← Назад
Решение #2850053 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 744 | — | code_article | |
| Кодекс | 736 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| онуни | 28 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 271 символов
4-1202-2501/5372-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 07 ноябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида,
Қ.Махамаджонов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти бошқармасининг “Biznesnirivojlantirishbanki” АТБнинг манфаатида
жавобгар – "Legend Sayhun" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
102 669 816 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 46 254 282 сўм унга
ҳисобланган фоиз қарздорлиги ундиришни ва ундирувни қўшимча жавобгар
“Ro’ziqul Eldorbek” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сайхунобод
тумани, Турон МФЙ, Алишер Навоий кўчаси ҳудудида жойлашган кадастр рақами
12:06:08:01:02:0005:0001 бўлган “Тозалик” биносига келишув далолатномадаги
бошланғич нархида қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
даъвогар вакили – М.Рахманов (2025 йил 19 августдаги 01/6-12/2-сонли
ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Т. Юлдашевнинг иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кеинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг “Бизнесни ривожлантириш
банки” АТБ (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – "Legend Sayhun" масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан
102 669 816 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 46 254 282 сўм унга
ҳисобланган фоиз қарздорлиги ундиришни ва ундирувни қўшимча жавобгар
“Ro’ziqul Eldorbek” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сайхунобод
тумани, Турон МФЙ, Алишер Навоий кўчаси ҳудудида жойлашган кадастр рақами
12:06:08:01:02:0005:0001 бўлган “Тозалик” биносига келишув далолатномадаги
бошланғич нархида қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар муддати ўтган асосий кредит,
кредит фоиз тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантириб
беришни сўради.
Судда жавобгар жамият раҳбари даъво талабидаги қарздорлик ҳақиқатда
тўғри ҳисобланганлигини, уни бартараф этиш чораларини кўраётганини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг берган кўрсатмаларини, иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, даъво талабини қуйидагиларга кўра
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 03 август куни маиший
хизмат кўрсатиш биносини жиҳозлаш мақсадида маиший ва жиҳозлаш сотиб
олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 21 % устама ҳақ эвазига, умумий қиймати
300 000 000 сўмлик кредит шартномаси имзоланган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга
300 000 000 сўм кредит ажратилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
102 669 816 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 46 254 282 сўм унга
ҳисобланган фоиз қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, тўлов графиги, маълумотнома ва
тўлов топшириқномалари ҳамда бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф
банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга кредит
берилган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит ва фоизлар тарафлар ўртасида
тасдиқланган график асосида қайтарилмаган.
Кодекснинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 20.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган, шунингдек, 5-банди иккинчи қисмига кўра - кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул
маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз)
ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини
кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
Суд муҳокамаси ва тақдим этилган ҳужжатларга кўра, кредит тасдиқланган
график асосида тўлаб берилмаган, бу ҳолат ишда иштирок этувчи даъвогар ва
жавобгар вакилининг тушунтириши ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда суд, даво талабининг жавобгардан 102 669 816 сўм муддати
ўтган асосий қарздорлик, 46 254 282 сўм унга ҳисобланган фоиз қарздорлиги
ундириш тўғрисидаги талабларини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблаб қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига
қаратиш тўғрисидаги даъво талабларини ҳам муҳокама қилиб қуйидаги асосларга
кўра ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Кредит таъминоти сифатида Сайхунобод тумани, Турон МФЙ, Алишер
Навоий кўчаси ҳудудида жойлашган кадастр рақами 12:06:08:01:02:0005:0001
бўлган “Тозалик” биноси гаровга қўйилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 279-моддасига асосан,
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган молмулкка қаратиш мумкин.
Ушбу Кодекснинг 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади.
Шунингдек, даъвогар
гаровдаги мулкларнинг кимошди савдосидаги
бошланғич реализация қилиш нархини далолатномадаги бошланғич нархда
белгилаб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Гаров
тўғрисида”ги
Қонунининг
28-моддасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги
бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга
асосан белгиланади.
Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб
этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб
белгиланади.
Тарафлар ўртасида гаровдаги мулк баҳоси бўйича тарафлар ўртасида ўзаро
келишув мавжуд. Суд ишни кўрган вақтда тарафлар ўртасида гаровдаги гаровдаги
мулк нархи бўйича келишмовчиликлар келиб чиқмаган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг гаров мулкларининг кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш тўғрисидаги
оғзаки илтимосномаси бўйича, гаровдаги мулкни нархи тарафлар ўртасида
тузилган келишувга асосан белгиланишини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда жавобгар банкдан олган кредит ва унинг фоизини графикда
белгиланган муддатда тўламасдан келаётганлиги ўз қонуний исботини
топганлиги, тарафлар ўртасида тузилган кредит ҳамда ипотека шартномасида
бундай ҳолатда ундирув гаров мулкига қаратилиши белгиланганлиги сабабли, суд
ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровга қўйган мулкларига
қаратишни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан давлат божини муҳокама қилиб, даъво талабларининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 978 481,96 сўм давлат божи
тўлови жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг
“Biznesnirivojlantirishbanki” АТБнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“Biznesnirivojlantirishbanki” АТБ фойдасига жавобгар – "Legend Sayhun"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 102 669 816 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 46 254 282 сўм унга ҳисобланган фоиз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Сайхунобод тумани,
Турон МФЙ, Алишер Навоий кўчаси ҳудудида жойлашган кадастр рақами
12:06:08:01:02:0005:0001 бўлган, ер участкасининг умумий майдони 1927,1 кв.м,
умумий майдони 288,27 кв.м, фойдали майдони 224.78 кв.м, уларнинг пландаги
рақамли 0002 бўлган “Тозалик” биносига қаратилсин.
Даъвогар “Biznesnirivojlantirishbanki” АТБга гаров мулкларининг бошланғич
реализация бахоси тарафлар ўртасида ўзаро келишув асосида белгиланган
бошланғич қийматдан келиб чиқиб, белгиланиши кўрсатиб ўтилсин.
Жавобгар "Legend Sayhun" масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 2 978 481,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Курбанов