Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8835 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID adacc4ea-acbf-432b-874b-cae893816442 Claim ID PDF Hash 33d7bb7a34f9d972... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2002-2502/8835-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар вакили * (ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида, даъвогар “***” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 335.417.390 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 335.417.390 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида видеоконференалоқа режими орқали иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қуватлаб, ундаги важларни такрорлаб, қарздорлик бугунги кунгача бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган палата ҳамда жавобгар ишда вакили иштирокини таъминлашмади. Бироқ, палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасини қўллаб, уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 1 июлда DSD 2019-43-сонли дилерлик келишуви (матнда келишув деб юритилади) имзоланган. Келишувнинг 1.1-бандига асосан компания, яъни даъвогар дилерга, яъни жавобгарга юридик ва жисмоний шахсларга автомобил ҳамда маркали эҳтиёт қисмлари реализацияси бўйича савдо операциялари ўтказиш ҳуқуқини беради. Компания ваколат берган дилердан савдо ҳамда хизмат кўрсатишни амалга оширганлиги учун дилерлик келишувида белгилаб қўйилган даромадни олиши тўғрисида келишилган. 2019-2021 йиллар жавобгар автомобиллар қийматини кечиктириб, яъни 50 фоизини олдиндан тўлаб, қолган қисмини 24 ойга график асосида бўлиб тўлаш акцияси асосида харидорларга сотишни амалга оширган. Келишувнинг 5.2-бандига кўра, дилер автомобил қийматини белгиланган муддатларда бўлиб тўлаш шартномаси бўйича ҳар ойлик навбатдаги тўлов тўғрисида муддатидан 5 иш куни олдин харидорларни хабардор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Харидорлар томонидан шартномада белгиланган тўлов шартлари ва муддатларига риоя этилмаган ҳолларда, дилерлик қарздорликни ундиришга доир зарур ҳаракатларни амалга оширади. Келишув иловасининг 5.1-бандида жарималарни қўллаш асоси ҳамда миқдорлари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, компания томонидан рухсат этилган молиявий хатарни суғурталаш полиси тақдим этган ҳолда автомобиль реализацияси бўйича тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харидор ҳамда дилер ўртасида гаров шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаган тақдирда – автомобилнинг тўланмаган тўлови миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 7 та автомобилнинг 6 таси бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, жавобгар томонидан 6 та шартнома бўйича жами 335.417.390 сўм муддати ўтган қарздорликни (жарима)ни тўлаш талаб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги мустаҳкамланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 437-моддаси талабларига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 261-моддаси талабларига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг 335.417.390 сўм жаримани ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” акциядорлик жамияти фойдасига 335.417.390 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 6.708.347,8 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм ВКА харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ***