← Назад
Решение #2849964 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19435-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААААнинг жавобгар
ББББга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Ф.Хасанов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили А.Тўйчибоев (ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб қилинган
Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат
қилиш инспекцияси мутахассиси Ш.Рустамовларнинг иштирокида суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида
тузилган ишчи гуруҳи томонидан ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасининг
фаолиятида лицензия талабларига амал қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишда
жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган.
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарга 2023 йил 9 октябрда “Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш” фаолияти учун берилган 142651-рақамли лицензиянинг
амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганишда
лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида ариза асоссиз киритилганлиги, ўрганишда
аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлиги, ўрганиш ўтказиш учун
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига хабар
берилмаганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Наманган вилояти қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассиси
суд муҳокамасида жавобгарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор
шахобчасининг фаолиятида лицензия талабларига амал қилиниши юзасидан
ўтказилган ўрганишда шахобча ва унинг ёнида жойлашган аҳоли хонадонлари
орасидаги масофани метрлаб ўлчамаганлигини, мазкур масофа нечи метр чиқишини
билмаслигини, маълумотномада шахобча атрофида аҳоли яшаш хонадонлари мавжуд
деб ёзиб кетилганлигини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга 2023 йил 9 октябрда “Нефть,
газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ
конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш” фаолияти учун
142651-рақамли, амал қилиш муддати 2023 йил 9 октябрдан 2028 йил
9 октябргача бўлган лицензия берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги
473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли
автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасининг фаолиятида ўрганиш
ўтказилган.
Ўрганишда жавобгарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор
шахобчасида автотранспорт воситаларидаги газ балонларни назоратдан ўтказиш учун
назорат пости ташкил этилмаганлиги, табиий газдаги намликни ўлчаш қурилмаси
(влагомер ИВГ-1) ишга яроқсиз эканлиги, юқори босимли газ тармоғидаги УОГ-1
(сеператор) кран қисми носозлиги сабабли мой сизиш ҳолати мавжудлиги, хавфли
ишлаб чиқариш объектида ишлаб чиқариш назорати ташкил қилинмаганлиги,
ўрнатилган сақлагич клапани занглаганлиги, сақлагич клапанларга синов
ўтказилганлиги тўғрисида бирка ёпиштирилмаганлиги, босим остида ишловчи
сиғимларда манометр ўрнатилмаганлиги, назорат ўлчов асбоби циферблатида рухсат
этилган ишчи босим, сарф, ҳарорат ва бошқаларга мос бўлган шкалани бўлиб ўтувчи
қизил чизиқ мавжуд эмаслиги, шарсимон сиғимлар паспортларига синовдан
ўтказилганлиги ва келгуси синов муддатлари қайд этилмаганлиги, компрессор
биносида мавжуд енгликлар носоз ҳолда эканлиги, компрессор биноси электр
тарқатиш қутиси ёнида енгил алангаланувчи суюқликлар сақланаётганлиги,
компрессор биносида мавжуд автоматик хабаргоҳлар носоз ҳолатда эканлиги,
оператор хонаси ва ёрдамчи хоналарга ёнғиндан автоматик хабаргоҳлар
ўрнатилмаганлиги аниқланган.
Ўрганиш якуни бўйича 2025 йил 1 августда расмийлаштирилган маълумотнома
жавобгарга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси раҳбари
томонидан имзоланган ва иш судда кўрилгунига қадар эътироз билдирилмаган.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгарга қарашли автомобилларга газ
тўлдириш компрессор шахобчасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус
электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида
ягона низом билан тасдиқланган Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш
ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти 9-позициясининг
“а” кичик бандида белгиланган лицензия талаб ва шартлари бузилган деб ҳисоблайди.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида лицензиат ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат
бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда лицензиянинг ёки
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши
мумкинлиги, иккинчи қисмида лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган
томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса - суд
томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Қонунининг 48-моддаси мазмунига кўра ваколатли орган лицензия ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор
қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун билан Амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган
фаолият турлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра нефть, газни (шу жумладан сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия берилишида аризачи
ваколатли орган ҳисобланади.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан лицензия талаб ва
шартлари равишда бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги
маълумотномалар ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд
ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари
билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш
кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш
ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири
ҳисобланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Шу боис суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмаслик, жавобгар
ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини, Қонуннинг
32-моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан
тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш
тартиби тўғрисида ягона низомни қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи ААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББга 2023 йил 9 октябрда “Нефть, газни (шу жумладан сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш” фаолияти учун берилган 142651-рақамли
лицензиянинг амал қилиши олти ой муддатга тўхтатиб турилсин.
Жавобгар ББББ томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга
сабаб бўлган ҳолатлар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 10 иш куни
ичида бартараф этилсин.
Аризачи АААА зиммасига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга
сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар ББББ томонидан бартараф этилган тақдирда,
кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олган кундан
эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини қайта тиклаш мажбурияти
юклатилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан аризачи АААА фойдасига 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров