← Назад
Решение #2850055 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 149 | — | law | |
| ФК | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| ФКнинг | 364 | — | law | |
| ФКнинг | 162 | — | law | |
| ФКнинг | 159 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2512/92547-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 7 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг жавобгар “***”
акциядорлик жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари * ва * (ишончнома
асосида), жавобгар вакили * (ишончнома ва буйруқ асосида)ларнинг
иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 1.392.177.644,46 сўм асосий қарз ва
139.217.764,4 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “***” акциядорлик жамияти жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қувватлаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни такрорлаб, даъвогар
жавобгарга бир неча марта даъво талабидаги қарздорликни тўлаш ҳақида
мурожаат қилганлигини, бироқ асоссиз тўламасдан келганлигини,
жавобгарнинг иш юзасидан даъво муддати ўтганлиги ва даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризаси асоссизлигини, чунки тарафлар ўртасида уч
томонлама талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси
имзоланганлигини, даъво муддати ўтмаганлигини тушунтириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаларининг қисман муддати
ўтганлигини, уч томонлама тузилган шартномада мажбуриятлар қайси
шартномадан келиб чиққанлиги кўрсатилмаганлигини, 2022 йилга шартномага
асосан жавобгар жамият томонидан пудрат хизматлари кўрсатилганлиги, ушбу
ҳолатда даъвогар жавобгардан қарздор эканлигини билдириб, даъво муддатини
қўллаб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво
муддатини қўллаб, даъво аризани қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил
27 сентябрдаги 10КР/суб-сонли қурилиш пудрати шартномаси тузилиб, унга
кўра даъвогар “Газли-Чимкент Д-720ммдан ўтадиган умумий узунлиги 29.250
п/м Д-1220 ммгача бўлган айланма газ қувурини алмаштириш” қурилишмонтаж ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг тахминий суммаси
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар билан бирга 9.000.000.000 сўмни
ташкил қилган.
Ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга кўра, жавобгар томонидан
жами бажарилган 6.570.346.456 сўмлик бажарилган ишлар даъвогар томонидан
қабул қилиб олинган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 11 ноябрда 77-11/19-сонли
пудрат шартномаси имзоланган. Унга кўра, жавобгар "Назақудуқ конидан
УСГгача 530-426 деаметрдаги газ қувурини қуриш ва Шўртан НТСга улаш"
пудрат ишларини бажариш, даъвогар эса тўловларнир амалга ошириш
мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси 10.000.000.000 сўм этиб
келишилган.
Аниқланишича,
жавобгар
томонидан
2019
йилда
тўлов
топшириқномаларига асосан жами 1.284.000.000 сўм 100 фоиз бошланғич тўлов
сифатида кўчирилган.
Суд тарафларга қўшимча тўлов топшириқномалари, ҳисобварақфактуралар ҳамда қарздорликни тан олувчи бошқа ҳужжатларни тақдим қилиш
таклиф қилинган бўлсада, ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ушбу
ҳужжатлар судга тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, агар
тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд
сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Даъво аризасида таъкидланишича, жавобгарнинг даъвогар олдида 2019
йил 11 ноябрда 77-11/19-сонли пудрат шартномаси бўйича 1.139.695.017,48
сўмлик ва 2018 йил 27 сентябрдаги 10КР/суб-сонли қурилиш пудрати
шартномаси бўйича 96.277.308,20 сўмлик жами 1.235.972.325,68 сўмлик
қарздорлиги мавжуд. Даъвогарнинг жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш
ҳақидаги юборган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли
мазкур низо вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган
ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
2
ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати уч йил.
ФКнинг 154-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига
кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши
лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва
бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган
мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин
ўта бошлайди. Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият
бажарилган пайтдан ўта бошлайди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
31 декабрда 3-ду-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси
тузилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида"ги 2003 йил 28 февралдаги 110-сонли қарорининг 4бандида талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида қандай
талаблар қайси мажбуриятларга асосан ўтаётганлиги аниқ кўрсатилган бўлиши
лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунингдек, ўтказилаётган
талаблар ҳажмини белгилашда у қандай мажбуриятдан келиб чиққанлиги
кўрсатилиб, ҳар қандай шартноманинг муҳим шарти ҳисобланган шартнома
предмети ҳам битим иштирокчилари томонидан белгиланади.
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг предмети
унинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиб, тарафлар (дастлабки ва янги
кредитор) шартномада ўтказиладиган ҳуқуқ предметини аниқ, равшан тарзда
асосий мажбуриятга боғлаган ҳолда кўрсатишлари шарт.
Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз
кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи мажбурият аниқ кўрсатилмаган
бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб
ҳисобланиши лозим (ФКнинг 364-моддаси).
Мазкур битимда ҳуқуқий мажбурият 2019 йил 11 ноябрда 77-11/19-сонли
ва 2018 йил 27 сентябрдаги 10КР/суб-сонли қурилиш пудрати
шартномаларидан келиб чиққанлиги кўрсатилмаган. Ушбу ҳолатда мазкур
битим пудрат шартномаларининг предмети ҳисобланмайди.
Шу билан биргаликда, даъвогар мазкур пудрат шартномалари юзасидан
жавобгар қарздорликни тан олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга
тақдим қила олмади.
ФК 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъво муддати
суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган
аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён
қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор
чиқариши учун асос бўлади.
ФКнинг 162-моддасига кўра, асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши
билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича
даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2015 йил 19
июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
3
282-сонли қарорининг 10-бандига асосан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи
қисми). Мазкур Пленум қарорининг 17.1-бандига кўра, асосий талаб бўйича
даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва
шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Шартномаларнинг
13.2-бандига
асосан
даъвогар
томонидан
1.235.972.325,68 сўм қарздорлик миқдорининг 10 фоизи миқдорида, яъни
123.597.232,56 сўм пеня ҳисобланган.
Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 2018 ҳамда 2019 йилларда
тузилган шартномаларидан келиб чиққан қарздорлик ҳамда пеняни ундириш
тўҳрисидаги талаби бўйича даъво муддати ўтган ҳисобланади.
ФКнинг 159-моддасига кўра, башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши
керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги
олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво
муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.
Бироқ, суд даъвогар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги
сабабларини узрли деб топиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат
қилмади ва даъво муддати узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга
тақдим эта олмади.
Қайд этилганларга асосан суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, 1.235.972.325,68 сўм асосий қарз ҳамда
123.597.232,56 сўм пеня ундириш тўғрисидаги талаби бўйича даъво муддатини
қўллашни ва даъво талабининг мазкур қисмини рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 26 апрелда
07-04/22-4-сонли шартнома имзоланган. Шартномага асосан жавобгар
"Диаметри 1020 мм бўлган "Газли Когон" магистрал газ қувури 1-тармоғининг
78-112 км. қисмларини электрокимёвий ҳимоя воситалари, поршен юбориш ва
поршен қабул қилиш боғламалари билан бирга қуриш" ишларини бажариш,
даъвогар эса ишларни қабул қилиш ватўловларни амалга ошириш мажбурияти
олган.
Даъво аризасида мазкур шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида
156.205.318,78 сўмлик қаздорлиги мавжудилиги қайд этилган.
2022 йил 30 декабрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами
1.498.292.590 сўмлик бажарилган ишлар бош пудратчи томонидан қабул қилиб
олинган. Шунингдек, мазкур харажатлардан жами 13.036.716,16 сўмлик бош
пудратчи ҳақини чегириш тўғрисида юборилган 2022 йил 30 декабрдаги 346сонли ҳисобварақ-фактура ёрдамчи пудратчи томонидан қабул қилинган.
Бироқ, даъвогар жавобгарнинг мазкур шартнома бўйича қарздорлик
юзага келганлигини исботлай олмади, далилларни судга тақдим қила олмади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг 156.205.318,78 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асоссиз ҳисобланади.
Даъвогар томонидан 156.205.318,78 сўм асосий қарздорлик суммасининг
10 фоизи миқдорида 15.620.531,88 сўм пеня ҳисобланган.
4
Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асоссиз бўлганлиги
сабабли ундан келиб чиқувчи пеня талаби ҳам асоссиз ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддаси талабларига мувофиқ, Қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Суд юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 156.205.318,78 сўм асосий қарздорлик ҳамда 15.620.531,88 сўм пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, даъво талабини муҳокама қилиб, у ўз исботини топмаганлиги
сабабли, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 169-170, 179моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар “***” акциядорлик жамиятининг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвонинг 1.235.972.325,68 сўм асосий қарз ҳамда 123.597.232,56 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги талаби бўйича даъво муддати қўлланилсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 30.627.908,17 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисобварағига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***
5