Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8940 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 32c5d73b-d594-4f3c-87e1-34c2323668ca Claim ID PDF Hash cc859360db10f6d0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
нинг 380-моддаси нинг 380 law
ФКнинг 381-моддаси ФКнинг 381 law
бандида ФК 381-моддаси бандида ФК 381 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8940-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакили *** (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари ***ларнинг иштирокида, "***" АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг жавобгарлар "***" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2024 йил 20 июндаги йиғилиш баёни ва 2024 йил 27 июндаги 4-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, ўз биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: "***" АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "***" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)га нисбатан 2024 йил 20 июндаги йиғилиш баёни ва 2024 йил 27 июндаги 4-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд мажлис вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган Палата ишда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (бундан буён матнда қўмита деб юритилади) томонидан "***" АТБнинг " t nd r.uz .uz" орқали ўтказилган танловларда харид комиссияси томонидан талабгорларни таклиф ҳужжатларини баҳолашда рақобат қонунчилиги талабларига риоя қилиганлиги ўрганилган. Ўрганиш натижасида 2024 йил 14 декабрь куни қўмита Рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик 2 ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг 1-01-2024/101-сонли қарори ва кўрсатмаси қабул қилинган. Аниқланишича, банк томонидан " t nd r.uz .uz" махсус ахборот тизими орқали 2024 йил 31 май куни 364807-сонли лот рақами билан бошланғич қиймати 1,2 млрд сўмлик Банкнинг Тошкент шаҳар Миробод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси 4-уйда жойлашган бош офис биносини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича танлов савдо эълонга берилган. Мазкур танловда жавобгар жамият ғолиб деб топилиб, банк билан 2024 йил 27 июнда 4-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Шартномага асосан жавобгар томонидан пудрат ишлари бажарилган, банк томонидан далолатномалар ва ҳисобварақ-фактураларга асосан ишлар қабул қилиниб, тўловлар амалга оширилган. Комиссия қарорида кўрсатилишича, харид комиссияси томонидан иштирокчиларни 13 турдаги мезон асосида баҳолаш тартибига тўлиқ риоя қилмаган ҳолда нотўғри баҳоланган. Мазкур савдода баҳолаш жараёни харид натижасига таъсир кўрсатмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун (бундан буён матнда “Қонун” деб номланади) 20-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, харид комиссияси харид қилиш тартибтаомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида давлат буюртмачиси томонидан шакллантириладиган, ушбу тартиб-таомилларни ўтказиш тартибида шакллантирилиши талаб этиладиган коллегиал органдир. Харид комиссияси ишининг асосий мақсади харид қилиш тартибтаомиллари иштирокчиларининг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолашдан ва тартибга солишдан ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали амалга оширилганда ғолибни (ғолибларни) танлашдан иборат. Қонуннинг 56-моддасига асосан энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси талабларига мувофиқ, савдолар бошланғич нархни пасайтириш ёки ошириш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар тақиқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 380-моддаси талабларига кўра, аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс 3 қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда, ҳар қандай ҳолда ҳам, кимошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, кимошди савдосига нима қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан ким ошди савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. ФКнинг 381-моддасига мувофиқ, Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 19-бандида ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғрисида тушунтириш берилган. Шу боис, судлар инобатга олишлари лозимки, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Кимошди савдоси белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилган бўлсада, аммо кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битим ФКда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирган бўлса, кейинчалик битимни ҳақиқий эмас деб топилиши талаб этилмайди. Бу ҳолатда тарафларнинг ҳар бири битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда судлар шуни инобатга олишлари керакки, суд муҳокамаси пайтида кимошди савдолари натижалари бўйича тузилган битимнинг ФК қоидаларига мувофиқ ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги аниқланса, кимошди савдолари ҳақиқий эмас деб топилишидан қатъи назар, бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари суд томонидан қўлланилиши мумкин. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 74-моддасининг биринчи – учинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, 4 етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Қайд этилганларга асосланиб, суд, даъвогарнинг 2024 йил 20 июндаги йиғилиш баёни ва 2024 йил 27 июндаги 4-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабларини асоссизлиги сабабли қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, уни даъвогар зиммасига юклашни, яъни олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни, даъвогардан Республика бюджетига 8.240.000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 68, 74, 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар "***" АТБ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар "***" АТБдан Республика бюджетига 8.240.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "***" АТБдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм ВКА харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***