение #2849650 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 256 | — | law | |
| ФКнинг | 644 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 256 | — | code_article | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2301-2504/1995-сонли иқтисодий иш
Нукус шаҳри
судья С.Ниязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 10 ноябрь
Нукус туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Ниязовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси П.Шыныбековнинг котиблигида, Фермерлар кенгаши вакили *** (2025
йил 8 сентябрдаги 150-сонли ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалиги
раҳбари ***нинг иштирокида, Наманган вилояти ***нинг даъвогар "***" фермер
хўжалиги манфаатида жавобгар "***" МЧЖдан 350 000 000 сўм қарз, 168 000 000
сўм пеня ундириш ҳамда тарафлар ўрталарида 2025 йил 28 март куни тузилган
1/8/1-сонли, 2025 йил 3 апрель куни тузилган 1/9/1-сонли пудрат шартномаларини
бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Наманган вилояти *** (бундан буён матнда Фермерлар кенгаши деб
юритилади) даъвогар "***" фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида жавобгар "***" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан
350 000 000 сўм қарз, 168 000 000 сўм пеня ундиришни,
тарафлар ўрталарида 2025 йил 28 март куни тузилган 1/8/1-сонли, 2025 йил 3
апрель куни тузилган 1/9/1-сонли пудрат шартномаларини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида Фермерлар кенгаши вакили даъвони қўллаб-қувватлаб,
жавобгарга пул ўтказиб берилганини, бироқ жавобгар пудрат шартномаси бўйича
ўз мажбуриятларини бажармаганини, жавобгар пулларни ўзлаштирган бўлиши
мумкинлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг
ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар фермер хўжалиги раҳбари даъвонинг талаблари
асосли эканини, чунки ўз вақтида тегишли аванс тўлови амалга оширилганини,
бироқ жавобгар томонидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси
жорий этилмаганини, банкдан кредит олганини ва у пулларни жавобгарга ўтказиб
берганини, бироқ жавобгар пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаганини, жавобгарга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини
ўрнатиш учун ер майдони далолатнома асосида топширилмаганлигини, жавобгар
ҳатто қайси ер майдонига томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси
ўрнатишини ҳам билмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
ҳамда жавобгарнинг ҳаракатига баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқаришни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ишнинг кўрилиши тўғрисида
хабар қилинганлиги тилхат ва почта ҳужжати билан тасдиқланади.
Шу боис, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига мувофиқ,
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларга асосланиб,
даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни,
даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зарар
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу ҳолатда томонларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 28 март куни 1/8/1сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар
даъвогарнинг ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси материаллари ва
ускуналарини шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш, монтаж ишларини
сифатли бажариб, монтаж ишлари якунлангандан сўнг даъвогарга топшириш
назарда тутилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 апрель куни 1/9/1-сонли пудрат
шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарнинг ер
майдонига ёмғирлатиб суғориш технологияси материаллари ва ускуналарини
шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш, монтаж ишларини сифатли
бажариб, монтаж ишлари якунлангандан сўнг даъвогарга топшириш назарда
тутилган.
Шартномаларнинг 3.1-бандида, жавобгар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа
асосида бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни
ўз ичига олган ҳолда 14 га пахта майдонида томчилатиб суғориш, 14 га ғалла
майдонига ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун жами 700 000
000 сўмни ташкил этган.
Шартномаларнинг 4.1-бандига асосан, даъвогар томонидан 50% аванс пули
тўлаб берилгандан сўнг, жавобгар шартнома шартларини бажаришга киришади.
Ишдаги банк ҳужжати билан жавобгарнинг банк ҳисоб рақамига 2025 йил 2
апрель ва 7 апрель кунлари жами 350 000 000 сўм аванс пуллари ўтказилганлиги
тасдиқланади.
Аванс пулларини қайтариш, акс ҳолда суд тартибида шартномани бекор
қилиши тўғрисидаги Фермерлар кенгашнинг таклифи, талабномаси жавобгарга
почта алоқаси орқали юборилган. Лекин, жавобгар Фермерлар кенгашининг
талабини бажармаган. Шу боис, Фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида судга
мурожаат қилиб, жавобгардан 350 000 000 сўм қарз, 168 000 000 сўм пеня
ундиришни ҳамда тарафлар ўрталаридаги пудрат шартномаларини бекор қилишни
сўраган.
ФКнинг 256-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра,
тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини
бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш
ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки
мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият
мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз
мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга
ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса,
муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг
тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни
3
тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
ФКнинг 644-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи пудрат шартномаси
бўйича ўзининг муқобил мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан материал,
ускуналар, техник ҳужжатларни ёки қайта ишланиши (ишлов берилиши) керак
бўлган ашёни бермаганлиги пудратчининг шартномани бажаришига тўсқинлик
қилган ҳолларда, шунингдек мазкур мажбуриятлар белгиланган муддатда
бажарилмаслигини яққол кўрсатиб турган ҳолатлар мавжуд бўлганида (ушбу
Кодекснинг 256-моддаси) пудратчи ишга киришмасликка, бошланган ишни эса
тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Суд, даъвонинг пул маблағини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, шартномаларнинг 1.2-бандида, буюртмачи пудратчига ишларни
бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартномаларнинг 5.1-бандида, шартнома имзоланган кундан
бошлаб уч кун муддатда экин майдонларини махсус белгилар билан ажратган
ҳолда далолатнома бўйича жавобгарга бериши лозим.
Ер майдонларини ажратиб бериш ҳақида жавобгар даъвогарга почта алоқаси
бўлими орқали 2025 йил 01, 10 апрель, 10, 20, 10, 20 июнь кунлари хатлар
йўллаган. Лекин, даъвогар томонидан белгиланган тартибда ер майдонлари
ажратилгани тасдиқланмайди.
Шу сабабли, ишдаги ҳужжатлар билан шартномаларнинг 1.2, 5.1-бандлари
талаблари даъвогар томонидан бажарилмаган, ФКнинг 256, 644-моддалари
талабларига риоя қилинмаган, деб баҳолашга асослар мавжуд.
Шу боис, даъвонинг қарз, пеня ундириш талабларини қаноатлантириш рад
қилиниши лозим.
ФКнинг 382-моддаси биринчи қисмига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса, тарафлардан бирининг талаби билан
шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Чунки, ваҳоланки таклиф ва талабномада шартномани ўзаро келишув йўли
билан бекор қилиш сўралмаган бўлса ҳам таклиф ва талабнома жавобгарга
шартноманинг тарафи бўлмаган Фермерлар кенгаши томонидан берилган, бу ҳолат
эса, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя
қилинмаганлигини билдиради.
ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
4
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9моддаси биринчи қисми 18-бандига мувофиқ, Фермерлар кенгаши давлат божи
тўлашдан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-банди
тўртинчи хатбошисига мувофиқ, фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга
давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш
ҳуқуқига эга. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи
ундирилмайди.
Баён қилинганларга асосланиб, суд даъвонинг шартномани бекор қилиш
талабини кўрмасдан қолдиришни, даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни, тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, даъвогардан ишнинг
видеоконференцалоқа режимида қўрилиши билан боғлиқ Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим
топди.
Шунингдек, суд банк томонидан даъвогарга ажратилган ва жавобгарга
ўтказилган кредит маблағларининг жавобгар томонидан ишлатилишидаги
ҳаракатларида жиноят аломатлари бор йўқлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун
хусусий ажрим чиқаришни ва ижро қилиш учун прокуратурага юборишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179моддаларига асосланиб, суд
қарор қилади:
Даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Даъвогар "***" фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор қонунда белгиланган тартибда протест
келтириши мумкин.
Судья
С.Ниязов