Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/9319 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 126b8cf4-1321-4b55-ab45-a1f929746588 Claim ID PDF Hash 641fb384265297da... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳар **** Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар вакиллари ****, ****(2025 ****ишончнома асосида), жавобгар вакили ****(**** ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг «****» акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “****” акциядорлик жамияти ва шерик жавобгар «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта марказидан **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги ўринларда “палата” деб юритилади) «****» акциядорлик жамияти (бундан кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” акциядорлик жамияти (бундан кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ва «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта маркази (бундан кейинги ўринларда “шерик жавобгар” деб юритилади)дан **** сўм ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз, даъвогар вакили иштирокида кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, вакил иштирокини таъминламадилар. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тушунтириш бериб, суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи ундирувни кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида қабул қилинган гаров молмулкларига, учинчи шахс тақдим этган кафиллик ва кафолатларга қаратган ёки қаратмаганлигидан қатъий назар, суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаши лозимлигини билдириб, даъво талабини қўллабқувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи ундирувни кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида қабул қилинган гаров мол-мулкларига, учинчи шахс тақдим этган кафиллик ва кафолатларга қаратган ёки қаратмаганлигидан қатъий назар, суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаши лозимлиги ҳақидаги банди қонунчиликка зидлигини, суғурта қонунчилигининг муносабатлари суғурта товонини тўлаш бўлиб, солидар жавобгарлик назарда тутилмаганлигини, шунингдек, ундирув Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллигига қаратилмаганлигини, гаров мулки пуллари ундириб олинмаганлигини маълум қилиб, суддан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Суд, иш хужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни шерик жавобгар «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта марказига нисбатан қисми юзасидан иш юритишни тугатишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва “Q r q sh Gr nh us ” маъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредит олувчи) ****-сонли кредит шартномасига асосан замонавий иссиқхона ускуналарини сотиб олиш учун 6 фоиз устама тўлаш шарти билан, 14 йил муддатга 358.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 мартда тузилган 4-сонли қўшимча келишувга асосан шартнома муддати 14 йилга узайтирилган ва охирги тўлов муддати 2033 йил 10 июнь қилиб белгиланган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида имзоланган гаров шартномасига асосан кредит ҳисобига сотиб олинган кредит олувчига тегишли бўлган **** бўлган замонавий типдаги иссиқхона бино ва иншоотлари ҳамда ****тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №*421640*J0901484*, кузов шасси рақами 330200J0813443/ 96330202J2738179 бўлган, оқ рангли, “G Z 330202 244” русумли юк бўртли тент авто транспорт воситаси гаровга қўйилган. Бундан ташқари, кредитнинг таъминоти сифатида: **** сўм ёки ****АҚШ долларлик ****декабрдаги ****-сонли «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта маркази Урганч тумани суғурта маркази томонидан кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланган ва ****-сонли суғурта полиси; ****АҚШ долларлик ****ноябрдаги ****-сонли “Кафолат” суғурта компанияси томонидан кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланган ва ****-сонли суғурта полиси; **** ****-сонли “****” суғурта компанияси томонидан кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланган ва ****-сонли суғурта полиси берилган. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллабқувватлаш давлат жамғармасининг ****сўмга кафиллиги олинган. Юқорида қайд қилинган яъни кредитнинг таъминоти сифатида **** сўм ёки ****АҚШ долларлик ****декабрдаги ****-сонли “****” акциядорлик жамияти, қарз берувчи ва қарз олувчи тарафлар томонидан кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси имзоланган ва ****-сонли суғурта полиси берилган. Суғурта муддати ****декабрдан ****қилиб белгиланган. Ушбу суғурта шартномасининг 2.1-бандига кўра, суғурталовчи, кредит олувчи (қарздор) қонунчиликка асосан фаолият юритиб, суғурта қилдирувчига кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини (асосий қарз) ва кредит ажратилганлиги юзасидан ҳисобланадиган асосий қарз ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, комиссиялар, пеня, жарималарни (кредит бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичига олади) кредит олувчи (қарздор) суғурта қилдирувчига қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида суғурта пули доирасида суғурта полисига асосан тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги бўйича суғурта қилдирувчининг зарар кўрганлиги ҳолати юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим этади. Шартноманинг 3.1-бандига асосан суғурта пули **** сўмни ташкил этади. Шунингдек, шартноманинг 3.1-банди иккинчи хатбошисига кўра, суғурталовчи ва кредит олувчи (қарздор) ушбу суғурта шартномаси доирасида суғурта қилдирувчи олдида кредит олувчи (қарздор)ни кредит шартномаси бўйича барча молиявий мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар ҳисобланадилар. Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг **** 26 мартдаги ****-сонли ҳал қилув қарорига асосан кредит олувчидан даъвогар фойдасига жами ****АҚШ доллари ундириш ва ундирув кредит олувчига ҳамда ****тегишли бўлган гаров мулкларига қаратилган. Ижро жараёнида гаров мулки бўлган ****тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ****” русумли юк бўртли тент авто транспорт воситаси хатланиб аукцион савдоларига чиқарилган ва гаров мулки сотилиб ****сўм кредит қарздорлигига йўналтирилган. Шунингдек, кредит олувчига тегишли бўлган **** бўлган замонавий типдаги иссиқхона бино ва иншоотлари Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбасига топширилган ва ижро иши қўзғатилиб, гаров мулки хатланиб аукцион савдоларига чиқарилган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги боис суғурта товонини тўлаш бўйича талабномалар ва хабарномалар юборилган. Ушбу талабномаларга жавобгар томонидан муносабат билдирилган ва унда суғурта ҳодисаси юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб килинган. Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами **** сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФК 951-моддасига биноан, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, кредит олувчи (қарздор) кредит шартномасига асосан асосий қарз ва унга ҳисобланадиган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, комиссиялар, пеня, жарималарни, шунингдек кредит бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қопламаганлиги (тўламаганлиги) юзасидан суғурта қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурталовчи кредит олувчи (қарздор) томонидан кредит шартномасига асосан суғурта қилдирувчи томонидан ажратилган кредит маблағларини асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, комиссиялар, пеня, жарималарни ҳамда кредит бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қопланмаганлиги (тўланмаганлиги) учун солидар тартибда жавобгар бўлади. Бунда суғурта қилдирувчи қилинган харажатларнинг қопланиши учун ундирувни кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида қабул қилинган гаров мол-мулкларига, учинчи шахс тақдим этган кафиллик ва кафолатларга қаратган ёки қаратмаганлигидан қатъий назар, суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарори 11-бандига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади. Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 7.1-бандига кўра, суғурта қилдирувчи кредит олувчи (қарздор) кредит шартномасига асосан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ва муддати ўтган қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизлар, комиссиялар, пеня, жарималарни, шунингдек кредит бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қопламаганлиги (тўламаганлиги) натижасида зарар кўрса бу тўғрисида 10 (ўн) банк иш куни ичида суғурталовчига ёзма равишда хабар беради. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга талабномалар ва хабарномалар орқали бир неча бор хабардор қилинган. Шунингдек, суд жавобгар вакилларининг суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи ундирувни кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида қабул қилинган гаров мол-мулкларига, учинчи шахс тақдим этган кафиллик ва кафолатларга қаратган ёки қаратмаганлигидан қатъий назар, суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаши лозимлиги ҳақидаги банди қонунчиликка зидлиги, суғурта қонунчилигининг муносабатлари суғурта товонини тўлаш бўлиб, солидар жавобгарлик назарда тутилмаганлиги, шунингдек, ундирув Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармасининг кафиллигига қаратилмаганлиги, гаров мулки пуллари ундириб олинмаганлиги каби важлари билан келишмайди. Чунки, даъвогар томонидан қарздордан кредит қарздорликни ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилинган ва суднинг ҳал қилув қарорига асосан қарздорнинг гаров мол-мулклари ҳисобидан ундириш чоралари кўрилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 9.2-бандида суғурталовчининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, суғурта ҳодисаси юзасидан суғурта қилдирувчининг фаолиятига боғлиқ бўлган барча маълумотлар ва ҳужжатларни тўлиқ жамлаб олиш ҳамда расмийлаштириш, суғурта қилдирувчи қилинган харажатларнинг қопланиши учун ундирувни кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида қабул қилган гаров мол-мулкларига, учинчи шахслар тақдим этган кафиллик ва кафолатларга қаратган ёки қаратмаганлигидан қатъи назар, суғурта ҳодисаси тўғрисида тан олиш далолатномаси имзоланганидан сўнг 5 (беш) банк иш куни ичида суғурта товонини суғурта қилдирувчига тўлаб бериши кўрсатилган. Шу билан бирга, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 9.4-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарори 22-банди бугунги кунда ўз кучини йўқотганлиги билан бирга, даъвогар томонидан кредит олувчига нисбатан кредит қарздорликни мажбурий ундириш чоралари кўрилган. Қолаверса, ФК 9-моддаси учинчи-олтинчи қисмларига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин. Шунингдек, ФК 929-моддасига кўра эса, тарафларнинг келишувига биноан шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ёки наф олувчи ҳисобланган фуқаронинг аҳволини қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан **** сўм сугурта тавони ундириш талабини асосли деб хисоблаб, ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 25-моддасига асосан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш юритиш тугатилади. Қайд этилганларга асосан, суд ишни шерик жавобгар «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта марказига нисбатан қисми юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Баён этилганларга асосан, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм сугурта товони ундиришни, ва ишни шерик жавобгар «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта марказига нисбатан қисми юзасидан иш юритишни тугатишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар судга даъво ариза берганда туланган **** сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджети ҳисобига ****сўм давлат божи ундиришни ва жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига **** сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 25, 68, 110, 118, 128, 166, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Асакабанк” АТБ фойдасига **** сўм сугурта товони ва **** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “****” акциядорлик жамиятидан республика бюджети ҳисобига ****сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “****” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига **** сўм суд харажати ундирилсин. Ишни шерик жавобгар «****” акциядорлик жамияти Урганч туман суғурта марказига нисбатан қисми юзасидан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****