Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2504/97370 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0df0ba27-da62-4425-bfc6-7dbe71b7ccb3 Claim ID PDF Hash 9b08965df3d87b91... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 141-моддаси нинг 141 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2504/97370-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 10 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – адвокат k uk (11.09.2025 йилдаги 3-сон ордер ва 05.09.2025 йилдаги ишончнома асосида) ва жавобгар вакили k uk (03.11.2025 йилдаги 05/2025-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ k uk ” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси k uk нинг жавобгар “ k uk ” МЧЖ ҳисобидан 33 020 700 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 сентябрдаги 4-1104-2402/581-сонли ҳал қилув қарори билан “ k uk ” МЧЖ (даъвогар ва/ёки етказиб берувчи) тўловга қобилиятсиз деб топилган. Мазкур суднинг 2025 йил 19 март кунги ажрими билан тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб k uk тайинланган (тугатиш бошқарувчиси). Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (Қонун)нинг 141-моддасига асосан тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг мол-мулкларини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш суд бошқарувчиси зиммасига ўтиши белгиланган. Тугатиш бошқарувчиси Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ k uk ” МЧЖ (жавобгар ва/ёки харидор) ҳисобидан 33 020 700 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра тугатиш бошқарувчисининг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик 2 ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, даъвогарнинг дебиторлик қарзларни ундириш чораларини кўришни бошлаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 11 сентябрда тузилган 45/09-2023-сон ва 46/09-2023-сон “пахта толасини олди-сотди шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи шартномада шартлашилган маҳсулотларни харидорга топширади. Харидор эса маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун тўловларни тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан маҳсулотлар харидорга топширилган, жавобгар маҳсулотларни электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқлаб, қабул қилиб олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, жавобгар томонидан қолган 33 020 700 сўмлик қарздорлик тўлаб берилмаган Даъвогарнинг қарзни тўлаш тўғрисида 2025 йил 05 июндаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарз тўлаб берилмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар судга тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади. 3 Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Тугатиш бошқарувчисининг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (33 020 700 х 2%=) 660 414 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ k uk ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ k uk ” МЧЖ фойдасига 33 020 700 сўм қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ k uk ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 660 414 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов