← Назад
Решение #2849762 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13983-сонли иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Учтепа шаҳарчаси
2025 йил 10 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Турғунбоевнинг котиблигида, Жиззах вилоят ***** туман
прокуратурасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида жавобгар “*****” фермер
хўжалигига нисбатан берган жавобгардан жами 229 199 621 сўм кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни прокуратура вакили *****, даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида)
иштирокида, Шароф Рашидов туман солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилоят ***** туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура
деб юритилади) “*****” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “*****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
210 025 000 сўм кредит асосий қарзи ва 19 174 621 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари,
жами 229 199 621 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит буғдой ҳосили
етиштириш учун ажратилганлигини, кредитни қайтариш муддати 2025 йил
1 сентябрь этиб белгиланганлигини, жавобгар бизнес режа кўрсаткичларини
бажармаганлигини, кредит қарздорлиги суд мажлисига қадар тўланмаганлигини
маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва судга бугунги
кун ҳолатидаги кредит қарздорлиги тўғрисида маълумотномани тақдим қилди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг судга маълум бўлган
охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатма ва тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 сентябрда 08F/*****-G27909/25-сонли кредит шартномаси (кейини ўринларда шартнома деб
юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга ғалла ҳосили
етиштириш учун бўнак тариқасида 2025 йил 1 сентябргача бўлган муддатга, 12 %
устама тўлаш шарти билан 177 895 080 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш,
жавобгар эса шартномада белгиланган муддатда кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
11 мартдаги 130-сонли қарори билан тасдиқланган Буғдой етиштириш
харажатларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ажратилган.
Шартноманинг 3.2.9. бандига мувофиқ, қарздор томонидан етиштирилган ҳосил
(бошоқли дон) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда, кредит
қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар) қарз олувчи томонидан тўланмаганда, қарз
олувчининг омборида кредитни сўндириш учун етарли миқдорда буғдой бўлмаганда,
қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиб, пул маблағларининг оқими (тушуми)
кредит мажбуриятларини қоплаш учун етарли бўлмай қолганда банк ажратилган
кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан
олдин қайтариш бўйича ваколатли иқтисодий судларга даъво аризаси киритади.
Даъвогар томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра,
жавобгарнинг кредитни қайтаришга етадиган миқдордаги ғалласи мавжуд эмас.
Давогар томонидан юборилган талабнома бўйича жавобгар томонидан
молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмаган ва талабнома эътиборсиз
қолдирилган, яъни жавобгар кредитнинг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан
шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган.
ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини
таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган
вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, 2025 йил
10 ноябрь кунги ҳолатга асосий қарз бўйича 210 025 000 сўм, фоиз бўйича 20 921 000
сўм қарздорлик мавжуд.
Мазкур ҳолда, суд даъвогарнинг жавобгардан 210 025 000 сўм кредит асосий
қарзи ва 19 174 621 сўм ҳисобланган фоиз тўловларини ундириш тўғрисидаги
талабларини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 4 583 992,42 сўм давлат
божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 735, 738, 744-моддалари,
ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “*****” АТБ
фойдасига 210 025 000 сўм кредит асосий қарзи, 19 174 621 сўм ҳисобланган фоиз
тўловлари ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар “*****” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 4 583
992,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов