← Назад
Решение #2849699 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9196 иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 10 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
Қарши нефт базаси масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар
КАРИМ АБДУХОЛИҚОВИЧ ХОЛИҚОВ фермер хўжалигига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси Қарши нефт базаси МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
КАРИМ АБДУХОЛИҚОВИЧ ХОЛИҚОВ фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 3 411 310 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига асосан,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши нефт базаси МЧЖ Сотувчи
(даъвогар) ва КАРИМ АБДУХОЛИҚОВИЧ ХОЛИҚОВ фермер хўжалиги
Истеъмолчи (жавобгар) ўртасида 2023 йил 01 декабрда Ф-724 нефт маҳсулотини
тўғридан-тўғри сотиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида Сотувчи Истеъмолчининг буюртмаси асосида
тегишли русум ва миқдордаги нефт маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш,
Истеъмолчи эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, даъвогар томонидан маҳсулотлар етказиб берилган бўлса-да,
жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармай етказилган маҳсулот
учун тўловларни амалга оширмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни баратараф қилиш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб,
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1-бандига кўра, Сотувчи ва
Истеъмолчи ушбу шартноманинг шартларини бажармаганлиги ва бузганлиги
учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига келишилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактура ва тарқатиш
ведомостларига кўра, жавобгар томонидан нефт маҳсулотлари қабул қилиб
олинган. Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарга нефт маҳсулотлари
етказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан 3 411 310 сўмлик тўлов
амалга оширилмаган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш
бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқорида баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 411 310 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176- 179,
186, 192, 2034, 2035 -моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар КАРИМ АБДУХОЛИҚОВИЧ ХОЛИҚОВ фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар Қарши нефт базаси масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 3 411 310 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражати;
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов