← Назад
Решение #2850130 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 93 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 52 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/18172-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи ААААнинг
қарздор ББББни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни аризачи вакили И.Абдурахмонов (ишончнома асосида), қарздор
раҳбари О.Юнусов, қарздор муваққат бошқарувчиси Т.Хамидовларнинг иштирокида
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
АААА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, ББББ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 23 сентябрдаги ажримига асосан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик иши кўзғатилиб, кузатув жорий этилган ҳамда муваққат бошқарувчи
этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Т.Хамидов тайинланган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида қарздордан қарздорликни ундириш
чоралари натижа бермаганлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб Т.Хамидовни тайинлашни сўради.
Қарздор раҳбари суд мажлисида қарздорлик банкдан олинган кредит сабабли
юзага келганлигини, банкдан бўлган қарздорликни тўлаш имкони йўқлигини маълум
қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи кузатув жараёнида аниқланган ҳолатлар
бўйича ҳисобот ва кредиторлар биринчи йиғилишининг қарорини тақдим этиб,
таҳлил натижалари бўйича қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланганлигини, йиғилишда қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида
судга мурожаат қилишга қарор қабул қилинганлигини, қарздор ёки унинг таъсисчиси
томонидан корхонанинг тўловга қобилиятини тиклаш юзасидан мурожаат, санация
режаси тақдим этилмаганлигини, унинг тўловга қобилиятини тиклаш имконияти
ҳозирда йўқлигини маълум қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб,
тугатишга доир иш юритишни бошлаш лозимлигини билдирди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасида вақтинча тўловга
қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар
судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Наманган тумани давлат хизматлари
маркази томонидан 2016 йил 4 апрелда 80 рақам билан тадбиркорлик субъекти
сифатида рўйхатга олинган ва унга 303882586 солиқ тўловчининг идентификацион
рақами берилган.
Қарздорнинг юридик манзили Наманган тумани, Тепақўрғон ҚФЙ, Бўстон
МФЙ бўлиб, унинг асосий фаолият тури узум етиштириш бўлган.
Қарздорнинг раҳбари сифатида Юнусов Олимжон Матгазиевич фаолият юритиб
келган.
Муваққат бошқарувчи томонидан суд ажримига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида “Биржа” газетасининг
2025 йил 25 сентябрдаги 77(3271)-сонида эълон чоп этилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботга
кўра қарздорнинг аризачи ҳамда солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган жами қарзи
3 926 370 906,8 сўмни ташкил этади.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 3 ноябрь куни ўтказилган йиғилишида
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорга келинган.
Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор,
қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси,
шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг
биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги
илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда
тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор молмулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) томонидан суд санацияси тартибтаомилини жорий этиш ҳақида мурожаат келиб тушмаган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда
суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Мазкур ҳолатда тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан
бирини жорий этиш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёхуд тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмас.
Шу сабабли суд Қонунининг 52-моддасига асосан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд аризачининг қарздорни банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни,
суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш
учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Суд, суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган, аризачи судда тайинлашни
сўраган Т.Хамидовни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим
топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
дарҳол ижро этилиши лозимлиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича
суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган
жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилиши назарда тутилган.
Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда Қонунининг 5, 50, 51, 52, 88, 92,
141, 142-моддаларини ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи ААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ББББ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор ББББнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Хамидов Толиб Махмудович
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор ББББ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни
расмий нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни
олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидаларига мувофиқ
қарздор фаолиятида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга
ошириш ҳамда бу ҳақда хулосани 2026 йил 7 январь кунига қадар тақдим этиш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин.
Қарздор ББББнинг раҳбари тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан
эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган
тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминласин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Қарздор ББББ ҳисобидан аризачи АААА фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи,
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Наманган туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров