Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8949 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 666d2c67-63b5-4adc-a336-d5f97b0b3d7d Claim ID PDF Hash 4573e6e04a47fe2b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8949-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2025 йил 10 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *** Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 1.287.000 сўм асосий қарз ва 643.500 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар судга 2025 йил 10 ноябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра даъво аризасидан воз кечишини маълум қилган ва мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни сўраган. ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд даъвогарнинг даъвосидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб воз кечишни қабул қилишни ва мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 2 Шу сабабли суд мазкур иш юзасидан иш юритишни тугатишни, иш юзасидан олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 176-179, 180, 186, 2032, 20342035 ҳамда 195-моддаларни қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***