Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/10209 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ea9a6a4b-6a6d-46a7-a2ac-642ec3fec839 Claim ID PDF Hash 2cb436174ae6a140... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
Текст решения Оригинал (узб.)
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ ******** (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ********раислигида, судья ёрдамчиси ********котиблигида, даъвогар вакили ********(******** ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «********» акциядорлик жамиятининг жавобгар «********» фермер хўжалигидан ********сўм асосий қарз, ********сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «********» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ********сўм асосий қарз, ********сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Урганч туманлараро иқтисодий судининг ********-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 10 июндаги ҳал қилув қарори билан «********» фермер хўжалиги банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, ********тайинланган. Суднинг 2025 йил 23 сентябрдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси ********лавозимидан озод қилиниб, ўрнига ******** тайинланган. ИПК 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 12-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Шунга кўра, суд жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши сабабли, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогарга жавобгардан олгидор пул маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда олгидор пул маблағларининг кредиторлар талаблари реестрига киритиш бўйича жавобгар кредиторлар йиғилишига ариза билан мурожаат қилиши мумкинлигини тушунтириб ўтишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогардан Республика бюджетига ******** сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан даъво ариза берилганда тўланган ********сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 129, 170 ва 195-моддаларини қўллаб, суд ажримқилди: Даъвогар «********» акциядорлик жамиятининг жавобгар «********» фермер хўжалигидан ********сўм асосий қарз, ********сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. «********» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига ******** сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақл. Судья ********