← Назад
Решение #2850028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 30 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| мазкур низо ИПК | 30 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 26 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8335-сонли иш
АЖРИМ
(иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан
бошқа судга ўтказиш тўғрисида)
2025 йил 7 ноябрь
Термиз шаҳри
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Т.Ғаффоровнинг котиблигида,
даъвогарлар вакили – Ў.Алмарданова (ишончномага асосан), жавобгар
вакили – Қ.Тангиров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, даъвогар
Базарбаев Баходир Рахимжанович ва Фарманова Наргиза Патиллаевнанинг
жавобгар "Туронбанк" АТБ Термиз филиали ва “S di K in t Qurilish”
хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 41901-2504/8335-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогарлар - Базарбаев Баходир Рахимжанович ва Фарманова Наргиза
Патиллаевналар Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – "Туронбанк" АТБ Термиз филиали ва “S di
K in t Qurilish” хусусий корхонасига нисбатан 29.03.2021 йилдаги “S di
K in t Qurilish” хусусий корхонаси, "M hr b d Ch rv si" масъулияти
чекланган жамияти, фуқаро Аброров Муҳиддин Убайдуллаевич ва
"Туронбанк" АТБ ўртасида тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 октябрдаги
ажрими билан ишга "M hr b d Ch rv si" масъулияти чекланган жамияти,
"Bi-S " масъулияти чекланган жамияти ва Сурхондарё вилоят адлия
бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Бундан ташқари суднинг 2025 йил 29 октябрдаги ажрими билан ишга
қўшимча жавобгар сифатида “Туронбанк” АТБ жалб этилган.
Суд мажлисига “S di K in t Qurilish” хусусий корхонаси ва учинчи
шахслар ўз вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарларнинг вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, ишни фуқаролик судига
ўтказишга эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш олдин ҳам
Фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилганлигини маълум қилиб,
фуқаролик судига ўтказишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, иш материалларини судга
тааллуқлилигига кўра иқтисодий суддан фуқаролик ишлари бўйича судга
ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва даъво аризасидан кўринишича “S di K in t
Qurilish” хусусий корхонаси, "M hr b d Ch rv si" масъулияти чекланган
жамияти, фуқаро Аброров Муҳиддин Убайдуллаевич ва "Туронбанк" АТБ
ўртасида 2021 йил 29 мартда нотариал тартибда ипотека шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага кўра “S di K in t Qurilish” хусусий корхонаси,
"M hr b d Ch rv si" масъулияти чекланган жамияти, фуқаро Аброров
Муҳиддин Убайдуллаевичга тегишли мулклар "Туронбанк" АТБга гаровга
қўйилган.
Даъвогарлар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ушбу
шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ИПК 30-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига биноан, юридик шахс
иштирокчиларининг (муассисларининг, аъзоларининг) юридик шахс
томонидан тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) бундай
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари
бўйича низолар корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига киради.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, ушбу
Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар
иқтисодий судга тааллуқлидир.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарлар “S di K in t Qurilish”
хусусий корхонаси, "M hr b d Ch rv si" масъулияти чекланган жамиятининг
иштирокчилари ҳисобланмайди.
Шу боис, мазкур низо ИПКнинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив
низолар бўйича ишлар жумласига кирмайди.
Мазкур ҳолатда, иқтисодий судда низони кўриб чиқиб ҳал қилув
қарори қабул қилиниши фуқароларнинг манфаатига дахл қилади.
Бундай ҳолатда, даъвогар фуқаро бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 26-моддасига мувофиқ,
мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
1
31 -моддасига кўра, талаб судга тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда
иқтисодий судга тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза)
тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
кўриб чиқиш учун ўтказилади. Агар даъво аризаси (ариза) судга
тааллуқлилик қоидаларини бузган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги
ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланса, иқтисодий суд иш материалларини
судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий
судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни
тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Иқтисодий суддан тааллуқлилигига кўра
бошқа судга ўтказилган даъво аризаси (ариза), иш материаллари ўзига
ўтказилган суд томонидан қабул қилиб олиниши керак. Ўзбекистон
Республикасида судлар ўртасида судга тааллуқлилик тўғрисидаги низоларга
йўл қўйилмайди.
Шунга кўра, мазкур иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра
фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига кўриб чиқиш учун
ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш лозим.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Фуқаро Аброров Муҳиддин Убайдуллаевич ишга манфаатдор шахс
сифатида жалб қилинсин.
Мазкур
4-1901-2504/8335-сонли
иш
материаллари
судга
тааллуқлилигига кўра Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига
кўриб чиқиш учун ўтказилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 4-1901-2504/8335-сонли
иқтисодий суд ишини юритиш тугатилсин ва суд йиғмажилди Фуқаролик
ишлари бўйича Термиз туманлараро судига юборилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиш мумкин.
Судья
Ж.Ачилов