← Назад
Решение #2849913 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/14237-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили Х.Ахмедов (ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
манфаатида жавобгар “DUS V J
S ID N I
‘G‘LI” ЯТТ ҳисобидан
60 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 58 713 247,87 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) ва “DUS V
J
S ID N I
‘G‘LI” ЯТТ (қарздор) ўртасида 2025 йил 22 январда
3-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.1, 2.2, 2.3, 2.5-бандларида банк қарз олувчига 36 ой
муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан мақсадсиз 600 000 000 сўм кредит бериши,
қарз олувчи эса банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган
фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши,
кредитдан фойдаланганлик учун йиллик 30 фоиз миқдорини ташкил этиши
белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата)
даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 60 000 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 58 713 247,87 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
судга даъво ариза киритилгандан сўнг 2025 йил 23 октябрда 7 000 000 сўм
қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилганлиги, фоиз қарздорлигига
йўналтирилганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
22 январдаги 3-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.6-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан жами 600 000 000 сўм
маблағ ажратилган.
Даъвогарнинг 2025 йил 7 август қарздорликни сўндириш ҳақидаги
талабномасии жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 6 октябрь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 60 000 000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 58 713 247,87 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизини ташкил этган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумога кўра, судга даъво ариза киритилгандан сўнг жавобгар томонидан
2025 йил 23 октябрда 7 000 000 сўм қарздорлик бўйича тўлов амалга
оширилганлиги,
ушбу
маблағ
фоиз
қарздорлигини
сўндиришга
йўналтирилганлиги аниқланди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, қисман тўлов бўлганлигини инобатга олиб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 2025
йил 6 октябрь ҳолатидаги 60 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
51 713 247,87 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори
118 713 247,87 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 374 264,96 сўм давлат
божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “DUS V J
S ID N I
‘G‘LI” ЯТТ ҳисобидан
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича 60 000 000
сўм муддати ўтган асосий қарз, 51 713 247,87 сўм муддати ўтган кредитнинг
фоизи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“DUS V J
S ID N I
‘G‘LI” ЯТТ ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 2 374 264,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков