Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/235 Дата решения 07.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9e308a9e-1663-457b-8e71-a938f9381229 Claim ID PDF Hash 892148e4f9b323b9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 298-моддаси ИПК 298 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/235-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – О.Садиков Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Мамажонова НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Наманган шаҳри 2025 йил 7 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъвогар – “RIVER DRI 2020” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар – “ L IN GAV AR ZU RAD NUR” фермер хўжалигидан 160 529 789 сўм асосий қарздорлик ва 32 105 957 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят Фермерлар Кенгаши томонидан берилган кассация шикояти кенгаш вакили У.Акбаров(ишончномага асосан)нинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар – “Riv r dri 2020” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар, жамият ёки пудратчи деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ L IN GAV AR ZU RAD NUR” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар, хўжалик ёки буюртмачи деб юритилади)дан томчилатиб суғориш дастгохларини етказиб, ўрнатиб бериш бўйича юзага келган 160 529 789 сўм асосий қарздорлик ва 32 105 957 сўм пеняни ундиришни сўраган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 160 529 789 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш, бюджетга жавобгар ҳисобидан 3 852 714,92 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Наманган вилоят Фермерлар Кенгаши(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) жавобгар фермер хўжалиги манфаатида кассация шикояти билан 1 мурожаат қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги ажрими билан ишга Уйчи туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси мутахассислари жалб қилинган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар ва жавобгар хамда Уйчи туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси мутахассислари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриши лозим топди. Кенгаш вакили судлов ҳайъатига кассация шикоятидан воз кечиши тўғрисида ёзма ариза тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати Кенгаш вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кассация шикоятидан воз кечиши тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, кассация шикояти юзасидан кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кассация шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида кассация шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга 2 мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга асосан кассация инстанцияси судлов ҳайъати, Кенгаш кассация шикоятидан воз кечганлиги боис кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, у томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 195, 296-298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қ и л д и: Наманган вилоят Фермерлар Кенгаши томонидан “ L IN GAV AR ZU RAD NUR” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “ L IN GAV AR ZU RAD NUR” фермер хўжалиги томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Р.Мамажонова ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев Ш.Тўхтабоев 3