← Назад
Решение #2849865 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Қодиров раислигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ манфаатида жавобгар
“************” фермер хўжалиги ҳисобидан ************ сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ************ сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК) 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат
қилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг саккизинчи қисмига
асосан, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида ***-йил
****-январдаги ******-сонли “Нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш
тўғрисида”ги шартнома тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра даъвогар
“Сотувчи” жавобгар “Истеъмолчи”нинг буюртмасига асосида тегишли русум
ва миқдордаги нефт маҳсулотларини қуйиш ва юклаб бериш, “Истеъмолчи”
эса етказиб берилган нефт маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятларини олишган.
Даъвогар жавобгарга шартномага асосан маҳсулотларни етказиб берган
бўлса-да, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан
тўловларни амалга оширмаган.
Натижада тарафлар ўртасида шартномалар бўйича ************ сўм
қарздорлик юзага келган.
Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб палата даъвогар манфаатида судга
ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби қисман асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисоб варақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, Ҳисоб варақ-фактура
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим
этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга
олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш
айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Мазкур Низомнинг 63-бандида кўра, Етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга иш
ҳужжатларидаги юк хатлари ва бошқа ҳужжатларга асосан маҳсулотлар
етказиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товарлар учун
даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида жами ************ сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Шу боисдан суд, даъвогарнинг ************ сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ************ сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига эса *** сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “************” фермер хўжалиги ҳисобидан:
даъвогар “Қарши нефт базаси” МЧЖ фойдасига ************ сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу
Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори,
агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул
қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
А.Қодиров