Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/13958 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 60216995-7e39-4e63-bde5-f7db02ec08ad Claim ID PDF Hash 9b0b5cb5f3875daf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13958-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 10 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун ************нинг даъвогар «********» АТБнинг манфаатини кўзлаб, жавобгар «********» МЧЖдан 4 537 000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси «********» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «********» МЧЖ (кейинги ўринларда Қарздор ёки жавобгар деб юритилади)га 2024 йил 26 июндаги кредит шартномаси бўйича 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, бироқ шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида 2025 йил 14 октябр ҳолатига кредит фоизидан қарзи 4 537 000 сўмни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай шу кунга қадар кредит қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги баён қилиниб, қарздордан банк фойдасига кредит фоизидан бўлган 4 537 000 сўмни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги хужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 26 июнда кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 84 ой муддатга, 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Банк томонидан Қарз олувчига кредит маблағи ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит фоизини қайтармаган. Бироқ, жавобгар кредитнинг фоизидан бўлган қарзларининг қисман тўлаб бериб, 2025 йил 10 ноябр ҳолатига фоиз қарзи 3 008 220 сўмни ташкил этган бўлиб бу ҳақда даъвогар судга маълумотнома тақдим этган. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд, ишдаги ҳужжатлар орқали даъвогарнинг даъво талаблари қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, тўланмаган 3 008 220 сўмни қисмини қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 008 220 сўм фоиз қарзи ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «********» МЧЖдан даъвогар «********» АТБ фойдасига 3 008 220 сўм фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «********» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой мобайнида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов