← Назад
Решение #2849673 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6917-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 10 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар
“O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI
SSOSI TSIY SI JIZZ
VILOY T BO’LI I”нинг жавобгар “ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V
OLIY BO’LI I” давлат муассасасидан суд бошқарувчиси Тураев Файзулла
Бозорбоевнинг 20 139 000 сўм мукофот пулини ва олдиндан тўлаб чиқилган суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия
бошқармасини ва Жиззах вилоят солиқ бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда
Зомин туман прокурорини хабардорлигида, тарафлардан даьвогар вакили –
Ф.Тўраев (2025 йил 14 августдаги 4-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – Ш.Муҳиддинов (2025 йил 10 ноябрдаги ишончномаси асосида),
Зомин туман прокурори ёрдамчиси – Р.Элонов, низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили – М.Муртозоқулов
(2025 йил 14 январдаги 35-04762-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг
биносида, мобиль конференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-бандида, 2019 йил 1 майдан давлат солиқ
хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг
соддалштирилган таомилларини ўтказишда қарздор турган жойдаги туман,
шахар солиқ инспекциясининг қарорига асосан ҳар бир якунланган тугатишга
доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори
7 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 сентябрдаги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари,
уларни атестациядан ўтказиш ва малака атестатини бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш
ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими
ва корхона юридик шахслар давлат рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги
маълумот) қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тақдим
этилиши, мазкур Низомнинг 16-бандига биноан қарздор жойлашган жойдаги
давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги
ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорни суд
бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши,
Низомнинг 17-бандида, Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси
қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини
олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини
хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот тўлаш учун пул
маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус
ҳисобрақамига ўтказилиши кўрсатилган.
Зомин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан
“OQ R BIZNES C ORV ”, “BIRLIK F YZ”, “ UST QIL KF
EBEL”,
“
IRBEK JUR BEK”, “ZO IN C BZ VOT INVEST”, “IQBOL B T
BIZNES” масъулияти чекланган жамиятлари ва “TONG YULDUZI” фермер
хўжалиги банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда суднинг
ажримлари билан тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, давлат реестрдан
чиқарилган, аммо тугатиш бошқарувчига “ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V
BOLIY BO’LI I” давлат муассасаси томонидан мехнатга ҳақ тўлашнинг
7 баровари миқдорида, жами 20 139 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тўлаб
берилмаганлигини маълум қилган.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
“O’ZBEKISTON
SUD
BOS Q RUVC IL RI
SSOSI TSIY SI JIZZ
VILOY T BO’LI I”
(бундан
буён
матнда
“Даъвогар”
деб
юритилади)
томонидан
Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V МOLIY BO’LI I” давлат муассасаси
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан суд бошқарувчиси
Тураев Файзулла Бозорбоевнинг 20 139 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини
ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва 2025 йил
23 октябрдаги ажрими билан Жиззах вилоят солиқ бошқармаси жалб қилинган
ҳамда Зомин туман прокурори хабардор қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, ўз сўзида бир неча марта
солиқ ташкилотига ва ҳудудий молия бўлимларига мурожаат қилганлигини,
қилинган мурожаатларига жавобан солиқ ташкилоти томонидан молия
бўлимига, Молия бўлими томонидан эса солиқ ташкилотига мурожаат қилиш
тушунтирилганлиги натижасида ҳалигача банкрот деб топилган ва давлат
реестридан чиқиб кетган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатиш
бошқарувчисига ойлик маошлари берилмасдан келаётганлигини инобатга олиб,
даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг
даъво талаби бўйича солиқ ташкилотлари томонидан тўлаб берилиши
кераклигини инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида мобиль конференцалоқа режимида низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Жиззах вилоят солиқ бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз
сўзида даъвогарнинг даъво талабида билдирилган тугатиш бошқарувчиларига
берилиши керак бўлган мукофот пулларини тўлаб бериш учун алоҳида
кўрсатма йўқлигини, мазкур даъво аризада кўрсатилган банкрот деб топилган
ва тугатиш ишлари якунланган иқтисодий ишлар 2021 йилда бошланиб,
2022 йилда якунига етганлигини, бу ишлар бўйича мукофот пулларини молия
бўлимлари томонидан тўлаб берилиши кераклигини, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори билан
банкротликнинг соддалаштирилган тартиб қўлланилганда, ариза берган солиқ
органи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит
ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
олдиндан тўлов амалга оширилиши ва ушбу маблағлар Давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан қопланиши кўрсатилганлигини инобатга олиб, мазкур
иқтисодий иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Зомин туман прокурори ёрдамчиси иштирок этиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси
“Гибрид почта” орқали низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармасига юборилганлиги ва ажрим
нусхасини қабул қилиб олганлиги бўйича почта маълумотномаси иш
ҳужжатлари мавжуд бўлсада, аммо суд мажлисида иштирок этмади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Жиззах вилояти
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган
тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим қилинган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Банкротлик таомилларини янада
соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146-сонли Қарорининг 3-бандида, 2019 йил
1 майдан давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган
банкротликнинг соддалштирилган таомилларини ўтказишда қарздор турган
жойдаги туман, шахар солиқ инспекциясининг қарорига асосан ҳар бир
якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдори 7 баравари миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 сентябрдаги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари,
уларни атестациядан ўтказиш ва малака атестатини бериш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш
ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими
ва корхона юридик шахслар давлат рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги
маълумот) қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясига тақдим
этилиши, мазкур Низомнинг 16-бандига биноан қарздор жойлашган жойдаги
давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги
ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорни суд
бошқарувчисини хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши,
Низомнинг 17-бандида, Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси
қарздор жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини
олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини
хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот тўлаш учун пул
маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус
ҳисобрақамига ўтказилиши кўрсатилган бўлсада, аммо Зомин туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан “OQ R BIZNES C ORV ”,
“BIRLIK F YZ”, “ UST QIL
KF
EBEL”, “
IRBEK JUR BEK”,
“ZO IN S BZ VOT INVEST”, “IQBOL B T BIZNES” масъулияти
чекланган жамиятлари ва “TONG YULDUZI” фермер хўжалиги банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда суднинг ажримлари билан
тугатишга доир иш юритиш тамомланиб, давлат реестрдан чиқарилган, аммо
тугатиш бошқарувчига “ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V
BOLIY
BO’LI I” давлат муассасаси томонидан мехнатга ҳақ тўлашнинг 7 баровари
миқдорида жами 20 139 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тўлаб
берилмаганлигини билдирган.
Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг 2022 йил 30 майдаги
25-15364-сонли
хатига
асосан
хўжалик
юритувчи
субъектлар
соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилганлиги сабабли суд
бошқарувчиси Ф.Тўраевни мукофотлаш тўғрисидаги аризаси муҳокамаси
қилиниб, ўтказилган йиғилиш баённомаси ва қарори жавобгарга юборилган
бўлсада, мукофот пули бугунги кунга қадар тўлиқ тўлаб берилмаганлиги
жавобгарга юборилган огохлантириш хатларига муносабат билдирилмаганлиги
сабабли, ушбу 7 та хўжалик юритувчи субъектларни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича мукофот пулини
ундириш бўйича судга мурожаат қилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-73-сонли қарори
билан ПҚ-4146-сонли қарорнинг 3-банди “б” кичик бандининг учинчи
хатбошиси янги таҳрирда қабул қилинган бўлиб, унда банкротликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача
келишув
белгиланган
бўлмаса,
суд
бошқарувчисига
ҳақ
тўлаш
харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш
қўзғатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан қопланиши, бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун
суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари
миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Чунки, ушбу қарорда 2021 йилда банкрот деб топилган ва 2022 йилда
тугатиш ишлари якунланган корхоналар тугатиш бошқарувчиларига ҳам ҳақ
тўлаш худди шу тартибда амалга оширилиши белгиланган. Ваҳоланки,
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
41-моддасининг биринчи қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага
қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга
киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда
тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Иккинчидан, ушбу қарорда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг
депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган. Яъни, ушбу қарорда
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақида 2022 йилда бериладиган
ишлар назарда тутилган. Чунки, 2021 йилда берилган аризалар бўйича
тўловларни олдинган амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бунга асос сифатида, Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан
тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримларига асосан
қарздорлар 2021 йилнинг октябрь ойида банкрот деб топилган ва 2022 йилнинг
май ойида давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ 4146-сонли қарорининг (шу даврда амалда бўлган тахрирининг) 3-бандида,
2019 йил 1 майдан бошлаб қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ
инспекциясининг қарорига асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш
бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд
бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7,03 баравари
миқдорида ҳақ тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарорининг (шу даврда амалда бўлган
тахрида) 2-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
банкротликнинг соддалаштирилган тартиботларини амалга оширишда суд
бошқарувчиларига мукофотлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида
маблағлар ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағлар
ажратилишини назарда тутиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чоратадбирлари
тўғрисида”ги
765-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг шу даврда амлда бўлган тахририда
15-бандига асосан, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш ишлари
якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (иқтисодий суднинг ажрими ва
корхона юридик шахслар давлат реесридан чиқарилганлиги тўғрисидаги
маълумотнома) қарздор жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекциясига
тақдим этиши белгиланган.
Шу даврда амалда бўлган мазкур низомнинг 16-бандига асосан қарздор
жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекцияси тугатиш ишлари
якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни олган кундан бошлаб уч кун
муддатда тегишли қарорини суд бошқарувчисини хабардор этган ҳолда
ҳудудий молия органига юбориши, 17-бандида, Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаси қарздор жойлашган
жойдаги Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг қарорини олган кундан
бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд бошқарувчисини хабардор этган
ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот пулини тўлаш учун пул маблағларини
Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига
ўтказиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 9 октябрдаги №02/1-2069 сонли йиғилиш Баёни 11-бандида, Молия
вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига: ўн кун муддатда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларани янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ 4146-сонли қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 майдан бугунги кунга қадар
Давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган
банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда ҳар бир
якунланган банкрот корхоналар бўйича суд бошқарувчиларидан бўлган
қарздорликни 50 фоизини Республика бюджетидан, қолган 50 фоизини
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўриш
вазифаси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 сентябрдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чоратадбирлари
тўғрисида”ги
765-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (2021 йил 30 декабрга қадар амалда
бўлган) тахрирининг 19-бандида, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг тегишли ҳудудий молия органлари ва Ғазначилигининг ҳудудий
бўлинмалари суд бошқарувчисига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш учун
мукофот тўлаш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатлар қопланиши
учун масъул эканлиги белгиланган.
Шу сабабли, даъвонинг соддлаштирилган тартибда банкрот деб топилган
7 та қарздорни тугатишга доир иш юритиш таомиллари 2021 йил октябрь ойида
бошланиб, 2022 йилнинг апрель ойида якунланиб, давлат реесридан
чиқарилганлиги боис, 20 139 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини жавобгар
томонидан тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгар
ҳисобидан 20 139 000 сўм миқдоридаги мукофот пулини ундириш юзасидан
даъво аризаси берилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
20 139 000 сўм мукофот пулини ундириш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан
тарафлар томонидан билдирилган фикрлари ва тақдим қилинган ҳужжатлар
билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 139 000 сўм
миқдоридаги мукофот пулини ва олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186 ва 192моддаларига амал қилиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
“O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI SSOSI TSIY SI JIZZ
VILOY T BO’LI I”нинг “ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V
OLIY
BO’LI I” давлат муассасасидан 20 139 000 сўм мукофот пули ва олдиндан
тўлаб чиқилган давлат божи ҳамда почта харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ZO IN TU
NI IQTISODIYOT V
OLIY
BO’LI I” давлат
муассасаси ҳисобидан “O’ZBEKISTON SUD BOS Q RUVC IL RI
SSOSI TSIY SI JIZZ
VILOY T BO’LI I” фойдасига 20 139 000 сўм
мукофот пули ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф Зомин туманлараро иқтисодий
суди орқали Жиззах вилоят судига мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти (протести) бериши,
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов