← Назад
Решение #2850202 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 449 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14060-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 7 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси
*****нинг котибалигида, Зафаробод туман адлия бўлимининг даъвогар “*****”
МЧЖ манфаатида жавобгар *****дан 24 091 300 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни адлия бўлими
бошлиғи *****, даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили
***** (ишончнома асосида) ва прокуратура вакили ***** иштирокида, Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
***** (кейинги ўринларда адлия органи деб юритилади) “*****” МЧЖ
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади)дан 24 091 300 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган адлия органи вакили даъвогар ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган шартномаларга асосан жавобгарга
етказиб берилган умумий қиймати 58 495 900 сўм бўлган сиқилган метан гази
етказиб берилганлигини, жавобгар етказилган маҳсулотлар қийматининг 34 404 600
сўмини тўлаб, қолган 24 091 300 сўм қисмини бугунги кунга қадар тўламасдан
келаётганлигини ва ушбу қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришни
сўраганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган
шартномаларга асосан жавобгарга умумий қиймати 58 495 900 сўм бўлган сиқилган
метан гази етказиб берилганлигини, жавобгар етказилган маҳсулотлар қийматининг
34 404 600 сўмини тўлаб, қолган 24 091 300 сўм қисмини бугунги кунга қадар
тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар олдида ҳақиқатан
ҳам 24 091 300 сўм қарздорлигини тан олди.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили шартномалар
ғазначиликдан руйхатдан ўтганлиги ва жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмагани ўз тасдиғини топганлиги сабабли, асосий қарзни
ундириш тўғрисида фикр билдирди.
Жавобгар бюджет маблағларидан молиялаштириладиган ташкилот бўлганлиги
сабабли, ишга Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Жиззах
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда
Жиззах вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирок этишмади.
Лекин, Ғазначилик хизмати бошқармаси судга маълумотнома тақдим қилиб,
тарафлар ўртасида имзоланган шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини
маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи
шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва
фикрларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 январда 2-3-50-ОВ/2025-сонли, 2025 йил
18 мартда 94-3-50-ОВ/2025-сонли, 2025 йил 1 апрелда 104-3-50-ОВ/2025-сонли,
2025 йил 8 майда 148-3-50-ОВ/2025-сонли сиқилган табиий газ етказиб бериш
бўйича шартномалар (кейинги ўринларда шартномалар деб юритилади) тузилган.
Шартномалар ғазначилик хизмати томонидан рўйхатга олинган.
Шартномаларга кўра даъвогар шартномаларнинг 1.1. бандида кўрсатилган
ҳажмда сиқилган табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан
ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан умумий қиймати 58 495 900 сўм
бўлган маҳсулот етказиб берган. Даъвогар етказиб берилган маҳсулот учун
34 404 600 тўловни амалга оширган. Қолган 24 091 300 сўм тўловлар бугунги кунга
қадар амалга оширилмаган.
Шартномаларнинг 2.3. бандига асосан етказиб берилган табиий газ учун 100
фоиз миқдори олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 24 091 300 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб беришни, жавобгардан Республика бюджетига 481 826
сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 437, 449-моддалари,
ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****дан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 24 091 300 сўм асосий
қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *****дан Республика бюджетига 481 826 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти
ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****