← Назад
Решение #2849878 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФК | 279 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Д.Соатов
4-1603-2501/4777 -сонли иқтисодий иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мухиддинов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Хоназаровнинг раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва Р.Мамажоновадан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар – АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар – “IF I OR
KIYI
S NO ” МЧЖга нисбатан муддатли кредит асосий қарзи
66.851.454.000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи 22.283.818.000 сўм,
муддати ўтган кредит фоизи 2.130.400.000 сўм жами 91.265.672.000 сўм
кредит қарзини муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгар “IF I OR KIYI S NO ” МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон
тумани, “Еттикон” МФЙ, Гўзал кўчаси, 172-уйда жойлашган қурилиши
тугалланмаган, умумий майдони 177.781,0 кв.метрдан иборат, кадастр рақами
16:06:40:02:01:0092 бўлган ип калава тўқув, бўяш, ишлаб чиқариш биноиншоотлари, “IF I OR KIYI S NO ” МЧЖга тегишли 4 Z-4 русумли,
2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 383SON 0001, кузов
№YF2021085S01, шасси №YF2021085S01, ранги қизил давлат рақами белгиси
50J 386 бўлган, техника ва қишлоқ хўжалиги машинаси, “IF I OR KIYI
S NO ” МЧЖга тегишли 4 Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель
№ 383SON 0002,
кузов
№YF2021085S02,
шасси
№YF2021085S02, ранги қизил давлат рақами белгиси 50J 380 бўлган, техника
ва қишлоқ хўжалиги воситасидан иборат бўлган гаров мулкларига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори ва
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори устидан жавобгар
“IF I OR KIYI S NO ” МЧЖ томонидан берилган тафтиш тартибидаги
шикоятини, даъвогар вакили Э.Жўраев (ишончномага асосан), жавобгар
вакили Д.Ортиқов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъати
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
1
Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТБ “Агробанк”
(бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади)манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “IF I OR KIYI S NO ” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар еки жамият деб юритилади) ҳисобидан
муддатли кредит асосий қарзи 66.851.454.000 сўм, муддати ўтган кредит
асосий қарзи 22.283.818.000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи
2.130.400.000 сўм жами 91.265.672.000 сўм кредит қарзини муддатидан олдин
ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгарга тегишли Наманган вилояти,
Тўрақўрғон тумани, “Еттикон” МФЙ, Гўзал кўчаси, 172-уйда жойлашган,
кадастр
рақами
16:06:40:02:01:0092
бўлган,
умумий
майдони
177.781,0 кв.метрдан иборат қурилиши тугалланмаган ип калава тўқув, бўяш,
ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, 4
Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель № 383SON 0001, кузов №YF2021085S01, шасси
№YF2021085S01, ранги қизил давлат рақами белгиси 50J 386 бўлган, техника
ва қишлоқ хўжалиги машинаси, 4
Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель № 383SON 0002, кузов №YF2021085S02, шасси
№YF2021085S02, ранги қизил давлат рақами белгиси 50J 380 бўлган, техника
ва қишлоқ хўжалиги воситасидан иборат гаров мулкларига қаратишни
сўраган.
Жавобгар судга медиатив келишув тақдим қилиб, келишувга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув
қарори билан жавобгар вакилининг медиатив келишув тузилганлиги боис,
даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш
рад этилиб, даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ва
муддатли кредит асосий қарзи 66.851.454.000 сўм, муддати ўтган кредит
асосий қарзи 22.283.818.000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи
2.130.400.000 сўм, жами 91.265.672.000 сўм кредит қарзини муддатидан олдин
ҳамда Республика бюджетига 1.825.313.440 сўм давлат божи ундирилиб,
ундирув жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
“Еттикон” МФЙ, Гўзал кўчаси, 172-уйда жойлашган қурилиши
тугалланмаган, кадастр рақами 16:06:40:02:01:0092 бўлган, умумий майдони
177.781,0 кв.метрдан иборат ип калава тўқув, бўяш, ишлаб чиқариш биноиншоотлари, 4 Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
№ 383SON 0001, кузов №YF2021085S01, шасси №YF2021085S01, ранги
қизил давлат рақами белгиси 50J 386 бўлган, техника ва қишлоқ хўжалиги
машинаси, 4
Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
№ 383SON 0002, кузов №YF2021085S02, шасси №YF2021085S02, ранги
қизил давлат рақами белгиси 50J 380 бўлган техника ва қишлоқ хўжалиги
воситасидан иборат гаров мулкларига қаратилган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси қарорининг
давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
2
Кассация инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори билан,
жавобгарнинг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этилган, ҳал қилув
қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “муддатли кредит асосий
қарзи 66 851 454 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи
22 283 81 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 2 130 400 000 сўм жами
91 265 672 000 сўм кредит қарзи” жумласини “72 942 847 334,16 сўм кредит
танасидан, 768 151 076 сўм кредит фоизидан жами 73 710 998 410,16 сўм
кредит қарздорлиги” жумласига ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг қолган
қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар ҳисобидан ундириладиган
қарздорлик камайганлиги сабабли мутаносиб равишда республика бюджетига
ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 175 546 736 сўм давлат
божи ундиришни, жавобгар кассация шикоятини давлат божи қисмидан
норози бўлганлиги сабабли ундан давлат божи ундирмасликни, жавобгар
томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 21 июлда “муддатли
кредит асосий қарзи 66 851 454 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи
22 283 81 000 сўм, муддати ўтган кредит фоизи 2 130 400 000 сўм жами
91 265 672 000 сўм кредит қарзини ундириш юзасидан” берилган ижро
варақаси бўйича ундирувни бекор қилишни ва янги ижро варақаси беришни
белгилаган.
Шундан сўнг, жавобгар тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат
қилиб, биринчи ва кассация инстанцияси суди суд ҳужжатларининг давлат
божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Тафтиш тартибидаги шикоятга асос қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув
тузилгани боис даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилгани ва жавобгардан республика
бюджетига 1 825 313 440 сўм давлат божи ундириш белгилангани жамиятни
молиявий ҳолати ёмонлашишига, 1 500 нафар ишчи ходимларни иш
ҳақларини ўз вақтида ололмасликларига сабаб бўлиши, натижада корхона ўз
фаолиятини тўхтатишга ва янги 3 000 та иш ўрни яратиладиган 185 млн.
евролик янги замонавий корхонанинг қуриб битказилишига тўсиқ бўлиши,
биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни
инобатга олмасдан ишни мазмунан кўриб чиққанлиги, мазкур ҳолатда
медиатив келишув ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар судга тақдим
этилгани сабабли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ва даъвони кўрмасдан қолдириши лозимлиги, кассация инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини ўзгартирсада, давлат божини ундириш қисмини ўзгаришсиз
қолдирганлиги ҳақидаги важларни келтирган.
Суд мажлисида жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятда
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни такрорлаб,
жамиятда
1 600 нафар ишчи ходимлар ишламоқдалигини, хозирги кунда жамият
томонидан йирик лойиҳалар
амалга оширилганлиги сабабли, кредит
тўловларини вақтида амалга оширишнинг имкони бўлмаганлигини,
жамиятнинг молиявий ҳолати оғир ҳолатга келиб қолганлигини баён қилиб,
3
ҳал қилув қарори ва қарорни давлат божини ундириш қисмини бекор қилишни
сўради.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга
эътирозини билдириб, ҳақиқатда жавобгар билан келишиб, медиатив келишув
тузиб, биринчи инстанция судига тақдим этганликларини, лекин суд медиатив
келишувни инобатга олмаганлигини, даъво ариза судга топширилгандан сўнг
жавобгар томонидан 17. 500.000.000 сўм кредит қарздорлиги тўланганлигини
билдириб, кассация инстанцияси қарорининг АТБ “Агробанк” ҳисобидан
175.546.736 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган Палата ишда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига асосан,
тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини, мутахассисларнинг фикрини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация
инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни тафтиш
тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги
талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва
кўрилмайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида “2024 йил пахта
хосили якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш” мақсадида 10 ой (6 ой
имтиёзли) муддатга, 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 103 664 000 000 сўм
миқдорида кредит ажратиш тўғрисида 2024 йил 20 сентябрь куни кредит
шартномаси имзоланган.
Кредит таъминоти сифатида банкка жавобгарга тегишли Наманган
вилояти, Тўрақўрғон тумани, “Еттикон” МФЙ, Гўзал кўчаси, 172-уйда
жойлашган, кадастр рақами 16:06:40:02:01:0092 бўлган, умумий майдони
177 781,0 кв.метрдан иборат, қурилиши тугалланмаган ип калава тўқув бўяш
ишлаб чиқариш бино-иншоотлари; 4
Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб
4
чиқарилган, двигатель № 383SON 0001, кузов №YF2021085S01, шасси
№YF2021085S01, ранги қизил, давлат рақами белгиси 50J 386 бўлган техника
ва қишлоқ хўжалиги машинаси; 4
Z-4 русумли, 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, двигатель № 383SON 0002, кузов №YF2021085S02, шасси
№YF2021085S02, ранги қизил, давлат рақами белгиси 50J 380 бўлган техника
ва қишлоқ хўжалиги воситаси тақдим этилган. 2024 йил 20 сентябрдаги гаров
(ипотека) шартномаси нотариал расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да,
жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга
ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган.
Натижада
жавобгарнинг
муддатли
кредит
асосий
қарзи
66 851 454 000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарзи 22 283 818 000 сўм,
муддати ўтган кредит фоизи 2 130 400 000 сўм жами 91 265 672 000 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ўз
вақтида тўлашлик учун жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да,
жавобгар ушбу мурожаатларни оқибатсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига асосан,
даъвогарни жами 91 265 672 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида
хулоса қилган бўлсада, суд иш ҳолатларини тўлиқ аниқламай ҳатоликка йўл
қўйган. Зеро, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлиги
сабабли, ҳал қилув қарори қабул қилинган кун ҳолатига жавобгарнинг кредит
танасидан
72 942 847 334,16 сўм,
фоизидан
767 151 076 сўм
жами
73 710 998 410,16 сўм кредит қарздорлиги мавжуд бўлган.
Шу боис кассация инстанцияси суди жавобгар томонидан кредит
қарздорлигидан тўлаб берилган 17 554 673 590 сўмни ҳисобга олиб, ҳал қилув
қарорини ўзгартириш тўғрисида асосли тўҳтамга келган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасининг
биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
5
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Юқоридаги қонун нормаларига биноан, судлов ҳайъати қуйи инстанция
судлари даъво талабининг қарздорликни ундирувини кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйилган мол-мулкга қаратиш тўғрисида асосли тўхтамга
келганлар деб ҳисоблайди.
Жавобгар кассация шикоятида биринчи инстанция суди медиатив
келишувни асоссиз тасдиқламаганлиги, шу боис давлат божи ундирилганлиги
тўғрисидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди, зеро тарафлар ўртасида
тузилган медиатив келишув кунига жавобгар томонидан қисман тўлов амалга
оширилган.
Вахоланки, медиатив келишув тузилган кун (2025 йил 19 июн ҳолатига)
жавобгар томонидан 17 554 673 590 сўм тўланиб, қарздорлик суммаси
73 710 998 410,16 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарори қарорининг
321-бандида “Судларга тушунтирилсинки, медиация — келиб чиққан низони
тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги
асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво
аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф
этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан
қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл
қўйилмайди. Бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд
ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади.
Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги
Қонуни талабига риоя қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам
қўлланилади.”-деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарори 18-бандининг учинчи хатбошисида, даъво
аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф
этилганлиги муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги
сабабли бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича
давлат божи умумий асосларда ундирилиши лозимги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суднинг мазмунан
тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар
бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
Шунга кўра судлов ҳайъати, шикоятда келтирилган важларни кассация
инстанцияси судининг қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос
бўлмайди деб ҳисоблайди.
6
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарори 20-бандининг биринчи ва иккинчи
хатбошиларида, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган
суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши
мумкинлиги, бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмаслиги, суд
ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда,
давлат божи тўланманмаслиги, бунда судларнинг эътибори апелляция,
кассация ва тафтиш шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича
низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми
ўзгартирилган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи
ИПКда назарда тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Жавобгар ҳал қилув қарорининг давлат божини ундириш қисмидан
норози бўлганлиги боис, судлов ҳайъати жавобгар ҳисобидан давлат божини
ундирмасликни лозим топади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан тафтиш инстанцияси
учунт 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 3244, 3246, 3247, 3248 ва
3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
“IF I OR KIYI S NO ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантиришни рад этилсин.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 25 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“IF I OR KIYI S NO ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
А.Хоназаров
ҳайъат аъзолари
Қ.Ходжаев
Р.Мамажонова
7