← Назад
Решение #2849815 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 230 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 228 | — | code_article | |
| ва ушбу Кодекс | 228 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 116 | — | code_article | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| да ушбу Кодекс | 228 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 200 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8802-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар раҳбари Н.Турабоев
(шахсий маълумотнома асосида), вакиллари Н.Қўлдошев, О.Бутаев (ишончнома
асосида), жавобгарлар “Ххх” масъулияти чекланган жамият вакили
А. Юлдашев (ишончнома асосида) ва “Ххх” масъулияти чекланган жамият
вакили А.Қулмуродов (ишончнома асосида) ҳамда ишга учинчи шахс сифатида
жалб этилган “Ххх” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Ҳайитмуродов
(шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгарлар “Ххх” масъулияти чекланган жамият ва
“Ххх” масъулияти чекланган жамиятга нисбатан берган даъво аризаси бўйича
ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ва “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 1.246.448.000 сўмлик молмулкка қилинган зарур харажатларни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 27 октябрадаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида АТБ “Хамкорбанк” ҳамда 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан
“Ххх” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган.
Дастлабки суд мажлиси муҳокамасида иштрок этган учинчи шахс
сифатида жалб этилган АТБ “Ҳамкорбанк” вакили иш кейинга қолдирилган
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти билан 2022 йил 18 мартда тузилган 116/22-ОС-сонли олдисотди шартномасига асосан Қамаши тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак йўли
кўчаси 294-уй манзилида жойлашган “Аҳолига маиший газ баллонлари тўлдириш
шохобчаси биноси” 10.000.000 сўмга сотиб олинганлигини, мазкур шартнома
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 августдаги 4-18062506/3312-сонли ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳақиқий
эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, “Аҳолига маиший газ баллонлари тўлдириш
шохобчаси биноси” даъвогардан “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига
қайтарилганлигини, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилганлигини, сотиб олинган бинода қурилиш таъмирлаш ишлари олиб
борилиб, асбоб-ускуналар ўрнатилганлигини, “ r f b h l sh” мустақил баҳолаш
компаниясини ҳисоботига кўра 1.256.448.000 сўмга баҳоланганлигини, аслида
1
“Ххх” масъулияти чекланган жамияти бино-иншоот учун нахт пул кўринишида
тўловларни олганлигини, бугунги кунда жамият бино-иншоот ва пулдан қўриқ
қолганлигини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 230-моддасига
асосан мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олинганда
даромадлар ва харажатларни тўлаш, ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ,
мулкдор мол-мулкини талаб қилиб олаётганида ўз навбатида инсофли эгалловчи
ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад
мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган
зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақлили эканлиги
сабабли 1.246.448.000 сўмлик мол-мулкка қилинган зарур харажатларни
ундириш талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти вакили Қамаши тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак йўли
кўчаси 294-уй манзилида жойлашган “Аҳолига маиший газ балонлари тўлдириш
шохобчаси биноси” “Ххх” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг
илтимосига асосан номига ўтказилиб, кейинчалик даъвогарга сотилганлигини,
ушбу ҳолатда ўзининг ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлигини, бугунги кунда ҳам
сотиб олинган “Аҳолига маиший газ балонлари тўлдириш шохобчаси биноси”
таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлигини баён этиб, ўзига нисбатан даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти суд тугатиш бошқарувчиси вакили жамият тўловга қобилиятсиз деб
топилгандан сўнг дастлаб Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
1 августдаги 4-1801-2401/2376-сонли ҳал қилув қарори билан “Аҳолига маиший
газ баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси”ни “Ххх” масъулияти чекланган
жамиятига сотиш ҳақидаги олди-сотди шартномаси кейинчалик “Ххх”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган
жамиятига сотилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиб, биноиншоот қайтариш назарда тутилган бўлса-да, шу кунга қадар
қайтарилмаганлигини билдириб, жамият тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги
сабабли унга нисбатан кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган учинчи шахс “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти раҳбари АТБ “Хамкорбанк”дан олинган кредит таъминоти
сифатида “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Қамаши
тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчаси 294-уй манзилида жойлашган
“Аҳолига маиший газ баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси” гаровда
турганлигини, ҳар иккала ташкилотнинг таъсисчиси ўзи эканлигини, кредит
маблағлари ҳисобига сотиб олинган бино-иншоот таъмирланиб, газ ускуналари
ўрнатилиши натижасида харажат қилинганлигини маълум қилиб, 1.246.448.000
сўмлик мол-мулкка қилинган зарур харажатларни ундириш талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши шаҳар хусусий нотариал фаолият
билан шуғулланувчи нотариус Ҳайитов Бахром Омонович томонидан 2021 йил
17 июлда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси билан “Омад” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Қамаши тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак
йўли кўчаси 294-уй манзилида жойлашган “Аҳолига маиший газ баллонлари
2
тўлдириш шохобчаси биноси” “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига
17.000.000 сўмга сотилган.
Мазкур шартнома бўйича “Сотиб олувчи” “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти кейинчалик 2022 йил 18 мартдаги 116/22-ОС-сонли олди-сотди
шартномаси билан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига 10.000.000
сўмга сотган.
Ушбу ҳар иккала олди-сотди шартномалари Қарши туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 1 августдаги 4-1801-2402/2376-сонли ҳамда 2025
йил 12 августдаги 4-1806-2506/3312-сонли ҳал қилув қарорлари билан ҳақиқий
эмас деб топилган.
Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Қамаши
тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчаси 294-уй манзилида жойлашган
“Аҳолига маиший газ баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси” “ r f b h l sh”
мустақил баҳолаш компаниясини баҳолаш ҳисоботига асосан 1.256.448.000 сўмга
баҳоланганлигини қайд этиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
230-моддаси ва ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ 1.246.448.000 сўмлик
мол-мулкка қилинган зарур харажатларни ундиришни сўраган.
Суд даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
– ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмаслиги оқибатидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасида
қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим,
шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу
Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 114-моддасига кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида
эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда
тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт эканли кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18 мартда тузилган 116/22-ОС-сонли
олди-сотди шартномасининг 1.1-бандида “Сотувчи” “Ххх” масъулияти
чекланган жамияти Қамаши тумани Манғит МФЙ, Буюк Ипак йўли кўчаси 294уй манзилида жойлашган бошланғич баҳоси 10.000.000 сўм, умумий майдони
ҳужжат бўйича 5300.0 кв.м, амалда 5509.84 кв.м, қурилиш майдони 201.44 кв.м,
фойдали майдони 185.23 кв.м бўлган “Аҳолига маиший газ балонлари тўлдириш
шохобчаси биноси” сотиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўл
билан ўтказиладиган савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича оферта
аризасини бериши, риэлторлик идораси эса оферта аризасини қабул қилади ва
амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ижросини таъминлайди.
3
Шартноманинг 3.1-бандида мулкнинг харид нархи 10.000.000 сўмни
ташкил этиши келишилган.
Мазкур шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, сотилган “Аҳолига
маиший газ балонлари тўлдириш шохобчаси биноси” 2024 йил 16 августдаги
“Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида”ги № R-Q
16496814-сонли давлат реестри билан “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти номига рўйхатлга олинган.
Суд мазкур олди-сотди шартномаси қийматидан келиб чиқиб, “Аҳолига
маиший газ баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси” учун “Сотувчи” “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 10.000.000 сўм тўланганлиги
инобатга олиниб, “Сотиб олувчи” даъвогар номига ўтказиб берилганлигига
аниқлик киритиб, ушбу олди-сотди шартномаси суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли ҳам унинг қийматини пул билан тўлаши шарт эканлиги
билан баҳолаб, даъво талабини жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар фойдасига 10.000.000 сўм қисмини қаноатлантириб, қолган
1.236.448.000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 230-моддасида ушбу
Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини талаб қилиб
олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақлидир:
ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган
шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт
давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб беришни
ёки тўлашни;
инсофли эгалловчидан эса — у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини билган
ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-мулкни талаб
қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан бошлаб олган ёки
чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни.
Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан
қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса,
шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни
мулкдордан талаб қилишга ҳақли.
Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст етказмасдан
ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур нарсаларни ўзида
қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб олиш мумкин бўлмаса,
инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун қилинган харажатларни талаб қилиб
олиш ҳуқуқига эга, лекин бу харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп
бўлмаслиги керак.
Суд даъвогар томонидан келтирилган юқоридаги фуқаролик қонун
талабларидан келиб чиқиб, қаноатлантириш рад этилган 1.236.448.000 сўмлик
мол-мулкка қилинган зарур харажатлар бино-иншоот сотиб олинган 10.000.000
сўм қийматдан кўп бўлмаслиги керак эканлиги билан баҳолайди.
Бундан ташқари, суд учинчи шахс сифатида жалб этилган АТБ
“Хамкорбанк” вакили томонидан тақдим этилган маълумотга кўра,
“Қарз олувчи” “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 24 январдаги
14-сонли 300.000.000 сўмлик ва 2024 йил 13 августдаги 200.000.000 сўмлик
кредит шартномалари мажбуриятларини ўз вақтида таъминланиши мақсадида,
даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Аҳолига маиший газ
баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси” ер майдонидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга қуйилганлиги маълум бўлди.
4
Демак, даъвогар томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг қарори
ижроси юзасида “Аҳолига маиший газ баллонлари тўлдириш шохобчаси
биноси”ни “Сотувчи”га қайтариш юзасидан ижроси ҳам таъминланмаган.
Шу ўринда суд даъво талабидан четга чиқмаган ҳолда мол-мулкка қилинган
зарур харажатлар эканлиги билан муҳокама қилганлигига аниқлик киритиб,
кетишни лозим топди.
Шунингдек, суд жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан
тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги сабабли, унга нисбатан даъво талабини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра
банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
- ИПК)нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт эканлиги,
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ушбу кодексининг 200-моддасига кўра ишни кўриш вақтида давлат
органларинининг ёки бошқа органнининг, юридик шахснинг, мансабдор
шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилгани
аниқланган тақдирда, уларнинг иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим
чиқаришга ҳақли эканлиги, хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа
органларга, юридик шахсларга мансабдор шахсларга, фуқароларга юборилиши,
улар кўрилган чоралар бўйича бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шартлиги
белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
фойдасига мол-мулкка қилинган зарур харажат учун 10.000.000 сўм, 41.200 сўм
почта харажати ва қаноатлантирилган ҳамда рад этилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда республика бюджетига жавобгар “Ххх”
масъулияти чекланган жамиятидан 200.000 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан
24.728.960 сўм давлат божи ундиришни ҳамда жавобгар “Ххх” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан даъво талабини кўрмасдан қолдиришни ҳамда
иқтисодий иш натижаси юзасидан хусусий ажрим чиқаришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66, 68, 107, 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192, 200-моддаларини қўллаб, суд
5
қарор қилди:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар даъвогар
“Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
мол-мулкка қилинган
зарур харажат учун 10.000.000 сўм, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 200.000 сўм давлат божи;
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
24.728.960 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисабатан даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ушбу иқтисодий иш натижаси юзасидан “ r f b h l sh” мустақил баҳолаш
компаниясини баҳолаш ҳисоботига асосан Қамаши тумани Манғит МФЙ, Буюк
Ипак йўли кўчаси 294-уй манзилида жойлашган “Аҳолига маиший газ
баллонлари тўлдириш шохобчаси биноси” 1.256.448.000 сўмга баҳоланган
бўлса-да, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 18 мартда тузилган
116/22-ОС-сонли олди-сотди шартномасининг 3.1-бандида унинг харид нархи
10.000.000 сўмга келишилган ҳолда “Ххх” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари томонидан жамият гўёки тўловга қобилиятсиз деб топиш орқали солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар юзасидан бюджет маблағларини тўлашдан қочиш
ёки мол-мулкни бошқа шахсга яъни, 2021 йил 17 июлда расмийлаштирилган
олди-сотди шартномаси билан “Ххх” масъулияти чекланган жамият номига
17.000.000 сўмга сотиб, кейинчалик “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан
нахт пул кўринишида тўловларни қабул қилиб олиш билан боғлиқ хатиҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хусусий ажрим чиқарилсин ва ижро
этиш учун Қашқадарё вилоят прокуратурасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов
6