← Назад
Решение #2849657 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 2 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/12869-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖ
тугатиш бошқарувчиси *****нинг жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар
вакили ***** (тугатиш бошқарувчиси) ва жавобгар вакили ***** (раҳбар)
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“*****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш
бошқарувчиси ***** Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 430 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвогар 2023 йил 10
августда жавобгар ҳисоб рақамига 3 та тўлов топшириқномалари билан жами
430 000 000
сўм
молиявий
ёрдам
ўтказганлигини,
тўлов
топшириқномаларининг тўлов мақсадида “қайтариш шарти билан 2 ой
муддатга молиявий ёрдам ўтказилмоқда” деб кўрсатилганлигини, лекин
жавобгар шу кунга қадар қайтармаганлигини маълум қилиб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва судга даъвогарга хизмат кўрсатувчи
банкдан олинган, даъвогарнинг собиқ раҳбарининг имзоси қўйилган имзо
намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасини тақдим қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар бошқа
шартномавий муносабатлар билан ундан қарз бўлиб қолганлигини, ушбу
қарзни тўлаш учун даъвогар билан 2023 йил 18 августда қайтармаслик шарти
билан молиявий ёрдам шартномаси тузганлигини, даъвогарнинг ўша пайтдаги
раҳбари атайдан тўлов топшириқномасида қайтариш шартини кўрсатиб ўтиб
кетганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
сўради ва судга тарафлар ўртасида 2023 йил 18 августда имзоланган молиявий
ёрдам шартномасининг аслини тақдим қилди.
Суднинг 2025 йил 5 ноябрдаги ажрими билан даъвогарга хизмат
кўрсатувчи банк – “*****” АТИБ судга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ва учинчи шахсга ўша даврдаги даъвогарнинг раҳбари имзоси
қўйилган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчани судга тақдим
қилиш юклатилган. Имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча даъвогар
вакили томонидан тақдим қилинганлиги сабабли, суд учинчи шахсни ишда
иштирок этишини шарт эмас деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари
ва эътирозларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни,
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар беғараз молиявий
ёрдам (ҳадя) шартномасидан келиб чиққан.
Даъвогар Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 мартдаги
4-1301-2501/2502-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ва
А.Равшанов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 144-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбошисига асосан тугатиш
бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши
шарт.
Иш ҳужжатлари ва тарафлар вакилларининг кўрсатувларидан маълум
бўлишича, даъвогар жавобгар ҳисоб рақамига 2023 йил 10 августда 3 та тўлов
топшириқномаси билан жами 430 000 000 сўм молиявий ёрдам ўтказган.
Тўлов топшириқномаларининг тўлов мақсадида “қайтариш шарти билан 2 ой
муддатга молиявий ёрдам ўтказилмоқда” деб кўрсатилган. Даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2023 йил 18 августда қайтармаслик шарти билан (беғараз)
молиявий ёрдам шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида беғараз ёрдам берувчи “*****” МЧЖ “*****”
МЧЖнинг 2023-йилдаги сўров хатига асосан ҳамда МЧЖ таъсисчиларининг
қарорига асосан 430 000 000 сўм маблағни қайтармаслик шарти билан “*****”
МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб беради, деб келишилган. Тарафлар
вакиллари тарафлар ўртасида молиявий ёрдам бўйича бошқа шартномалар
тузилмаганлигини маълум қилишди.
Беғараз молиявий ёрдам шартномаси ФК билан бевосита тартибга
солинмаган.
Лекин, ФК 354-моддасининг учинчи қисмига кўра, тарафлар
қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
ФК 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекс 2-моддасининг
биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар
қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга
солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни
тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги).
ФК 355-моддасининг иккинчи қисмига кўра, шартнома бўйича бир тараф
иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани
бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома
ҳисобланади.
Ушбу нормаларга мувофиқ, суд тарафлар ўртасидаги муносабатда
фуқаролик қонунчилигининг ҳадя шартномасини тартибга солувчи
нормаларини қўллашни лозим топади.
ФК 502-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳадя шартномасига
мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни
текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига
ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш
мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий
мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.
Аниқланган иш ҳолатлари ва қайд қилинган қонунчилик нормаларидан
келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига 2023 йил 10
августда ўтказиб берилган молиявий ёрдам шартномаси улар ўртасида 2023
йил 18 августда тузилган беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш (ҳадя)
шартномаси билан тартибга солинган деб ҳисоблайди ва ушбу шартномага
асосланиб, молиявий ёрдам беғараз (қайтармаслик шарти билан)
ажратилганлиги сабабли, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топди.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Республика бюджетига 8 600 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб топади.
Қайд этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддалари,
ФКнинг 5, 234, 354, 355, 502-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “*****” МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 8 600 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “*****” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов