← Назад
Решение #2850129 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 271 символов
4-1203-2501/4496-сонли иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 07 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят
Боёвут туман Кенгашининг «Махмудхўжа ота» фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 201 510 823 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни кенгаш
вакили Ў.Нурматов (02.06.2025 йилдаги №11/1-66-сонли ишончнома асосида),
даъвогар
рахбари
А.Махмудов,
жавобгар
вакили
Р.Қаршиев
(07.11.2025 йилдаги №110-сонли ишончнома асосида) лар иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгаши,
«Махмудхўжа ота» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган
жамиятидан 201 510 823 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида кенгаш ва даъвогар рахбари даъво талабларини
қувватлаб қувватлаб, қарздорлик 2024 йил пахта мавсумида топширилган
маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаганлигини билдириб, қонуний тартибда
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 январда Ўзбекисон
товар хом ашё биржасида №6697188-сонли пахта харид қилиш бўйича фьючерс
шартномасини имзолаб, шартномада даъвогар 2024 йил пахта мавсумида
шартномада кўрсатилган маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида
маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил пахта
мавсумида жами 390 315 108 сўмлик шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб
берилган, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан
маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан
вужудга келган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг 2024 йил пахта мавсумида жами
харажати 183 539 300 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи
390 315 108 сўмни ташкил этиб, электрон ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган.
Даъво аризада жавобгардан 201 510 823 сўм асосий қарз ундириш сўралиб,
солиштирма далолатномада хам айнан ушбу қарздорлик тан олинган.
Шу сабабли суд, жавобгардан 201 510 823 сўм асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қаноталантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 201 510 823 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 4 030 216,46 сўм
давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг
«Махмудхўжа ота» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r»
масъулияти чекланган жамиятидан 201 510 823 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«Махмудхўжа ота» фермер хўжалиги фойдасига 201 510 823 сўм асосий қарз ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 4 030 216,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев