Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10344 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bd1ea9fe-2ef6-449a-8e61-e467ee87a6ee Claim ID PDF Hash a6f9b00753ed4790... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Урганч шаҳри Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «*****» номидаги *****дан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакиллари ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ва ***** (2025 йил *****сонли ишончномага асосан) ва ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ҳамда *****ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамияти Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгарлар «*****» номидаги *****дан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня, жами *****сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида *****жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар тараф асосий қарздорликни тўлаганлигини маълум қилиб, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини маълум қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган ***** вакили ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган *****вакили ҳам ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган *****даъво талабини асосий қарз тўланганлиги сабабли ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини инобатга олиб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда ***** фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатдалилларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида *****-сонли ва *****-сонли қўшимча келишув шартномалари тузилган. Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга қарашли ***** биносини мукаммал таъмирлаш бўйича мажбуриятини олган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга *****сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажарилган. Жавобгар томонидан шундан ***** сўмлик тўлов амалга оширилган, қолган ***** сўмига қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан амалга оширилган ишлар ишдаги ҳисоб фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар юқоридаги талаб билан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ ишни судда кўриш жараёнида жавобгар асосий қарздорликни тўлиқ тўлаб берган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг жавобгардан ***** сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилиб, ушбу талаб бўйича давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабидав жавобгардан тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12-бўлими, 49-бандига кўра, бажарилмаган мажбуриятнинг 30 фоиздан ошмаган миқдорда *****сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, Фуқаролик кодексининг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган. Бироқ, пенянинг ўсишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи эканлигини инобатга олиб, сўралган пеняни қисман ***** сўмга қаноатлантиришни, бироқ низо судгача жавобгарнинг айби билан етиб келганлиги боис, ушбу талаб бўйича ҳам давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш харажатларини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****»номидаги *****дан даъвогар «*****» масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига ***** сўм пеня ва ***** сўм почта харажати ҳамда ***** сўм олдиндан тўланагн давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****