Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2503/14314 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение U IR R D Ответчик / Подсудимый
Source ID 40e24c2e-c8b8-46eb-b1e1-375854c0857a Claim ID PDF Hash c9337e3aa3e548e7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14314-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамичиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакили Б.Қорабоев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ U IR R D” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти Давлатобод туманидаги болалар уйи ҳисобидан 2 180 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ U IR R D” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти Давлатобод туманидаги болалар уйи (жавобгар) ўртасида Давлат харидлари электрон тизимида 2025 йил 1 июлда (лот 252110085197447) ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида 5197447сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандида ижрочи (даъвогар) маҳсулотни етказиб бериши, буюртмачи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2025 йил 4 июлдаги 04/07-07-сонли ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ даъвогар жами 2 180 000 сўм қийматидаги автошина маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 180 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 24 октядаги ажрими билан “ Y IRJ ” АЖ, Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата, биржа Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни Палата, биржа Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, маълумотнома тақдим этиб, 2025 йил 6 ноябрда жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шартноманинг 2.6-бандига кўра, буюртмачи товарни қабул қилиб олгандан бошлаб уч кун ичида шахсий кабинетидан Операторга юборган хабари асосида Оператор бир иш куни давомида тўлов маблағини Ижрочининг ҳисобрақамга белгиланган тарибда ўтказади, ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради. Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмагач, 2 180 000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга 2025 йил 10 октябрда талабнома юборган. Лекин, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Бироқ, даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг, 2025 йил 6 ноябрда жавобгар томонидан 2 180 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги аниқланди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактура, юк хати, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги сабабли Палатанинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топиб, бироқ даъво ариза судга тақдим этилгандан сўнг тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти Давлатобод туманидаги болалар уйи ҳисобидан: - “ U IR R D” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков