Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/4938 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 741ceb37-5743-4c02-81a4-8247aa02a769 Claim ID PDF Hash d2c99e7bca94a528... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/4938-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 10 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Х (2025 йил 01 июндаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ж.И.У (раҳбар), И.У (2025 йил 11 июндаги ишончнома асосида), вилоят Адлия бошқармаси вакили И.Ж.Ш (2025 йил 13 октябрдаги 27-07-2/614-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (“Интелектуал мулк маркази” ДМ)га нисбатан жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйиш; ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “ВВВ” минерал сувларини йиғиштириб олиш; “ВВВ” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, мобилалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) судга жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда – жавобгар) ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (“Интелектуал мулк маркази” ДМ)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар зиммасига даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйиш; ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “ВВВ” минерал сувларини йиғиштириб олиш; “ВВВ” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклашнисўраган. Суднинг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан ишга вилоят Адлия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (“Интелектуал мулк маркази” ДМ) суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлисида мобилалоқа режими орқали иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида мобилалоқа режими орқали иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, “ВВВ” сўзи номидан ҳамма фойдаланиши мумкинлигини, даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгиси асосида ишлаб чиқариш тўхтатилганлигини, бозорларга ушбу белги асосида минерал сувлари савдога чиқарилмаганлигини, даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгилари ҳаммаси йўқ қилинганлигини, бу бўйича Адлияга жавоб хати берилганлигини маълум қилишиб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида мобилалоқа режими орқали иштирок этган вилоят Адлия бошқармаси вакили дастлаб даъвогарнинг мурожаати асосида жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текшириш натижасига бўйича далолатнома тузилганлигини, аниқланган ҳолатлар бўйича жавобгарга тақдимнома чиқарилганлигини, текшириш давомида ва жавобгар томонидан берилган жавоб хатига кўра, даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгиси асосида “ВВВ” ишлаб чиқариш тўхтатилганлигини ва даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгилари ҳаммаси йўқ қилинганлиги ҳақида хабар берилганлигини, “ВВВ” сўзлари муҳофаза қилинмаслигини, иш бўйича қарор қабул қилишни судга ҳавола қилиш ҳақида тушунтириш берди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган асослар ва ишдаги ҳамда олинган ҳужжатлардан, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар спиртсиз ичимликлар ишлаб чикариш, бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий тури хисобланадиган хўжалик юритувчи субъект хисобланиб, даъвогар 2002 йилдан “ГГГ” табиий ичимлик суви номи остида минерал сувларни ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиб келган.Ушбу “ГГГ” t bii i himlik suvi” номи остидаги дизайн асари тўлиқ тарзда даъвогар жамият директори Мадатов Юсуфхон Патуллаевичнинг ғояси ва интеллектуал салоҳияти натижасида вужудга келган.Ўзбекистан муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишРеспублика агентлиги томонидан Мадатов Юсуфхон Фатхуллаевич номига “ГГГ” табиий ичимлик суви” номли дизайн асарини рўйхатга ўтказиш буйича 2008 йил 24 январд 2497-сонли гувоҳнома берилган. Даъвогар 2008 йил 25 январдаги лицензия келишувига асосан мазкур дизайн асаридан фойдаланган ҳолда юқоридаги товарларни ишлаб чиқариб, савдосини амалга ошириб келган. Даъвогар “ГГГ” t bii i himlik suvi” бренди остида чиқариладиган товарни бутун мамлакат бўйлаб танитиш, уни янада оммалаштириш мақсадида сезиларлимиқдордаги маблағларни сарф этмоқда. Ушбу товар белгиси остидаги табиий минерал сувлар мамлакатнинг йирик супермаркет тармоқларида, шунингдек кичиккичик савдо дўконларидаҳамсотилмоқда. Даъвогар вакиллари истеъмолчиларни “ГГГ rigin l” табиий ичимлик суви товар белгиси остидаги янги турдаги минерал сувлари билан таништириш мақсадида инсонлар кўп йиғиладиган жойларда даврий тарзда дегустация намойишларини ўтказган. Даъвогар ўз товарларини ишлаб чиқариш учун фойдаланган “ГГГ rigin l” табиий ичимлик суви товар белгиси туширилган этикеткаларни ишлаб чиқариш бўйича тегишли босмахоналар биланҳам 2012-2013 йилларда тегишли шартномалар тузган. Шу билан бир қаторда даъвогар ушбу товар белгиси остидаги минерал сувларнинг савдоси билан 2012-2013 йилларда шуғулланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳисобварақ-фактуралар ҳам сақланиб қолинган. “ГГГ rigin l” табиий ичимлик суви товар белгиси остидаги минерал сувлар рекламаси ва брендини оммалаштириш учун қилинган сезиларли миқдордаги инвестициялар натижасида даъвогар тегишли регионда минерал сувларни ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида етакчилардан бирига айланган. Ўз инвестицияларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, даъвогар ўз брендини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлиб мурожаат қилганда, аввалроқжавобгар номига қуйидаги этикеткага товар белгиси сифатида 2023 йил 17 апрелда GU 48822 - сонли гувоҳнома берилганлиги маълум бўлган, Шундан сўнг, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза билан мурожаат қилиб, юқоридаги товар белгисини рўйхатдан ўтказишда носоғломрақобатга йўл қўйилганлиги фактини тан олишни сўрган. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишқўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 21 октябрдаги 1-182024/30-сонли қарорига асосан жавобгар томонидан ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказишда унинг белгиси даъвогартомонидан аввалдан ишлаб чиқарилаётган товар белгисидаги ёрлиқ билан айнан ўхшашлиги сабабли “Рақобат тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси иккинчи қисми бузилган деб топилган ва жавобгарга келгусида инсофсиз рақобатни амалга ошириш билан боғлиққонунбузилиш ҳолатларига йўл қуймаслик тўғрисида кўрсатма берилган. Қарши туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 17 январдаги 5-1801-2405/1743-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг юқоридаги қарорни ва кўрсатма хатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилояти маъмурий судининг 2025 йил 24 мартдаги 5-1801-2405/1743-сонли қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан ташқари, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги апелляция кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги G 2024 069сонли қарори билан жавобгар номига берилган 2023 йил 17 апрелдаги GU 48822- сонли гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Шундан сўнг, барча қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилганидан сўнг, даъвогар номига товар белгиси учун GU 58872- сонли гувоҳнома берилган. Даъвогарга маълум бўлишича, жавобгар шу товар белгисига ўхшаш бўлган гувоҳномаси ҳақиқий эмас бўлган товар белгиси остида табиий минерал сувларни ишлаб чиқармоқда ва савдосини амалга оширмоқда,даъвогар ва жавобгар ўртасида даъвогарнинг товар белгисидан фойдаланиш тўғрисида ҳеч қандай лицензия шартномаси тузилмаганлиги. Мазкур ҳолат эса жавобгар ўзининг юқоридаги товарини ишлаб чиқариши ва сотиши натижасида даъвогарнинг интеллектуал ҳуқуқини бузаётганлигидан далолат бериши. Бу орқали жавобгар томонидан даъвогарнинг тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига бўлганмутлақҳуқуқи бузилмоқдалиги,Шу сабабли ҳам тегишли ваколатли органнинг қарори билан жавобгар номига берилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги, жавобгар томонидан бундай товарларни ишлаб чиқариш ва савдосини амалга ошириш истеъмолчиларда товарнинг сифати ва уни ишлаб чиқарувчиси тўғрисида ёлғон таассуротни вужудга келтириши, бу орқали жавобгар ҳеч қандай реклама ва саъй-ҳаракатларсиз, даъвогарнинг оммалашган, таниқли товар белгисидан ноқонуний фойдаланган ҳолда истеъмолчиларни чалғитиш йўли билан ўз товарларининг реализациясига эришганлиги, товарнинг сифатида ўзгаришлар бўлганлиги эса, истеъмолчиларнинг даъвогарнинг товар белгиси остида чиқаётган товарларга ҳамда даъвогарнинг обрўсига бўлган фикрини ўзгартириши, Бу эса даъвогар учун маълум зарарларни, хусусан бой берилган фойдани келтириб чиқариши келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК)1111-моддасига кўра, товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу номдан қонунга хилоф фойдаланаётган шахсдан номдан фойдаланишни тўхтатиш, товардан, унинг идиши ва ўровидан, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан қонунга хилоф фойдаланилаётган номни ёки ном билан адаштирадиган тарзда жуда ўхшаш белгини йўқотишни, тайёрлаб қўйилган ном тасвирларини ва ном билан адаштирадиган тарзда ўхшаш белгиларни йўқ қилиб ташлашни, башарти бунинг иложи бўлмаса товарни ва (ёки) идиш ва ўровни олиб қўйиш ҳамда йўқ қилиб ташлашни талаб қилишга ҳақлидир. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйиш; ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “ВВВ” минерал сувларини йиғиштириб олиш; “ВВВ” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклаш тўғрисида талаб билдирган. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўрганиб чиқиб, улар таҳлил қилинганда, бугунги кунда жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузиш тўҳтатилганлиги, “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйганлиги, “ВВВ” минерал сувларини 2025 йил 16 майдан сўнг бозорга чиқармаганлиги, “ВВВ” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатилганлиги аниқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларни берган тушунтиришлари ҳамда судга тақдим этилган далилар билан ўз тасдиғини топади. Қолаверса, суднинг 2025 йил 15 октябрдаги ажрими ижроси юзасидан вилоят Адлия бошқармасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси бошлиғи И.Шарапов томонидан 2025 йил 29 октябрда тузилган мутахассис фикри билан ҳам инкор этиб бўлмайди. ИПКнинг 72 ва 73-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. ИПКнинг 74-моддаси талабларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Бундай ҳолларда, суд вилоят Адлия бошқармасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шуъбаси бошлиғи И.Шарапов томонидан 2025 йил 29 октябрда тузилган мутахассис фикрини ишончли ва мақбул далил сифатида баҳолашни лозим топади. ФК 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Шу сабабли, суд, даъвогарнинг жавобгар зиммасига даъвогарга 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйиш; ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “ВВВ” минерал сувларини йиғиштириб олиш; “ВВВ” минерал сувлари товари ўрамқадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво талаблари(даъвогарнинг даъво талабига боғлиқ бўлмаган ҳолда, Адлия бошқармасининг текшириш натижаси билан)бартараф этилганлиги муносабати билан, даъвони қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъвони тўлиғича рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари давлат божи ундирилиши,кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси олий суди пленумининг2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сон Қарорининг 6.3-бандига кўра, иқтисодий судга мурожаат қилишда кичик тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб, даъво талаблари қаноатлантирилганда, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса, ишни кўриш натижаси бўйича ундан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланиши хақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сон Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидандаъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво талаби рад этилганлиги сабабли, олдиндан тўлаб чиқилган жами 5 625 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражатларини даъвогар ундиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73-74, 116, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (“Интелектуал мулк маркази” ДМ)га нисбатан жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 16 майда берилган GU 58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “ВВВ” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига таъқиқ қўйиш; ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “ВВВ” минерал сувларини йиғиштириб олиш; “ВВВ” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўлаб чиқилган жами 5 625 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатларини даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражатлариниундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов