← Назад
Решение #2850201 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10405-сонли иқтисодий иш
Судья: ***
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 7 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси У.Зарипов котиблигида, даъвогар вакили *** (08.09.2025 йилдаги
1527-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “***” АЖнинг
жавобгар “***” фермер хўжалигидан *** сўм асосий қарз,
3 782 395,13 сўм пеня, қайта улаш тўлови учун 9 300 000 сўм, жами 23 476
005,24 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Боғот
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «***» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «***» фермер хўжалигидан (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)дан *** сўм асосий қарз, 3 782 395,13 сўм пеня, қайта улаш
тўлови учун 9 300 000 сўм, жами 23 476 005,24 сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда
тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, “***” акциядорлик жамияти
ва “***” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 4 январда электр таъминоти
шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
01.10.2025 йил ҳолатига 23 476 005,24 сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.11-бандига асосан 3 782 395,13 сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига
кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришларни инобатга олиб ҳамда
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир
қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 1 500 000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 3.16-бандига асосан электр
тармоқдан узиб қайта улаш тўлови учун 9 300 000 сўм ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.16-бандида истеъмолчи томонидан қоидабузарлик
бартараф этилиб, мавжуд қарздорлик ва тўлов пайтидаги энг кам ойлик иш
ҳақини ўн баравари миқдорида тўлов ундирилгандан сўнг тармоққа қайта
уланиши белгиланган.
Шунингдек даъвогар томонидан истеъмолчини электр қурилмаларини
электр тармоғидан узиш бўйича 2024 йил 11 июль куни далолатнома
расмийлаштирилган.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг ушбу талабини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 393 510,11 сўм
асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, қайта улаш тўлови учун 9 300 000 сўм ва
41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига
469 520,10 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«***» фермер хўжалигидан «***» акциядорлик жамияти фойдасига 10
393 510,11 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, қайта улаш тўлови учун 9 300
000 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
«***» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 469 520,10 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***