← Назад
Решение #2850015 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКниннг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 48 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8331-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар
вакили – Қ.Тангиров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
- «Туронбанк» АТБ манфаатида жавобгар «Sur nim Bu uk K l j gi 888»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) «Туронбанк» АТБ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 676410000 сўм асосий қарз ва 6420874
сўм фоиз қарзини ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш,
гаров мулкининг ким ошди савдосида бошланғич реализация қилиш нархини
белгилашни сўраган.
Палата ишни вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, ёзма фикрнома юбормаган
ёки эътироз билдирмаган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлигини, олдин суд иши кўрилмаганлигини,
ипотека шартномаси кучда эканлигини, даъво киритгандан кейин ҳам тўлов
амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
1 майда 34-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра банк
томонидан жавобгарга 120 ой муддатга йиллик 18 фоиз тўлаш шарти билан
ишлаб чиқариш биносини сотиб олиш мақсадида жавобгарга 676409400 сўм
миқдоридаги кредит маблағи ажратиш келишилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 03.05.2024 йилдаги ипотека шартномасига
асосан кредит таъминоти сифатида «Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳар Тинчлик МФЙ, Шодиёна кўчаси
1-42-сонли манзилгоҳда жойлашган кадастр рақами 19:15:40:01:01:0107, ер
майдони 309 кв.метр, умумий майдони 309,48 кв.метр бўлган “Ишлаб
чиқариш ва офис биноси ва унга бириктирилган ер майдони ижара ҳуқуқи
билан бирга” гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 16 августда тузилган келишув
далолатномасига кўра гаров мулкининг баҳоси 781127520 сўм келишилган.
Шундан кейин жавобгарга берилган огоҳлантириш хатлари ва
талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредит бўйича ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган.
Низоли шартнома бўйича фуқаролик ишлари бўйича Термиз
туманлараро судининг 2025 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори билан
«Туронбанк» АТБ фойдасига «Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти
чекланган жамияти ва Тоштемиров Бекзод Тўлқин ўғлидан солидар тартибда
63379 сўм кредит фоизи қарзини ундириш белгиланган.
Шунингдек, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25
августдаги ҳал қилув қарори билан «Туронбанк» АТБ фойдасига «Sur nim
Bu uk K l j gi 888» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 92316000 сўм
кредит фоизи қарзини ундириш белгиланган.
Низоли шартноманинг 5.1.6-бандига кўра банкнинг кредитни
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш шартлари келишилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топади. Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКниннг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд
этилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФКнинг 281-моддасига кўра ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган
тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида
сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати
бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси
реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган
мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб,
ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга
ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006
йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз
олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда
бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 676410000 сўм кредит
асосий қарзи муддатидан олдин ва 6420847 сўм фоиз қарзини ундиришни,
ундирувни гаров мулкларига қаратишни, гаров мулкининг кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилашни, жавобгардан
республика бюджетига 13656618 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш
бўйича тўланган 41200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«Туронбанк» АТБ фойдасига «Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти
чекланган жамиятидан 676410000 сўм кредит асосий қарзи, 6420874 сўм фоиз
қарзи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув «Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Термиз шаҳар Тинчлик МФЙ, Шодиёна кўчаси 1-42сонли манзилгоҳда жойлашган кадастр рақами 19:15:40:01:01:0107, ер
майдони 309 кв.метр, умумий майдони 309,48 кв.метр бўлган “Ишлаб
чиқариш ва офис биноси ва унга бириктирилган ер майдони ижара ҳуқуқи
билан бирга” қаратилсин.
«Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Термиз шаҳар Тинчлик МФЙ, Шодиёна кўчаси 1-42-сонли
манзилгоҳда жойлашган кадастр рақами 19:15:40:01:01:0107, ер майдони 309
кв.метр, умумий майдони 309,48 кв.метр бўлган “Ишлаб чиқариш ва офис
биноси ва унга бириктирилган ер майдони ижара ҳуқуқи билан бирга”нинг
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 781127520 сўм
белгилансин.
«Sur nim Bu uk K l j gi 888» масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 13656618 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят
бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов