Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/4497 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S n tj n Dimirj n
Source ID bdbb6c5d-8fb6-40b0-a160-1f0376ec02b2 Claim ID PDF Hash 67472a7a02217655... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/4497-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 10 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Сирдарё вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонасининг жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамиятидан 87 035 894 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Дусназаров (23.09.2025 йилдаги №01/01-2538-сонли ишончнома асосида) ўз биносида видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Сирдарё вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 87 035 894 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилиги ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўтказилган тендерда жавобгар ғоллиб бўлиб, қурилиш пудрат ишларни 63 кунлик муддатда бажариши лозим бўлсада, ишларни бажариш грфигидан кечиктириб бажарганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар, ғазначилик хамда молия органи вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)128, 170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб, қуйидаги асослар билан, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги №330сонли ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгашининг 01.03.2025 йилдаги №VII-10-44-9-0-К/25-сонли қарорлари ижроси доирасида қурилиш ишларини амалга ошириш юзасидан ўтказилган тендер натижаси бўйича жавобгар тендер ғолиби деб топилган. Натижада тарафлар ўртасида электрон шаклда 2025 йил 03 июлда №175572сонли қиймати 1 628 765 066,80 сўмлик пудрат шартномаси имзоланиб, шундан жорий йил 1 547 326 813,46 сўми молиялаштирилиши, ишлар аванс тўлови тўланган кундан бошланишига ва 63 кунлик муддатда ишларни бажаришга келишилган ва ушбу шартлар шартномаларнинг 3., 11.-12, 14-16.-бандларида назарда тутилган. Шартнома белгиланган тартибда Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиб, шартнома мажбурияти даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга тўлов ҳужжатлари орқали шартномада келишилган тўловлар тўлаб берилган, лекин жавобгар шартнома мажбуриятини бажармасдан тўловлардан кейин ишларни белгиланган муддатда бажармаган ва даъвогарга топширмаган. Хусусан шартноманинг 64.-бандида пудратчи шартнома мажбуриятини бузган тақдирда ўтказиб юборилган хар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятнинг 0,5 % миқдорида пеня тўлаши, бироқ пеня миқдори шартнома жорий қийматининг 30 %дан ошмаслигига келишиб олинган. Ундириш сўралган пеня миқдори муддати ўтган кунларга мос равишда мажбуриятнинг бажарилмаган ёки кечиктирилган кунлари учун 30 %дан ошмаган миқдорда ҳисобланган. Хусусан шартнома бўйича обьектни топшириш муддати 2025 йил 08 сентябрь ҳисобланиб, ишларни бажариш графиги бўйича июль-август ойларида белгиланган ишлар ўз муддатида бажарилмаганлиги учун жами 87 035 894 сўм пеня ҳисобланган, пеняни тўлаб бериш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлилиги ва бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топсада, лекин талабни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб ва суд кунига мажбурият тўлиқ бажарилганлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириб жавобгардан 13 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 13 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 1 740 717,88 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни, шунингдек жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказииш билан боғлиқ 103 000 сўм харажтни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Сирдарё вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонасининг жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамиятидан 87 035 894 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар Сирдарё вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси фойдасига 13 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 1 740 717,88 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «S n tj n Dimirj n» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказииш билан боғлиқ 103 000 сўм харажт ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев