Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2501/10401 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d0d92ad1-e917-4884-a5c0-9da6472adcba Claim ID PDF Hash 3e569c95e2ad6178... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10401-сонли иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Боғот тумани 2025 йил 7 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси *** котиблигида, жавобгар вакили *** (Ордер ва ишончнома асосида) *** даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан *** сўм етказилган зарар, *** сўм бой берилган фойда, жами *** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан *** сўм етказилган зарар, *** сўм бой берилган фойда, жами *** сўм ундириш сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Аниқланишича, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 4-2203-2508/9698-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 25 сентябрдаги ажримига асосан жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув жорий қилинган ҳамда унга муваққат бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси Жуманиёзов Хасанбой тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасининг биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5моддаси 2-бандига кўра, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилиши белгиланган. Бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи ундирилмайди деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли Қарорининг 17-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ундирмасликни ва даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажатини кенгаш зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: *** даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида киритилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар *** зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***