Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2401/5324 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f6a9bb18-3924-404b-93e8-2164517cfbab Claim ID PDF Hash ff9962fe28c1e6fe... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКниннг 703-моддаси ФКниннг 703 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-------------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси А.Юлдашев қатнашувида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - ------------ манфаатида жавобгар - ------------ давлат муассасасидан 1087656040 сўм асосий қарз, 543828020 сўм пеня, жами 1631484060 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият раҳбари М.Азизов, жавобгар вакиллари О.Рахимов ва Д.Рашидов(ишончнома асосида), Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили А.Сотиболдиев(ишончнома асосида)лар иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) ------------(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ------------ давлат муассасаси(бундан буён матнда – жавобгар)дан кўрсатилган хизмат учун 1087656040 сўм асосий қарз, 543828020 сўм пеня, жами 1631484060 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 2 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар жамият раҳбари ариза тақдим этиб, суд мажлисига қадар жавобгар томонидан асосий қарздорлик бартараф этилгани, даъво талабининг пеня қисмидан эса воз кечишини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, ҳақиқатда қарздорлик мавжуд бўлганлиги, бироқ тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгандан кейин асосий қарздорлик бартараф этилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тарафлар ўўртасида тузилган шартномалар ва қўшимча келишувлар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида тузилганлиги, ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлиги, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилгандан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қоплаб берилганлигини билдирди. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Прокурор даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини рад этишни, пеня ундириш талаби юзасидан эса иш юритишни тугатишни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида аутсорсинг шартлари асосида овқат билан таъминлаш хизмати кўрсатиш учун 2022 йил 20 январда 1-сонли мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш шартнома, 2023 йил 29 майда 1/3-сонли, 2023 йил 14 августда 5-сонли, 2024 йил 11 июнда 400-6-80-ММТМ/2024сонли, 2024 йил 11 июнда 344-6-80-ММТМ/2024-сонли ва 2024 йил 16 августда 505-6-80-ММТМ/2024-сонли қўшимча келишувлар тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгар тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида рўйхатда турувчи тарбияланувчиларни амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бир кунда уч маҳал, ҳафтада беш кун овқатлантириш, жавобгар эса ҳар ойнинг 15 санасига қадар жорий ойнинг режавий иш ҳажмига(шартномага илова қилинган тўлов жадвалига) қараб 30 фоиздан олдиндан тўловни амалга ошириши, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура ва кўрсатилган хизматлар бўйича маблағларни жорий ойнинг 25 санасига қадар даъвогарга ўтказиб бериш, жорий ойнинг қолган кунлари учун тўловларни кейинги ой учун тўланадиган маблағларга қўшиб ўтказиш мажбуриятини олган. Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармасининг мутахассиси томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра юкоридаги шартнома ва қўшимча келишувларга асосан 2022 йил январ ойидан хозирги кунга қадар аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш тўлиқ кўрсатилган. Кўрсатилган хизматлар учун даъвогар томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга асосан жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга ошириб келинган. Лекин юқоридаги шартномаларга асосан даъвогар томонидан хизмат кўрсатиб келинаётган жавобгарга қарашли 25-сонли ДМТТ томонидан 2023 йил 1 декабрдан 2024 йил 31 октябрга қадар ойма-ой ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар бўйича томонлар ўртасида имзоланиб тасдиқланиши керак бўлган далолатномаларга мазкур мактабнинг раҳбари томонидан мунтазам равишда имзо қўймаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогардан 1087656400 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 1087656040 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Иқтисодий иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан кўрилиши жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган. Мазкур суд томонидан шу сабабли 2024 йил 2 декабрда даъво кўрмасдан қолдирилган. Бироқ Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 30 июлдаги қарори билан Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 декабрдаги даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрими бекор қилинган. Шундай бўлсада, жавобгар тузилган медиатив келишув шартларига биноан 2025 йил 12 феврал холатига асосий қарздорликни тўлаб берган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлсада, ишдаги ҳужжатлар, жумладан тарафлар ўртасида тасдиқланган бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар далолатномалари, мутахассиснинг маълумотномасига кўра асосий қарздорлик бартараф этилган. Шу сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 4.3-бандига кўра асосий қарздорлик кечиктирилган 335 кун учун 543828020 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бироқ суд мажлиси жараёни даъвогар жамият раҳбари даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини билдирди ва ариза тақдим этди. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг пенядан воз кечганлиги ҳолати қонун ҳужжатларига зид бўлмаганлиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини эътиборга олган ҳолда суд уни қабул қилишни ва даъвогарнинг 543828020 сўм пеня ундириш талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 17-бандида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)ни қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда, шунингдек даъво кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Шу асосда даъвонинг асосий қарзни ундириш қисми бўйича жавобгардан 21753120.8 сўм, даъвонинг иш юритиш тугатилган қисми бўйича даъвогардан 10876560.4 сўм давлат божини бюджетга, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 37500 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ------------нинг жавобгар ------------ давлат муассасасидан 1087656040 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ------------нинг жавобгар ------------ давлат муассасасидан 543828020 сўм пеня ундириш талаби юзасидан иш юритиш тугатилсин. Жавобгар ------------ давлат муассасаси ҳисобидан: - даъвогар ------------ фойдасига 37500 сўм почта ҳаражати; - бюджетга 21753120.8 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ------------ ҳисобидан бюджетга 10876560.4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов