← Назад
Решение #2849885 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/8932 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
ноябрь
Судья Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 10
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг
раислигида, О.Мирзакуловнинг котиблигида, AAAAнинг, жавобгар –
BBBBB МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит асосий қарзи 90.000,0 АҚШ
доллари ва кредит фоиз қарзи 39.758,43 АҚШ доллари ҳамда 4.413,35 АҚШ
доллари пеня, жами 134.171,78 АҚШ доллари ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили – XXXXXнинг иштирокида, очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимида, АКТ ходими Б.Жапаровнинг
кўмагида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
аниқлади:
AAAA судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар BBBBB МЧЖга нисбатан муддати ўтган кредит асосий қарзи 90.000,0 АҚШ
доллари ва кредит фоиз қарзи 39.75843 АҚШ доллари ҳамда 4.413,35 АҚШ
доллари пеня, жами 134.171,78 АҚШ доллари ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб
қувватлади.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан
суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – AAAA ва жавобгар “4-QISHL Q QURILISH K
BINA I” МЧЖ ўртасида, 7 йил муддатга, 06 %
устама тўлаш шартни билан, “Иссиқхона ташкил этиш мақсадида” 2.164.176
АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш бўйича 04.10.2019 йилда №797 сонли кредит шартномаси имзоланган.
Кредит шартномасига асосан жавобгарга кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Мазкур кредит шартномаси шартларига кўра, ажратилган кредитни
тақдим этилган муддатли мажбуриятномаларга ёки кредитни қайтариш
1
жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга
мувофиқ қайтариши кўрсатилган.
Жавобгар томонидан шартнома талаблари бузиб келинганлиги,
оқибатда МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган.
Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар
шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган
фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган.
Даъвогар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ўз
вақтида тўлашлик учун жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да,
лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида палата иқтисодий судга мурожаат
қилиб, қарздорликни ундиришни сўраган.
Кредит шартномаси кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз ва
фоизлар тўланмаганда, банк кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни
муддатидан олдин ундириши мумкин.
Жавобгарнинг кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан
қарздорликка йўл қўйганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар
билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан биргаликда муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарори 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи
ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит
ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит
линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни
қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Бу ҳолатда, ажратилган кредит маблағи ўтган давр мобайнида
сурункали равишда тўланмай, айрим ойларда кечиктириб тўлов амалга
ошириб, кредит шартномаси бўйича мажбуриятини лозим даражада
2
бажармай кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлигига йўл қўйиб
келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Шу боис суд, даъво талаби доирасида иш кўришни лозим деб топиб,
даъво талабининг муддати ўтган кредит асосий қарзи ва фоизи ҳамда пеня
ундиришни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан
даъвони инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади ва суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун
иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб,
2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида
ундирилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги
“Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ5177-сонли Фармонинг 3-бандига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш ва хизмат)лар учун
тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади, халқаро
тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан
мустасно; - товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар, шунингдек,
жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат
миллий валютада белгиланади; - давлат божлари, йиғимлари ва бошқа
мажбурий тўловлар фақат миллий валютада ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар – BBBBB МЧЖ ҳисобидан, даъвогар – AAAA фойдасига муддати
ўтган кредит асосий қарзи 90.000,0 АҚШ доллари ва кредит фоиз қарзи
39.758,43 АҚШ доллари ҳамда 4.413,35 АҚШ доллари пеня жами
134.171,78 АҚШ доллари кредит қарзини ҳамда олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатини ундиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни ҳамда хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан
расмий курсидан келиб чиқиб даъво аризаси судга келиб тушган кундаги
3
валюта курси 12.060,27 сўм бўйича Республика бюджетига 32.362.958 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси
ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
68, 113, 118, 176, 180 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – BBBBB МЧЖ ҳисобидан, даъвогар – AAAA фойдасига
муддати ўтган кредит асосий қарзи 90.000,0 АҚШ доллари ва кредит фоиз
қарзи 39.758,43 АҚШ доллари ҳамда 4.413,35 АҚШ доллари пеня жами
134.171,78 АҚШ доллари кредит қарзи ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - BBBBB МЧЖдан Республика бюджетига 32.362.958 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар - BBBBB МЧЖдан Олий суд депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция
шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Д.Соатов
4