← Назад
Решение #2849807 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2529/97546-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, жавобгар вакили – раҳбар И.М
иштирокида, даъвогар “ s k ” МЧЖ (СТИР )нинг жавобгар “ s k ” МЧЖ
(СТИР ) ҳисобидан 67 744 892 сўм асосий қарз, 33 872 446 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ s k ” МЧЖ (даъвогар ва/ёки буюртмачи) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ s k ” МЧЖ (жавобгар ва/ёки
ижрочи) ҳисобидан 67 744 892 сўм асосий қарз, 33 872 446 сўм пеня ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, даъво талабига эътирозлари йўқлиги, бугунги кунда жамиятнинг
молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня миқдорини камайтириб беришни
сўради ва судга молиявий аҳволи ҳақидаги банк маълумотларини тақдим
қилди.
Ўтган суд мажлисида адвокатлик ордери ва ишончнома асосида
иштирок этган даъвогар вакили адвокат З.Мухитдинов даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўраган.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
2
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234-моддасига
мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
28 июлда тузилган 27/1-сонли шартнома (шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижрочи
шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, буюртмачи
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
67 744 892 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан 2025 йил
06 августдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Лекин, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун
67 744 892 сўмлик тўловларни амалга оширмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
3
Бироқ, жавобгар судга тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 67 744 892 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари
кечиктирилгани учун 33 872 446 сўм пеня ҳисобланиб, жавобгардан ундириш
сўралган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 8.3-бандида сотиб олувчи етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун
сотувчига 0,4% миқдорида, лекин шартнома умумий қийматининг 50% дан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган
кунлар учун пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ, суд жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни
инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб,
пеняни 9 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига
биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
4
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб
чиқилган 2 032 347 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ s k ” МЧЖ фойдасига
67 744 892 сўм асосий қарз, 9 500 000 сўм пеня, 2 032 347 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ s k ” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов