Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4536 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID b44b59cc-896d-4855-aa09-f42ceffeb80e Claim ID PDF Hash 229f90e146a1aaf3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4536-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Касби тумани 2025 йил 10 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди, судья З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан 9 247 217 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили О.Примов (2025 йил 8 январдаги 06/39-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “**********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 247 217 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими юборилган бўлиб, гибрид почта маълумотида “Етказилди” маълумоти қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Миришкор туман электр таъминоти корхонаси ва “**********” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 8 январда 240433-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, “Таъминотчи корхона” (даъвогар) “Истеъмолчи”га (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” (жавобгар) истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш, 100 фоиз миқдорда олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчи ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб, ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида таъминотчи корхонага мурожаат қилган тақдирда электр энергияси истеъмолчига 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган Истеъмолчи томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига асосан етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 9 247 217 сўмни ташкил этган. Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга 2025 йил 2 сентябрда огоҳлантириш хати юборилган. 2025 йил 7 октябрдаги ўчириш далолатномасига асосан жавобгарга электр энергия бериш тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 83-бандига кўра, Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қоидаларнинг 84-бандида эса ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Қоидаларнинг 88-бандида истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида Электр энергияси истеъмолчисининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши кўрсатилган. Жавобгар томонидан 9 247 217 сўм қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлиги даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда суд даъво аризасининг асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468 ва 474-моддалари ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 9 247 217 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов