Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2504/5683 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHAROF MUXAMMAD OTABEK DALASI
Source ID 3c61c9ba-98ca-440c-bbc9-67fbc2a02bfb Claim ID PDF Hash a7a80cafb5ef67b7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5683-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 ноябрь тумани Сирдарё Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар- “SHAROF MUXAMMAD OTABEK DALASI” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 5 643 151 сўм асосий қарз, 1 155 025 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани соддалаштирилган тартибда Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SHAROF MUXAMMAD OTABEK DALASI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 643 151 сўм асосий қарз, 1 155 025 пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 июнда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2024 йил 16 октябрь ҳолатига электр энергияси учун жами асосий қарздорлиги 5 643 151 сўмни ташкил қилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши; Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 5 643 151 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, бир томонлама тузилган 01.11.2025 йил ҳолатига таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд 6 539 71 сўм асосий қарздорликни ундириш даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилганлиги учун 1 155 025 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан асосли равишда 1 155 025 сўм пеня ҳисоблаган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарниг жавобгардан 1 155 025 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва ИПКнинг 118, 176179, 2034, 2035-моддалари қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг жавобгар “SHAROF MUXAMMAD OTABEK DALASI” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 5 643 151 сўм асосий қарз, 1 155 025 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHAROF MUXAMMAD OTABEK DALASI” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти фойдасига 5 643 151 сўм асосий қарз, 1 155 025 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.Сулайманбекова