Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2157 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3563903a-d9a0-4fb5-a7b5-4752d8fd3e60 Claim ID PDF Hash 5a2362185920fd04... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ФКнинг 365-моддаси ФКнинг 365 law
ФКнинг 370-моддаси ФКнинг 370 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш . судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 10 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ (2025 йил 18 апрелдаги ишончнома)нинг иштирокида, ХХХнинг даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан 213 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ХХХ (бундан буён матнда – Палата) даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар) нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар) дан 213 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ҳамда ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Иш хужжатларида жавобгарнинг “қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деган белгиси билан почта алоқа хизмати томонидан қайтарилган, ИПКнинг 128-моддаси 2-қисми 3-хат бошида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган оҳирги жойлашган жойи (почта манзили) фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирмаси қабул килиб олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақида алоқа бўлими судни хабардор қилган бўлса тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, жавобгарнинг рўйхатга олинган юридик манзили ХХХ тумани “ХХХ” ОФЙ деб кўрсатилган. Шу боис суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, тарафлар ўрталарида тузилган шартномани тақдим қилиши имкони йўқлигини, даъвогар томонидан қора метал маҳсулоти учун 2024 йил 01 июль кунги 96-сонли тўлов топшириқномаси билан 213 000 000 сўм пул маблағини жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган бўлса-да, жавобгар шу кунга қадар маҳсулотни етказиб бермаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. . Суд, даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2024 йил 01 июль кунги 96-сонли тўлов топшириқномаси билан қора метал маҳсулоти учун 213 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан даъвогарга 213 000 000 сўмлик қора метал маҳсулотини етказиб бермаган ёки пул маблағларини даъвогарга қайтармаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномани тақдим этмаган бўлса-да, бу қарздорлик даъвогарнинг ҳисоб рақамидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига банк орқали ўтказилган пул маблағлари тўлов топшириқномаси билан ўз исботини топади. ФКнинг 365-моддасига кўра, агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 370-моддаси тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Бу ҳолатда, суд даъво талабини асосли деб, ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Баён этилганларга кўра, суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига, жавобгар ҳисобидан 213 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан республика бюджетига 4 260 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 365, 370-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. . Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 213 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 260 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья ХХХ