Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1204-2501/5271 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S GR UP BUILD M TERI LS Ответчик / Подсудимый CH R S NUR B R K
Source ID 7b8416e2-0cc2-4186-a590-d75aac226a16 Claim ID PDF Hash 0e0e67c12c60a51b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/5271-сонли иш АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Оқолтин тумани 2025 йил 10 ноябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “S GR UP BUILD M TERI LS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “CH R S NUR B R K ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 184.165.600 сўм асосий қарз ва 92.082.800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Мусурмонов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “S GR UP BUILD M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “CH R S NUR B R K ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 184.165.600 сўм асосий қарз ва 92.082.800 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини тушунтириб, судга медиатив келишувни тақдим қилди ва шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ишнинг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 07 ноябрь куни медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга кўра тарафлар Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2501/5271-сонли иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлигини тасдиқлашиб, жавобгар даъвогар олдидаги юзага келган қарздорликни 2025 йил 25 ноябрь кунига қадар бартараф этиш мажбуриятини олган ва даъвогар жавобгарга нисбатан 92.082.800 сўм пеня ундириш талабидан воз кечган, шунингдек олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши белгиланган. Суд жавобгар вакили томонидан тақдим этилган 2025 йил 07 ноябрдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 9.063.383 сўм миқдоридаги давлат божини даъвогарга қайтаришни ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар “S GR UP BUILD M TERI LS” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 2.763.000 сўм миқдоридаги давлат божи даъвогар “S GR UP BUILD M TERI LS” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари даъвогар “S GR UP BUILD M TERI LS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А.Олламов 2