← Назад
Решение #2850020 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| Конституция | 20 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 988 символов
4-1201-2501/14215-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 07 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт Б.Д
(23.09.2025 йилдаги 01/01-2538-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
– Р.А (04.11.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“106818” давлат унитар корхонасининг жавобгар “106818” МЧЖ ҳисобидан
19 723 362 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “106818” давлат унитар корхонаси (даъвогар ва/ёки
буюртмачи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “106818”
МЧЖ (жавобгар ва/ёки пудратчи) ҳисобидан 19 723 362 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган даъвогар вакили
даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, пенянинг тўлиқ қаноатлантирилиши корхонанинг молиявий аҳволини
оғирлаштириши, корхонасида 300 нафарга яқин ишчилар меҳнат қилиб
оиласини тебратиб келишини билдириб, пеня миқдорини камайтириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида
ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
2
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) нинг
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда мазкур кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 01 июлда
тузилган 174746-сонли (174746-сонли шартнома) ҳамда 2025 йил 17 июлдаги
179141-сонли
(179141-сонли
шартнома)
пудрат
шартномалари
(шартномалар) дан келиб чиққан.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
174746-сонли шартноманинг 2-бандига кўра, пудратчи Сирдарё тумани
“Шоликор” МФЙ, Сирдарё дарёси бўйларида бўш турган 3.0 га ер майдонига
туризм комплексини жорий қилишни бажариш мажбуриятини олган,
буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларни бажариш учун зарур
шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома қиймати 284 745 000 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 11-бандида пудратчи мазкур шартномага 1-илова
қилинадиган, молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови
тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришиши, 12-бандида танлов
савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти
ишлар бошланган кундан эътиборан 35 кунни ташкил этиши, ишларни
бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши, 13-бандида
шартнома бўйича ишлар ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга
оширилиши белгиланган.
Буюртмачи шартнома бўйича 2025 йил 18 июль куни
157 851 999,60 сўм биринчи аванс маблағини пудратчи ҳисобварағига
ўтказиб берган.
Қурилиш объектини фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил
21-август этиб белгиланган.
Шартнома шартларига асосан пудратчи ишларни бажаришга киришиб,
ишларини шартномада белгиланган муддатларда тугатиши лозим бўлган.
Бироқ, пудратчи томонидан шартномада назарда тутилган ишлар муддатида
бажарилмасдан, шартнома шартлари бузилишига йўл қўйилган.
Шартноманинг 64-бандига кўра, пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги
лозим.
3
Даъвогар пудрат шартномасининг 7 ва 64-банди талабларига
асосланиб, ишларни бажариш кечиктирилган кунлар учун 13 644 137 сўм
пеня ҳисобланган.
Жумладан, 102 016 940 сўмлик ишлар бажарилиши 2025 йил
11-сентябрдан 29-сентябргача бўлган 21 кунга кечиктирилганлиги учун
10 711 779 сўм, 32 581 756 сўмлик ишлар бажарилиши 2025 йил
11 сентябрдан 29-сентябргача 18 кунга кечиктирилганлиги учун
2 932 358 сўм пеня ҳисобланган.
Шунингдек, 179141-сонли шартноманинг 2-бандига кўра, пудратчи
Мирзаобод тумани “Наврўз” МФЙдан ўтувчи йўл бўйидаги 10 гектар ер
майдонида ишлаб чиқилаётган урбанизация мастер режаси асосида кўп
қаватли уй-жойлар ва савдо, кўнгил очар ҳудудлар барпо этиш, бажариш
мажбуриятини олган, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларни бажариш
учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз
вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома қиймати 526 174 000 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 11-бандида пудратчи мазкур шартномага 1-илова
қилинадиган, молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови
тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришиши, 12-бандида танлов
савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти
ишлар бошланган кундан эътиборан 34 кунни ташкил этиши, ишларни
бошлаш санаси биринчи аванс ўтказилган кундан ҳисобланиши, 13-бандида
шартнома бўйича ишлар ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга
оширилиши белгиланган.
Буюртмачи шартнома бўйича 2025 йил 07 июль куни 80 038 885,80 сўм
биринчи аванс маблағини пудратчи ҳисобварағига ўтказиб берган.
Қурилиш объектини фойдаланишга топшириш муддати 2025 йил
11-август этиб белгиланган.
Шартнома шартларига асосан пудратчи ишларни бажаришга киришиб,
ишларини шартномада белгиланган муддатларда тугатиши лозим бўлган.
Бироқ, пудратчи томонидан шартномада назарда тутилган ишлар муддатида
бажарилмасдан, шартнома шартлари бузилишига йўл қўйилган.
Шартноманинг 64-бандига кўра, пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Даъвогар пудрат шартномасининг 7 ва 64-банди талабларига
асосланиб, ишларни бажариш кечиктирилган кунлар учун 6 079 225 сўм пеня
ҳисобланган.
Жумладан, 37 995 158 сўмлик ишлар бажарилиши 2025 йил
11-августдан 11-сентябргача бўлган 32 кунга кечиктирилганлиги учун
6 079 225 сўм пеня ҳисобланган.
4
Даъвогарнинг пеняни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, шундан сўнг
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, пеняни ундиришни
сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги
келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш
муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ
муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисми кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ суд, жавобгарнинг юқоридаги шартнома бўйича олган
мажбуриятларини ўз муддатидан кечиктириб бўлса-да бажарганлиги, бу
муносабатларда кредиторнинг ҳам манфаатлари мавжудлигини эътиборга
олиб, даъвогар томонидан сўралган пеня миқдорини камайтиришни лозим
топади.
Конституциянинг 20-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси
фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан
боғлиқдир.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага
келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон
фойдасига талқин этилади.
ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши
талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 6 000 000 сўм
5
миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи
қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм
этиб белгиланган.
Шу
боис
суд,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “106818” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “106818” давлат унитар
корхонаси фойдасига 6 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “106818” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов