← Назад
Решение #2850093 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра ва ушбу кодекс | 322 | — | code_article | |
| онуни | 40 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 313 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 320 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 322 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПКси | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/6762-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 07 ноябрь
****** тумани
****** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
****** вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз, даъвогар "******"
масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси ****** (гувоҳнома асосида),
даъвогар "******" масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакили адвокат
****** (22.09.2025 йилги ишончнома, 37-сонли ордер асосида), суд ******
******, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Давронов
(09/04-сонли 23.09.2025 йилги ишончнома асосида), жавобгар ****** “******”
АЖ вакиллари А.Йўлдошев, У.Шарипов (ишончнома асосида), “******”
масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Тўхтамишов (паспорт асосида),
“******” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Эшқулов (паспорт асосида),
жавобгар ****** АТБ вакиллари, Ў.Шойманов, М.Қиямов (ишончнома, паспорт
асосида)лар иштирокида ва ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган ****** вилоят ҳокимияти вакили
иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – "******" масъулияти чекланган жамиятининг
манфаатида жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти, ****** “******”
АЖ ****** вилоят филиалига ва ****** АТБ нисбатан ****** қарздорлиги ва
унга ҳисобланган фоизини АТБ ****** ва "******" масъулияти чекланган
жамиятига ўтказиш ҳамда ****** “******” АЖ ****** вилоят филиали "******"
масъулияти чекланган жамияти “******” масъулияти чекланган жамияти ва
“******” масъулияти чекланган жамиятилар ўртасида 09.02.2023 йилда тузилган
******сини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ****** туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармасининг
(келгусида матнда палата деб юритилади) даъвогар – "******" масъулияти
чекланган жамиятининг (келгусида матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти (келгусида матнда жавобгар
деб юритилади) ва ****** “******” АЖ ****** вилоят филиалларига нисбатан
даъвогар – "******" масъулияти чекланган жамиятининг ****** қарздорлиги ва
унга ҳисобланган фоизини жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига
ўтказиш мажбуриятини юклаш ва ****** “******” АЖ ****** вилоят филиали
"******" масъулияти чекланган жамияти “******” масъулияти чекланган
жамияти ва “******” масъулияти чекланган жамиятилар ўртасида 09.02.2023
йилда тузилган ******сини бекор қилишни сўраган.
2025 йил 23 сентбярь куни суд мажлисига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси судга ****** 22.09.2025 йилги ариза
тақдим этиб даъво талабини ўзгартириб, ****** қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизини
жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш
мажбуриятини юклаш талабини, ****** қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизини жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш деб
ўзгартирган. Суднинг 2025 йил 23 сентябрь кунги ажрими билан ушбу даъво
талабини ўзгартириш аризасини иш юритувга қабул қилишни рад этган.
2025 йил 30 сентбярь куни суд мажлисига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармаси судга ****** 22.09.2025 йилги ариза
тақдим этиб даъво талабини ўзгартириб, ****** қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизини
жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш
мажбуриятини юклаш талабини, ****** қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизини АТБ ****** ва "******" масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш деб
ўзгартирган. Суднинг 2025 йил 02 октябрь кунги ажрими билан ушбу даъво
талабини ўзгартириш аризасини иш юритувга қабул қилган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган ****** вилоят ҳокимияти вакили ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
****** вилоят ҳудудий бошқармаси вакили келмаганлиги, бироқ даъво аризасида
ишни ўзининг вакили кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127,128,170-моддаларига
асосан низони унинг йўқлигида кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида ўзининг тушунтиришида даъво
талабларини қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 2-январдаги 2-сон қарорига илова “Республика ҳудудларида пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик
пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 4-бандига асосан, етиштирилган уруғлик чигит ва пахта хом ашёси
тақсимоти ўз еҳтиёжи учун фойдаланиш ёки сотиш масалалари пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлари томонидан белгиланган тартибда
амалга оширилади дейилган. Даъвогарга ****** ****** АЖ ****** вилоят
филиалидан жами ****** сўм имтиёзли кредит маблағи олиб, фермерлар 2023 йил
пахта ҳосили учун мақсадли сарфласада, 2023 йил учун пахта ҳосилини жавобгар
қабул қилиб олган бўлсада, лекин фермерлар пахта ҳосили учун фермерлар
фойдаланган
пулларни ****** ******га қайтармагани,
ушбу йиғилиш
баённомалари давлат
протоколи бўлгани учун барча учун мажбурий
ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 383 моддасига
кўра ва ушбу кодекснинг 322-моддасида қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга
ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Агар кафил ёки
гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа
шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган
гаров бекор бўлиши, қарзни бошқа шахсга ўтказиш шаклига ушбу Кодекс 320моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги қоидалар тегишинча
қўлланилади деб кўрсатилгани, кредит ажратилгани, бироқ пахтани олмаганлиги,
ФК 322-моддасига асосан жавобгарга ўтказиш учун давлат протоколи билан
топшириқлар олганлиги, кластер ташкил этиш бўйича шартномада 3.18-банди ўз
мажбуриятини олганлиги, даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар АТБ «******» вакили ўзининг тушунтиришида
даъво
талабларини тан олмаслиги, банклар тўғрисидаги қонунда ҳам белгилаб
қўйилгани, қарзни ўтказиш учун қонунда белгиланганидек тартибда ишлар
бажарилиши кераклиги, уларнинг жавобгар "******" масъулияти чекланган
жамиятига ва ****** “******” АЖ ҳамда даъвогар "******" масъулияти
чекланган жамиятлари билан шартномавий муносабатлари мавжуд эмаслиги,
ҳуқумат комиссияси баённомаси бу икки банкнинг ****** ва ******га тавсиявий
аҳамиятга эгалиги, шунинг учун бу масала ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб,
икки банк ўртасида Марказий банкнинг ички меъёрий тартиб қоидаларига кўра
фақат ҳал қилиниши мумкинлиги, бу масалани судга олиб чиқиб, суд орқали бир
қарзни, банкнинг қарзини иккинчи банкга ўтказилиши қонунда зид, балки
мантиққа ҳам зидлиги, бунақада ҳар қандай банк ўз мижозини суд орқали бошқа
банкга ўтқазиб юбориши мумкинлиги, бошқа банкнинг кредитини ололмаслигини
баён қилиб, 2021 йил 21 июнда 1005380-сон билан ****** шаҳар Ҳокимлиги
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматларини кўрсатиш Ягона
дарчада рўйхатдан ўтган "******" МЧЖ нинг раҳбари ****** 2023 йилда
"******” АТБ ****** филиалига "2023 йил пахта терим харажатларини
молиялаштириш" мақсадида 12 (ўн икки) ой муддатга 3 (уч) ой имтиёзли давр ва
йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 32 млрд. сўм миқдорида пахта
имтиёзли кредит маблағи ажратилишини сўраб мурожаат қилгани, шунга кўра
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 05.09.2023
йилдаги 08-сонли кредит шартномасига асосан 07.09.2023 йилдан 18.09.2023 йил
оралиғида 19,993 млрд. сўм, 16.09.2023 йилдаги 09-сонли кредит шартномасига
асосан 28.09.2023 йилда 9,081 млрд. сўм, жами 29.074 млрд. сўм кредит маблағи
ажратилгани, ушбу кредит таъминоти сифатида "******" МЧЖнинг кафиллик
шартномаси ва "******" МЧЖнинг кредит sайтмаслик суғурта полислари қабул
қилингани, бироқ, мижоз томонидан бугунги кунда қарздорлик тўлиқ
қайтарилмасдан ажратилган кредитдан жами 14,6 млрд. сўм, шундан 9,0 млрд.
сўм муддати ўтган ва 5,6 млрд. сўми фоиз қарздорликлари сўндирилмасдан
қолгани, ваҳоланки, 2023 йил 10 октябрда ўтказилган мониторингда МЧЖ
томонидан ****** тумани Дўстлик пахта қабул килиш масканига 8 447 тонна.
****** пахта тозалаш заводига 3 543 тонна ва Бўстон пахта қабул қилиш
масканига 2 161 тонна жами 14 268 тонна пахта хомашёси қабул қилинганлиги
аниқлангани, ушбу қабул қилинган 14 268 тонна пахта хомашёсидан 4 851,1 тонна
тола ва 7847,4 тонна чигит олинган бўлиб, олинган махсулотларни ўртача биржа
котировкаларидан энг минимал нархларда ҳисоб-китоб қилинганда, 4 851,1 тонна
тола 82,4 млрд. сўмни ва 7 847,4 тонна чигит 27,5 млрд. сўмни, жами 109,9 млрд.
сўмни даромадни ташкил қилгани, бироқ, мониторингда ушбу маблағлар банк
кредитларини сўндиришга йўналтирилмаганлиги ҳамда омборда пахта хомашёси
ёки бошқа маҳсулотлар қолдиги мавжуд эмаслиги аниқлангани, “******с” МЧЖ
кластернинг 01.09.2023 йилдан 01.08.2025 йилгача бўлган даврлардаги
ҳисобрақам айланмаси таҳлили пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган
маҳсулотлар реализацияси ҳисобидан жами 73,7 млрд. сўм маблағ тушганлиги ва
ушбу маблағ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25
декабрдаги 680-сонли қарорига асосан биринчи навбатда жамғарма қарзларини
сўндиришга йўналтирмасдан бошқа мақсадларга, шу жумладан 656 млн. сўм
фермер хўжаликларига якуний хисоб-китобга, МИБ ва солиқ қарздорлиги учун
36,4 млрд. сўм, иш ҳақига 3,9 млрд. сўм, ишлаб чиқариш харажатларига 19,9
млрд. сўм ҳамда бошка эҳтиёжларига 2,2 млрд. сўм ўтказиб юборилганлигини
кўрсатилган. Қолган 36,2 млрд. сўм маблағ эса ҳисоб рақами орқали
айлантирилмагани, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики “******” МЧЖ масъул
мансабдор ва моддий жавобгар бўлган шахслари 2023 йилги пахта ҳосили ва уни
қайта ишлашдан олинган фойдани талон-тарож қилиб, давлат улушига эга бўлган
“******” АТБ га жиддий зарар етказгани, ушбу қарздорликларни ундириш ҳақида
18.11.2024 йил Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий
бошқармаси орқали судга даво ариза киритилган ва фуқаролик ишлари бўйича
****** туманлараро судининг 16.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан банк
фойдасига қаноатлантирилгани, бироқ, қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги
сабабли ижро иши 01.07.2025 йилда МИБ ****** вилоят бошқармаси томонидан
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан тамомланиб,
ҳужжатлар банкга қайтарилгани, бундан ташқари, 2023 йилда пахта хомашёси
етиштириши учун ****** туманидаги “****** агрохизмат” МЧЖга ******. сўм
маблағ ажратилиб, тумандаги фермер хўжаликлари билан тузилган фьючерс
шартномага асосан ушбу маблағлар пахта етиштириш харажатларига
йўналтирилгани, бироқ, 2023 йилги пахта хомашёси фермерлар томонидан янги
ташкил этилган “******” МЧЖга топширилган бўлса-да, “****** агрохизмат”
МЧЖнинг шу хомашё етиштириши учун сарфланган 57 млрд. сўмлик кредит
маблағлари фермерлар ёки пахта қабул қилиб олган “******” МЧЖ томонидан
белгиланган тартибда “****** агрохизмат” МЧЖга қайтарилмасдан, талон-тарож
қилингани, шунингдек, аффилланган “****** Дон кластер” МЧЖнинг етказиб
берилган ғалла учун қарздорликлари умуман алоқаси бўлмаган мажбуриятлари
бўйича жавобгар бўлмаган “******” МЧЖга фермер хўжаликлари томонидан
топширилган пахта ҳисобидан қопланди важи билан топширилган пахта учун
ҳақдорликларни тўлаб бермасдан, жуда кўп миқдорда пахта етиштириш учун
ажратилган давлат жамғармасининг пул мабблағларини талон-торож қилиб,
давлат манфаатларига жиддий зарар етказилгани, даъвони рад этишни сўради.
Суд ****** ****** ўзиининг тушунтиришида муқаддам тақдим этилган
медиатив келишувни инобатга олмасдан рад этишни, ишни қонуний кўришни
сўради.
Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Давронов
ўзининг тушунтиришини даъво ариза асоссизлиги сабаб рад этишни сўради.
****** “******” АЖ вакиллари суд мажлисида ўзининг тушутиришида
даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
“******” масъулияти чекланган жамияти раҳбари қонуний ҳал этишни
сўради.
“******”
масъулияти
чекланган
жамияти
раҳбари
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг тушунтиришлари, фикрларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституция 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли.
Конституция 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси 1-қисмига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, 2022 йил 09 март куни
даъвогар, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекистон
пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси ва ****** вилоят ҳокимлиги ўртасида
9/02-сонли битим тузилган бўлиб, мазкур битимнинг 1.1, 7.1-бандларига асосан
даъвогарга ****** вилояти ****** туманидаги 7 750 га ер майдонида 30 йил
давомида кластер сифатида фаолият юритишга келишилган. Даъвогар томонидан
2023 йил пахта етиштириш бўйича ушбу ҳудуддаги фермер хўжаликлари билан
коонтрактация шартномалари тузилган. Даъвогар ва ****** ****** ўртасида
09.02.2023 йилда ****** кредит шартномаси тузилиб, унга кўра 91 537 380 000
сўм миқдорда кредит ажратишга келишилган. Ушбу кредит таъминоти сифатида
94 421 725 500 сўмга баҳоланган “******” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли ****** вилояти Термиз шаҳар Ш.Дарвоза кўчаси 11 уй манзилида
жойлашган икки қаватли ишлаб чиқариш ва хўжалик бинолари бир қисми ва унга
бириктирилган ерддаан фодаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Шунингдек, “******” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
20 000 000 000 сўмга баҳоланган ****** вилояти Шероббод тумани Гиламбоб
МФЙ Мустақиллик кўчаси 49 уйда жойлашган ип-калава трикотаж мато ва
тикувчилик махсулотлари
ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган текстил
корхонаси биноси ва унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаровга қўйилган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича даъвогарга ****** сўм кредит пуллари
ўтказилган.
Даъвогар даъвосида ушбу ****** қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизини
"******" масъулияти чекланган жамияти ва ****** АТБ нисбатан жавобгар
"******" масъулияти чекланган жамиятига ўтказишни сўраган.
Ушбу талабида даъвогар ушбу ****** кредит қарздорлиги ва унга
ҳисобланган кредит фоизини ундириш ҳуқуқини ****** “******”дан ******
АТБга ва ушбу кредитни тўлаш мажбуриятини даъвогардан жавобгарга
ўтказишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра
Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-моддаси биринчи
қисмига кўра мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг
томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
Ваҳоланки, даъвогар ушбу талабни ****** ******дан АТБ ******ка
ўтказиш бўйича бўйича даъвогар ва жавобгар ўртасида битим тузилганини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Судга ушбу ҳуқуқни ўтказиш бўйича 1-сонли санасиз 2024 йил январь
ойидаги битим нусхасини тақдим этган бўлсада, ушбу битим нусхаси фақат
даъвогар томонидан имзоланган бўлиб, унда қайд этилган жавобгар, ******
******, АТБ ****** ва жавобгар томонидан имзоланмаган, тасдиқланмаган, ушбу
битимни имзолаш, тасдиқлаш бўйича тарафлар судда низолашилмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 320-моддаси
биринчи қисмига кўра оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга
асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга
оширилиши керак.
Худди шунингдек даъвогар ****** сўм кредит қарзини ва унга
ҳисобланган фоизни тўлаш мажбуриятини жавобгарга ўтказишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига кўра
қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги
билан йўл қўйилади.
Ваҳоланки, даъвогар судга ****** ******нинг ****** сўм қарзни бошқа
қарздорга ўтказиш бўйича розилик берганини тасдиқловчи далилларни судга
тақдим этмади.
Шунингдек, даъвогар судга жавобгар ушбу кредит қарзини тўлаш
мажбурияти унга ўтказилишига ҳуқуқий асос бўлувчи бирор бир битим
тузилганини ёки қонун ҳужжати бўйича мажбурияти мавжудлигини исботловчи
далилларни судга тақдим эта олмади.
Даъвогар судга ушбу талабига асос сифатида 2023 йил 07 май кунги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси Раҳбари ҳузурида
ўтказилган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўйича Республика комиссияси йиғилишининг 1-сон баёни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 22.07.2024 йилдаги ПФ-103-сонли Фармони
асосида мажбуриятларини бажармаган пахта тўқимачилик кластерларининг
фаолиятини тартибга солиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг 15.08.2024
йилги навбатдаги 10-сонли йиғилиш баёни, 26.09.2024 йилги 04/1-2450-сонли
07.09.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг хатини
асос сифатида келтирган.
2023 йил 07 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси раҳбари ҳузурида ўтказилган Пахта-тўқимачилик кластерлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилишининг 1сонли баёни 13-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши
ва вилоят ҳокимликлари қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
жамғармаси тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда 2023 йил
ҳосили учун пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган
имтиёзли кредитларни янгидан ташкил этилаётган кластерларга қайтта
расмийлаштириш ҳамда пахта етиштириш билан боғлиқ қўшимча харажатларни
тўлиқ ҳисоб китоб қилишни ташкил этиш белгиланган.
Даъвогар ўзининг даъво талаби асоси сифатида юқорида қайд этилган
баённомаларни важ қилган бўлсада, судга ушбу ҳужжатларни жавобгар ва АТБ
****** томонидан ижроси мажбурий эканлигини, ушбу ҳужжатларга асосан
мажбурият келиб чиқишини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар
тўрисида”ги Қонунининг 3-ва 6 моддаларида барча учун мажбурий характерга эга
норматив ҳуқуқий таърифи ва тугал таснифи берилган бўлиб, унда ҳуқумат
комиссияларининг даъвогар важидаги келтирилган баённномалар қайд этилмаган.
Шу жумладан даъвогар жавобгарнинг кластер ташкил этиш бўйича
30.05.2023 йиллги 9/07-сонли шартномасининг 3.8.16-бандида пахта хом ашёсини
етиштириш ва етказиб бериш бўйича барча тадбирларни ўз вақтида
молиялаштириш ҳамда зарур товар ва материалларни етказиб бериш (агар
шартномада пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш пахтатўқимачилик кластери томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлса)
деб белгиланганини важ қилиб келтирган.
Жавобгарнинг ушбу шартномаси 2023 йил 30 май куни тузилган бўлиб, у
бўйича мажбуриятлар ушбу шартнома тузилган вақтдан кейин вужудга келган
муносабатларга тадбиқ этилиб, шартнома 3.8.16-бандида келтирилган изоҳга
кўра молиялаштириш агар шартномада пахта хом ашёсини етиштиришни
молиялаштириш пахта-тўқимачилик кластери томонидан амалга оширилиши
назарда тутилган бўлса амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу шартномада
даъвогар томонидан амалга оширилган молиялаштиришларни қоплаш ёки
олинган ****** кредит мажбуриятларни қабул қилиш назарда тутилмаган.
****** ****** томонидан суд мажлисида тақдим қилган 07.11.2025 йилги
02/1-5226/07-сонли маълумотномасига кўра даъвогарнинг ****** 09.02.2023
йилда тузилган кредит шартномасига кўра фоиз қарзи 7 013 505 618.15 сўмни
ташкил этади.
Даъвогар ушбу пул маблағларини фермер хўжаликларига аванс ва пахта
етиштиришни таъминлаш учун харажат қилингани важини келтирган бўлсада,
ушбу пул маблағларини тўлиқ мақсадли сарфланганини тасдиқловчи далилларни
судга тақдим этмади. Жумладан ушбу пул маблағларини мақсадли сарфланиши
бўйича ўтказилган мониторинг далолатномалари ва бошқа ҳужжатларни судга
тақдим эта олмади.
Шунингдек даъвогар 2023 йил ҳосилини етиштириш учун 2022 йил куз
мавсумида кузги шудгорлаш учун 24 809 055 000 сўм сарфлангани важини
келтирган бўлсада, ушбу важини тасдиқловчи далилларни судга тақдим эта
олмади.
2023 йил 30 майда жавобгар, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги, “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси ва ******
вилоят ҳокимлиги ўртасида 9/07-сонли битим тузилган бўлиб, мазкур битимнинг
1.1, 7.1-бандларига асосан жавобгарга ****** вилояти ****** туманидаги 7039 га
ер майдонида 30 йил давомида кластер сифатида фаолият юритишга келишилган.
Худди шунингдек, даъвогар 20.01.2023 йилда ****** туманидаги 282 та
фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномалари тузган бўлиб, ушбу ******
сўм кредит маблағи ҳисобидан пахта етиштиришни молиялаштириб,
молиялаштирилган кредит маблағларини ўз ҳисобига ундириш ҳақида фермер
хўжалигига нисбатан ****** туманлараро судига даъво ариза судга тақдим қилиб,
шундан 218 та даъво ариза бўйича жами 24 226 613 388 сўм молиялаштирилган
кредит маблағларни жавобгар ҳисобига эмас, балки ўз ҳисобига ундириш ҳақида
ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Худди шунингдек, даъвогарга нисбатан 2024 йил 25 март кунги 19-202401/12 ва 19-2024-01/11 –сонли “******” МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият
юритувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлиб, ушбу
қарорларга кўра ****** 09 февралдаги кредит шартномаси бўйича тегишлича
63 001 403 476.7 сўм кредит қарзини ва 21 374 074 074 сўм кредит қарзини
даъвогар ҳисобидан ****** ****** ҳисобига ундириш ва ундирувни 09.02.2023
йилда тузилган ******си бўйича гаров мулкларига қаратиш бўйича ҳал қилув
қарорлари қабул қилиниб, ****** туманлараро судининг 2024 йил 05 сентябрь
кунги ******-сонли ва 4-1901-2402/3151-сонли ажримларига асосан ижро
варақалар чиқарилган, ижрога қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 73-моддаси
иккинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар
иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Юқоридагиларга кўра суд даъвони жавобгар "******" масъулияти чекланган
жамияти, ****** “******” АЖ ****** вилоят филиалига ва ****** АТБ нисбатан
****** қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизини АТБ ****** ва "******"
масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш талабини рад қилишни лозим топади.
Суд даъвонинг ****** “******” АЖ ****** вилоят филиали "******"
масъулияти чекланган жамияти “******” масъулияти чекланган жамияти ва
“******” масъулияти чекланган жамиятилар ўртасида 09.02.2023 йилда тузилган
******сини (келгусида матнда ******си деб юритилади) бекор қилиш талабини
қўйидагиларга кўра рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддаси учинчи
қисмига кўра агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга
рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи
шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.
Ваҳоланки, кредит қарзи жавобгарга ўтказилмаган ва гаровга қўювчиларни
янги қарздор учун жавоб беришга рози эмаслигини тасдиқловчи далиллар судга
тақдим этилмади.
Худди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасига кўра шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти
қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб
чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин.
Ваҳоланки, даъвогар ******сини бекор қилиш таклифини шартнома
тарафларига юбормаган, юборганини тасдиқловчи далилларни судга тақдим
этмаган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 5-бандига кўра суд агар даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун
қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра суд даъвонинг 09.02.2023 йилда тузилган ******сини
бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Судга даъвогар суд ****** томонидан ва жавобгар вакили томонидан
имзоланган 28.10.2025 йилги медиатив келишувни тақдим этган бўлсада, суд
ушбу келишувни қабул қилишни рад этишни лозим топади. Зеро, ушбу медиатив
келишув низо барча тарафлари томонидан имзоланмаган ва даъвогар суд тугатиш
бошқарувчиси томонидан ушбу келишувни инобатга олмаслик ҳақида ариза
тақдим этилган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаблари қаноатлантириш рад
этилгани, даъвогар олдиндан давлат божи тўламасдан судга мурожаат этгани,
41 200 сўм почта харажатларини тўлаб чиққани ва битта мулкий ****** сўм
кредит асосий қарзи ва 7 013 505 618.15 сўм кредит фоизидан қарзни ўтказиш ва
битта номулкий талаб шартномани бекор қилиш талабини билдирилгани сабабли
даъвогар ҳисобидан (******+7 013 505 618.15)*2%+4 120 000=1 288 390 112,36
сўм давлат божи даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундириш ва 41 200
сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида
қолдиришни, суд мажлиси
видеоконференцалоқа режимида ўтказилгани боис 103 000 сўм суд харажатини
даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ундиришни
лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКсининг 118-моддасининг еттинчи
қисмига кўра давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 364, 367 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118,
179-179 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ****** вилоят ҳудудий бошқармасининг
ўз аъзоси даъвогар – "******" масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида
жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти, ****** “******” АЖ ******
вилоят филиалига ва ****** АТБ нисбатан ****** қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоизини АТБ ****** ва "******" масъулияти чекланган жамиятига
ўтказиш талабини қаноатланттириш рад этилсин.
Даъвонинг ****** “******” АЖ ****** вилоят филиали, "******"
масъулияти чекланган жамияти “******” масъулияти чекланган жамияти ва
“******” масъулияти чекланган жамиятилар ўртасида 09.02.2023 йилда тузилган
******сини бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин.
"******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси бюджети ҳисобига 1 288 390 112,36 сўм давлат божи ундирилсин.
"******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин.
"******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қарори устидан ****** туманлараро иқтисодий суди орқали ****** вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят (протест) ёки қонуний кучга киргандан сўнг олти ой ичида
кассация шикояти (протест) бериш мумкин.
Судья
******