← Назад
Решение #2849777 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14400-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков,
даъвогар “S ND R S N ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“NIZ
IDDIN I K N S RVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
4 129 640 сўм асосий қарз ва 2 064 820 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н иқ л а д и:
“S
ND R S N ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) ва
“NIZ
IDDIN I K N S RVIS” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)
ўртасида 2023 йил 4 январда 2-сонли шартнома ва 2023 йил 14 январда
14-сонли шартнома ва 2023 йил 1 октябрдаги 1-сонли қурилиш маҳсулотлари
етказиб бериш ҳақидаги қўшимча келишув тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 138 729 640
сўмлик маҳсулотларини етказиб берган бўлиб, жавобгар 134 600 000 сўм
миқдорда қисман тўловларни амалга оширган.
Жавобгар мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 129 640 сўм асосий қарз ва 2 064 820
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
2
203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан,
якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса,
даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси талабларига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддаси
иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 437-моддасида кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъворгар ва жавобгар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатномаларга кўра жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 4 129 640 сўмни ташкил этиши этади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма-далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз
исботини топганлиги, жавобгардан даъво талабларига эътироз келиб
тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 129 640 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 2 064 820 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.2-бандида етказиб берилган
товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 2 064 820 сўм пеня суммаси шартнома шартларига кўра асосли
ҳисобланган.
Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб
этилаётган 2 064 820 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 800 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъвогар кичик
тадбиркорлик судбъекти эканлиги. суд харажатлари даъвогар томонидан
олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112-114, 118, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъвогар “S ND R S N ” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NIZ
IDDIN I K N S RVIS” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан “S ND R S N ” масъулияти чекланган жамиятига
4 129 640 сўм асосий қарз, 800 000 сўм пеня, 206 000 сўм давлат божи ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатиундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.А. Холиков