← Назад
Решение #2849814 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 33 | — | law | |
| онуни | 48 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9458 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
ноябрь
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 10
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида,
О.Мирзақуловнинг котиблигида, аризачи – AAAAнинг, жавобгар – “BBBB”
МЧЖга нисбатан 28.12.2019 йилдаги №954260 - серияли лицензияни бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар вакили – XXXXXX, жавобгар вакили – YYYYYларнинг
иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – AAAA судга мурожаат этиб, жавобгар - “BBBB” МЧЖга
нисбатан 28.12.2019 йилдаги №954260 - серияли лицензияни бекор қилишни
сўраган.
Аризачи
вакили
даъво
талабини
тўлиқ
қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвони тан олмади.
Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги
асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги
ҳужжатларидан
аниқланишича,
“BBBB”
МЧЖга
28.12.2019 йилда “Нефт, газни ва газ конденцатини қазиб олиш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун” AAAA
томонидан №954260 - серияли лицензия беш йил муддатга берилган.
Кейинчалик, лицензиянинг амал қилиш муддати 05.09.2029 йилга қадар
узайтирилган.
18.07.2024 йилда “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси ҳамда “Ҳудудгаз Наманган” ГТК ҳодимлари билан ҳамкорликда
Наманган вилояти, Поп тумани, Чодак ҚФЙ, “Қўшминор” МФЙ, Ғолиблар
кўчасида жойлашган “BBBB” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш
компрессор шахобчасида “Авто Пилот Про” хисоблаш тизимининг KS (+)
чиқувчи кранини флянс қисмига ўрнатилган бир марталик мухрлар
бузилганлиги ҳолати аниқланган.
Бу ҳақида 18.07.2024 йилда далолатнома расмийлаштирилган.
Яъни,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги №319-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш қоидалари”нинг 129-банди талаби бузилган.
Мазкур қоиданинг 134-бандида белгиланган яъни, хисоблагичнинг
манифолд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиш, ҳарорат
ўлчагичига ҳар ҳил иситиш мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланганда
1
– газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан пломба
ўрнатилган кундан бошлаб, бироқ уч ойдан кам бўлмаган даврдан бошлаб,
истеъмолчи томонидан қиймати 2.180.653.800 сўм бўлган 838.713 м3 табиий
газ истеъмол қилинганлиги ва “Худудгазтаъминот” АЖнинг манфаатларига
жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Яъни, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишнинг асосий шартлари
бузилган.
Аризада МЧЖга 28.12.2019 йилда берилган №954260 - серияли
лицензияни бекор қилиш талаби қўйилган.
Суд даъво талаби доирасида иш кўришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
ЎРҚ701-сонли қонунининг 33-моддасида, лицензиат ёки рухсат этиш
ҳусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш
талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур
қоидабузарликлар фуқароларнинг хаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-мухитга зиён етказилишига олиб келган
бўлса бекор қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги
№80-сонли қарори билан тасдиқланган махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг
51-бандида, лицензияловчи орган лицензиат талаблари ва шартларини бир
йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) ёки бир маротаба
қўпол равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлигига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф мухитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса, судга мурожаат қилиш белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш,
рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
ЎРҚ 701 - сонли қонунининг 48-моддасида, ваколатли органларнинг
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя
этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғида, лицензия ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш
ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи белгиланган.
ЖИБ Чуст туман судининг 23.12.2024 йилдаги ҳукмига асосан
“Iv n l st- lim r t hn l gi” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш
конпрессор шахобчаси раҳбари Р.Насимов Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “д” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилган.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
73 - моддасига асосан, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган
2
ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва
улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд
учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
“BBBB” МЧЖ вакилларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлик ва суд
мажлисида қатнашишлик учун иш бошқа кунга қолдирилди.
Бироқ, МЧЖ вакиллари томонидан даъво талабини инкор этувчи
далилларни судга тақдим этмади.
Шу боис суд, жавобгар - “BBBB” МЧЖ вакилининг иш кўришни бошқа
кунга қолдириб туришлик тўғрисидаги оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан
шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн
иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал
қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш каби
ҳуқуқий таъсир чоралари иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Қайд этилганларга мувофиқ суд, аризачи талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси, 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, тарафлардан давлат
божини ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68, 118, 176,
177, 217 - моддаларини қўллаб, суд
3
қарор қилди:
Жавобгар – “BBBB” МЧЖ вакилининг иш кўришни бошқа кунга
қолдириб туришлик тўғрисидаги ёзма илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Аризасини қаноатлантирилсин.
Жавобгарга нисбатан лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш
ҳуқуқий таъсир чораси қўллансин.
“BBBB” МЧЖга 28.12.2019 йилда Наманган вилояти, Поп тумани,
Чодак ҚФЙ, “Қўшминор” МФЙ, Ғолиблар кўчасида жойлашган “Нефт, газни
ва газ конденцатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш
фаолиятини амалга ошириш” ҳуқуқини берувчи серияси №954260 – сонли
лицензия муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар – “BBBB” МЧЖдан, аризачи – AAAA фойдасига олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кун муддат ичида шу
суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
Д.Соатов
4