Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7748 Дата решения 10.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 9413f087-0f73-400a-ab25-74bcff6c1057 Claim ID PDF Hash bb8e4688838a6c33... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7748-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 10 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида, Шеробод тумани прокурорининг ёрдамчиси *** ва даъвогар вакили *** (20.01.2025 йилдаги 39-51/114-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Шеробод туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан 1 523 236 277 сўм электр энергиясидан мавжуд қарздорликни, 47 110 350 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шеробод туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 1 523 236 277 сўм электр энергиясидан қарздорлик ва 47 110 350 сўм пеня вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 523 236 277 сўм электр энергиясидан мавжуд қарздорликни ва 47 110 350 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, судга киритилган даъво аризаси 1 570 346 627 сўм асосий қарздорликни ундириш деб нотўғри кўрсатиб кетилганини, аслида жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил ҳолатига 1 523 236 277 сўм электр энергиясидан қарздорлик ва 47 110 350 сўм пеня, жами 1 570 346 627 сўм қарздорлиги мавжудлигини, бироқ ушбу мавжуд асосий қарздорлик бўйича Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2024 йилдаги 4-19022402/8565-сонли иқтисодий иши бўйича чиқарилган ажрими билан жавобгардан даъвогар фойдасига жами 1 883 096 236 сўм қарздорликни ундириш белгиланганини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 03.03.2025 йилда 283094-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш” шартномаси (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) жавобгарга электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига олдиндан тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда жами 2 122 424 681,12 сўм қарздорлик вужудга келган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади, деб белгиланган. Қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга 17.09.2025 йилда юборилган 39/51-898-сонли огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Шеробод туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан 1 523 236 277 сўм электр энергиясидан мавжуд қарздорликни, 47 110 350 сўм пеняни ундириш сўралган бўлсада бироқ, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2024 йилдаги 4-1902-2402/8565-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ажрими билан жавобгардан даъвогар фойдасига 1 883 096 236 сўм қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, тарафлар ўртасида 01.07.2024 йилда тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгардан даъвогар фойдасига мавжуд асосий қарздорлик суммаси бўйича 1 391 959 209 сўм ҳамда олдиндан тўлов учун 54 000 000 сўм, жами 1 445 959 209 сўм миқдорида асосий қарздорлик суммаси ундириб олинганлиги, шунга кўра жавобгарнинг 01.09.2025 йил ҳолатига даъвогар олдидаги мавжуд 1 523 236 277 сўм асосий қарздорликдан 1 445 959 209 сўмини ундириш бўйича “Ҳакамлар арбитражи муҳокамаси” МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судининг 15.10.2024 йилдаги 19-202401/138-сонли ҳал қилув қарори ҳамда мазкур ҳал қилув қарорига ижро варақаси бериш тўғрисидаги Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2024 йилдаги 4-1902-2402/8565-сонли ажрими мавжудлигини инобатга олиб, ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 77 277 068 сўм миқдорида асосий қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2024 йилдаги ажрими ҳамда тарафлар ўртасида 01.07.2024 йилда тузилган солиштирма далолатномага кўра жавобгардан даъвогар фойдасига мавжуд асосий қарздорлик суммаси бўйича 1 391 959 209 сўм ҳамда 54 000 000 сўм, жами 1 445 959 209 сўм миқдорида асосий қарздорлик суммаси ундириб олинганлиги ҳолатига аниқлик киритилмасдан ва даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритишда бу ҳолатга эътибор олинмасдан судга даъво аризаси киритилган кўринади. Зеро, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган холатларни исботлаши керак. Шу сабабли, суд даъво аризасида ундирилиши сўралган 1 523 236 277 сўм асосий қарздорлик суммасининг жавобгардан даъвогар фойдасига ушбу асосий қарздорликнинг 1 445 959 209 сўмини ундириш бўйича суд қарорлари мавжудлигини ҳамда жавобгарнинг ҳозирги кунда даъвогар олдида жами 77 277 068 сўм миқдорида асосий қарздорлиги мавжудлиги ва мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъво талабининг 77 277 068 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабининг 1 445 959 209 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 47 110 350 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 47 110 350 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 47 110 350 сўм миқдорда пеня суммасини ундиришни лозим топади. Жавобгар суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра иштирок этмади ҳамда судга ўзи томонидан мазкур қарздорликни тўлаб берилганлиги ёки даъво аризаси юзасидан эътирозларини асословчи далилларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган 1 523 236 277 сўм асосий қарздорлик суммасининг жавобгардан даъвогар фойдасига ушбу асосий қарздорликнинг 1 445 959 209 сўми “Ҳакамлар арбитражи муҳокамаси” МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судининг 15.10.2024 йилдаги 19-2024-01/138-сонли ҳал қилув қарори ҳамда мазкур ҳал қилув қарорига ижро варақаси бериш тўғрисидаги Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2024 йилдаги 4-1902-2402/8565-сонли ажрими билан ундирилганлигини ҳамда жавобгарнинг ҳозирги кунда даъвогар олдида жами 77 277 068 сўм миқдорида асосий қарздорлиги мавжудлиги ва мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъво талабининг 77 277 068 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, даъво талабининг 1 445 959 209 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига 47 110 350 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича давлат божини даъвогар зиммасига, даъво талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божини ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,263,333,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 77 277 068 сўм асосий қарздорлик, 47 110 350 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан 2 487 748,36 сўм давлат божи; Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан 28 919 184,18 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров