Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8841 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Шўртан кўклам даласи
Source ID afbea595-25c7-4b95-9dd2-eaf6c09558c4 Claim ID PDF Hash 14b4adb728f54304... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 79-моддаси нинг 79 law
онуннинг 87-моддаси онуннинг 87 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ариши ва у ИПКнинг 108-моддаси ариши ва у ИПК 108 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8841-сонли иқтисодий иш ҚАРШИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг жавобгар "Шўртан кўклам даласи" фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Ибраев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Шўртан кўклам даласи" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 257 165 400 сўм асосий қарз, 18 599 879 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан юзага келган қарздорлик бартараф этилмаганлигини, мажбуриятларни бажармаётганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2503/7536-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздор "Шўртан кўклам даласи" фермер хўжалигига нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган, қарздор "Шўртан кўклам даласи" фермер хўжалигига нисбатан кузатув тартибтаомили жорий қилинган ва қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси З.Холмуродова тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 79-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, кузатув тартиб-таомилини жорий этиш оқибатлари сифатида қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонуннинг 87-моддасида белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилганлиги тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли. Кредиторларнинг талаблари кредиторлар томонидан суд ҳужжатини ёки ушбу талабларнинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда судга, қарздорга ва муваққат бошқарувчига юборилади. ИПК 107-моддаси тўққизинчи бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 11-банди 4-хатбошисида ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 118-моддасига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан олдиндан почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 5 515 305,58 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 128, 170, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ манфаатида жавобгар "Шўртан кўклам даласи" фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўлангани инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Даъвогар "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳисобидан республика бюджетига 5 515 305,58 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ажрим устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов