Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1203-2501/4490 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Бургут
Source ID b050dc54-c464-4fb8-ba03-a76ae7d6baab Claim ID PDF Hash 60273867e63a95e2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 093 символов
4-1203-2501/4490-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 07 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Бургут» фермер хўжалигидан 19 769 143 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Сулаймонов (05.01.2024 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Бургут» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 19 769 143 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2022 йил 01 июлда №060483-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада бажарилмаган. Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 19 769 143 сўм қарзи ўз тасдиғини топган. Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 19 769 143 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 769 143 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Бургут» фермер хўжалигидан 19 769 143 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «Бургут» фермер хўжалигидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 19 769 143 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Бургут» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев