← Назад
Решение #2849766 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4925-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси s k ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ s k ”
МЧЖ манфаатида жавобгар “ s k ” давлат муассасаси ҳисобидан 9 866 518
сўм асосий қарз ва 4 933 259 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси
Н.О, даъвогар вакили Ж.Э (08.06.2025 йилдаги 177-сонли ишончнома
асосида), s k Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Г (28.05.2025
йилдаги 01/20-32/4-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ s k ” МЧЖ (даъвогар) ва “ s k ” давлат муассасаси
(жавобгар) ўртасида 2024 йил 14 июнда 60-сонли маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (шартнома) тузилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами
9 866 518 сўм қийматидаги лак бўёқлари етказиб берилганлиги тўғрисида
ҳисобварақ-фактуралар юборилиб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган.
Даъвогар 2025 йил 26 июнда жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот қиймати тўланмагач,
тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
s k ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 9 866 518 сўм асосий қарз ва 4 933 259 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси жалб қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва палат суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади.
Палата ишни вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган.
2
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи
шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили шартнома
ғазначилик рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили шартнома ғазначилик рўйхатидан ўтказилмаган
бўлса, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, суд қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(ФК)
236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартномадан кўринишича, ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни
ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда
ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли Қарорига (Қарор) асосан тарафлар ўртасида
тўғридан-тўғри тузилган.
Қарорнинг
4-банди
биринчи
хатбошисига
кўра,
Давлат
буюртмачиларига электрон кооперация биржаси порталида рўйхатдан ўтган,
ишловчи ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган
шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш
фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил
этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат
бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар (кейинги ўринларда – ягона
иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари
ҳисобланган юридик шахслар) билан улар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотларни харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга
рухсат берилсин (4-банди матни 2021 йил 21 декабрь санаси ҳолатида қайд
3
этилиб, ушбу банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сон Фармони билан ўзгартириш
киритилган. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан 4-банди 2025 йил 1 июндан ўз
кучини йўқотган).
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартнома тузишда Қарорнинг
4-банди биринчи хатбошиси амалда бўлган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг
учинчи қисмига асосан, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11бандининг учинчи-тўртинчи хатбошиларига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи
қисмига кўра,
бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга
киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик
учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома
тузилмаган деб ҳисобланади.
Сардоба туман Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 10 ноябрдаги
маълумотномасида
даъвогар ва
жавобгар ўртасидаги шартнома
ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги кўрсатилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар асос қилиб кўрсатаётган шартнома
белгиланган тартибда ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бундай
ҳолатда шартнома тузилмаган ҳисобланиши, тузилмаган шартномани асос
қилган ҳолда даъвогар асосий қарздорликни ундиришни сўраганлиги, бундай
ҳолда жавобгарда шартнома бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, 9 866 518 сўм асосий қарз ва 4 933 259 сўм пеня ундириш талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори(БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ - 91-сонли Фармони билан БҲМ миқдори 2025 йил 01 августдан
412 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, олдиндан давлат божи тўланмаганлиги,
даъво талаби қаноатлантирилиши рад этилганлигини инобатга олиб,
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, яъни 412 000 сўм давлат божи ундиришни, 41 200 сўм
почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 200-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ s k ” МЧЖ томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов