Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2501/13550 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b9989b48-b851-40e0-a6db-9e0cfe798066 Claim ID PDF Hash dd9688b94b5196e8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13550-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Д (03.01.2025даги 20-27/31-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси s k ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ s k ” АЖ манфаатида жавобгар “ s k ” МЧЖ (СТИР ), қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ (СТИР ) ва қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ (СТИР ) ҳисобидан солидар тартибда кредитдан муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз, 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси s k ҳудудий бошқармаси (Палата) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар “ s k ” АЖ (даъвогар ва/ёки банк, кредитор) манфаатида жавобгар “ s k ” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ва қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ (қўшимча жавобгар-1 ва/ёки 1-кафил), қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ (қўшимча жавобгар-2 ва/ёки 2-кафил) ҳисобидан солидар тартибда кредитдан муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз, 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакиллари суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. 2 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, судга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўрадилар. Илгарги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган жавобгар вакили И.Анорбоев даъво аризасига эътироз билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ва қўшимча жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади. Низоли иш бўйича суднинг 2025 йил 28 октябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан мутахассис хулосаси олинган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар (Гулистон БХМ) ва жавобгар ўртасида 2025 йил 22 январда 2021-01-сон кредит шартномаси (кредит шартномаси) имзоланган. Кредит шартномасига кўра, банк қарз олувчига айланма маблағларни тўлдириш, қурилиш моллари савдосини ривожлантириш мақсадида қурилиш моллари сотиб олиш учун, 36 ой муддатга, йиллик 26 фоиз ставкада 20 000 000 000 сўм кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 3.1-бандига кўра, кредит муддати ва имтиёзли даври 1-иловага мувофиқ белгиланади. 1-иловада асосий қарзни қайтариш санаси – имтиёзли даврдан сўнг кредитни сўндириш иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилади. Кредит шартномасининг 4.2-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредиторга ҳар ой тўланиши лозим. 1-иловада фоизларни қайтариш кредитни сўндириш иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилади. 3 Кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра, қарз олувчи ушбу шартнмоа бўйича ҳар-қандай тўловни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган тўлов содир бўлган кундан бошлаб тўлиқ сўндирилган кунгача, қарз олуви кредиторга кечиктирилган тўлов бўйича тўловларни 1-иловага мувофиқ тўлайди. 1-иловада муддати ўтган қарздорликлар учун 39 фоиз тўланиши белгиланган. Аниқланишича, жавобгар кредит шартномасининг 1-иловасига мувофиқ график асосида кредит тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли 2025 йил 09 сентябрь ҳолатига кредитдан муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз ва 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзи вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки s k Бош бошқармасининг мутахассиси s k томонидан 2025 йил 30 октябрда ўтказилган текшириш натижаси бўйича тузилган далолатномага кўра, даъво аризасида даъвогар томонидан жавобгардан ундириш сўралган кредит қарздорликлари тўғри ҳисобланган, кредит қарздорликларининг ҳисобланиши бўйича фарқлар мавжуд эмас. Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, банк томонидан қарз олувчига ва кафилларга огоҳлантириш хатлари юборилган. Қарздор кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини жавобгардан ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида белгиланган тартиб ва муддатларда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит бўйича муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз, 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим топади. Шунингдек, банк, қарз олувчи ва 1-кафил ўртасида 2025 йил 13 февралда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартномада банк ва қарз олувчи ўртасидаги кредит шартномаси бўйича умумий кредит миқдори 20 000 000 000 сўм, кафиллик мажбурияти суммаси 25 000 000 000 сўм эканлиги белгиланган. Шунингдек, банк, қарз олувчи ва 2-кафил ўртасида 2025 йил 11 февралда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, ушбу шартномада банк ва қарз олувчи ўртасидаги кредит шартномаси бўйича умумий кредит миқдори 20 000 000 000 сўм, кафиллик мажбурияти суммаси чегараси 4 000 000 000 сўм эканлиги белгиланган. 4 Банк, қарз олувчи, 1-кафил ва 2-кафил ўрталарида тузилган кафиллик шартномаларининг 2.2-бандига кўра, кафил кредитор олдида кредит шартномаси бўйича қарздорга ажратилган ёки ўтказилган кредитнинг асосий қарзини, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли ҳисобланган неустойкаларни тўлаш, шунингдек, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимлари ва кредитор кўрган бошқа зарарларни қоплаш юзасидан қарздор билан баравар ҳамда жавоб беради. ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Худди шунга ўхшаш қоида кафиллик шартномаларининг 1.1-бандида ҳам назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд 1-кафил, 2-кафил ва жавобгарнинг жавобгарлиги солидар эканлиги, 2-кафил билан тузилган кафиллик шартномасида 2-кафилнинг жавобгарлиги чекланганлиги инобатга олиб, 2-кафилдан қарз суммасини қисман ундиришни, суд қарори билан ундирилиши белгиланган кредитдан муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз, 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 5 450 680 798,09 сўм кредит қарздорликни жавобгар ва 1-кафилдан тўлиқ солидар тартибда, жавобгар ва 2-кафилдан 4 000 000 000 сўм қисмини солидар тартибда ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар ва қўшимча жавобгарлар зиммасига юклашни, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан Республика бюджетига жами даъво баҳоси 5 450 680 798,09 сўмнинг 2 фоизи, яъни 109 013 615,96 сўм давлат божи (шундан, 2-кафилдан давлат божини ундириш чегараси кафиллик доирасида 5 бўлиб, ундирув 80 000 000 сўмгача амалга оширилади) ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ s k ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда “ s k ” АЖ ҳисобига кредитдан муддати ўтган 4 494 303 296,88 сўм асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган 9 657 538,42 сўм фоиз қарзи, 31 659 056,31 сўм ҳисобланган фоиз, 915 060 906,48 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 5 450 680 798,09 сўм кредит қарздорлиги ундирилсин. Жами 5 450 680 798,09 сўм кредит қарз суммасининг 4 000 000 000 сўм қисми жавобгар “ s k ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖдан солидар тартибда даъвогар “ s k ” АЖ ҳисобига ундирилсин. Жавобгар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан “ s k ” АЖ ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ s k ” МЧЖ, қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 109 013 615,96 сўм давлат божи, шундан, қўшимча жавобгар “ s k ” МЧЖдан давлат божини ундириш чегараси 80 000 000 сўмгача ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов